UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25"Ювентус" - "Тоттенхэм" 2:3  2 19:20Месси ва Роналду туркиялик ошпазнинг тарвузли суратида намоён бўлишди  7 19:04Olamsport: Пакьяо ва Турман ўртасидаги 12 раундлик жанг, Шарапова мухлислардан маслаҳат сўради  0 18:58"Монако" "Милан" ҳужумчисини сотиб олишга яқин  1 18:42Кейннинг 93-дақиқадаги голи "Ювентус"ни мағлуб этди  11 18:27Де Йонг: "Барселона"нинг асосий футболчиси бўлиш учун курашаман"  6 18:10"Манчестер Юнайтед"га Пепе керак  3 18:09Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади  21 17:49Вела: "Мен Златандан яхшироқман, аммо"  8 17:29Гризманн: "Месси ва "Барселона" учун барчасига тайёрман"  11 17:14"Атлетико"нинг яна бир асосий ҳимоячиси жамоадан кетаётганлигини маълум қилди  0 16:57Пул муҳим эмаслиги, "Ювентус"даги кумирлари, Мино ҳақида - Де Лигт нима учун "кекса синьора"ни танлаганини айтди  7 16:44"Милан" Африка Кубогининг энг яхши футболчиси билан шартнома имзолайди  2 16:17 Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 16:13“Сурхон” жамоаси футболчилари норматив тестларни топширди  6

ОЧЛ-2019. Чиройли голлар урилган кечада "Пахтакор" кейинги босқичга чиқди Янгиликлар

ОЧЛ-2019. Чиройли голлар урилган кечада "Пахтакор" кейинги босқичга чиқди

ОЧЛ-2019 саралаши доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+2. Ўйин тугади 2:1. "Пахтакор" кейинги босқичда!

90+2. ЗАРБАААААААААААААААААА! Ҳамдамовнинг чап қанотдан узатган тўпини Одил Ҳамробеков дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди!

90. Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди

87. ГОООЛ! НАВБАТДАГИ ШЕДЕВР! Бу сафар меҳмонлар ҳужумчиси Ҳаммади Аҳмад акробатик тарзда гол урди - 2:1

84. Жарима тўпини Марат Бикмаев қойилмақом тарзда амалга оширди, тўп дарвоза устунига тегиб дарвозадан жой олди.

84. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! МАРАААААААААААААААААААААТ БИКМААЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 2:0

83. Огоҳлантириш. "Эйр Форс". Иброҳим Баеш

78. Бугунги баҳсни стадиондан 15572 томошабин кузатаётгани эълон қилинди.

77. Ўнг қанотдан Хожиакбар Алижонов узатган тўпни Машарипов акробатик тарзда дарвозага йўллади! Супер гол! 

77. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДАҲШАТЛИИИИИИИИИИИИИИИИИИ ГООООООООООООООООООООООЛ! 1:0. ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ!



75. ЗАРБА! Драган Черан чап оёқда дарвозанинг узоқ юқори бурчагига зарба берди, ноаниқ кетди!

74. Ўзгариш. "Эйр Форс". Заҳер Медани ўрнига Аҳмад Кадҳим тушди

72. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААА! Машарипов! Жарима майдони ичида бир ўзи зарба берди, ноаниқ! Бемалол тўхтатиб дарвозанинг исталган бурчагига тўпни йўллаш мумкин эди. 

71. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Фаррух Сайфиев дарвозага йўллаш ўрнига тўхтатишга уринди. Яна бир имконият бой берилди

65. Ҳозирча "Пахтакор"га омад келмаяпти. Ҳужумлар кўп, зарбалар бор, аммо гол йўқ



62. ЗАРБАААААААААААААА! МАРАТ БИКМАЕВ! Яқин масофадан боши билан зарба берди, ноаниқ!

62. Ўзгариш. "Эйр Форс". Соломон Уильямс ўрнига Али Юсуф тушди

61. Ўзгариш. "Пахтакор". Жасур Яхшибоев ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди

59. "Пахтакор" кетма кет икки марта бурчак тўпи тепди, самара бўлмади

58. Хавфли вазият! Бикмаев ўнг қанотдан ҳужумга ўтди ва Черанга узатди, ҳимоячи хавфни бартараф этди

57. Ўзгариш. "Эйр Форс". Муҳаммад Қосим ўрнига Ҳаммади Аҳмад тушди

56. "Пахтакор" шу пайтгача иккита гол уриши мумкин эди. Аммо ҳамон ҳисоб 0:0. Бундан мезбонлар асабийлашишмоқда

51. Таймни майдон эгалари ҳужумлар билан бошлашди.

46. Иккинчи тайм бошланди



45+24. Ниҳоят, Жуда узоқ давом этган биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча 0:0

45+20. Бу орада Олмалиқдаги ўйин бошланди. Афсуски 2-дақиқадаёқ "Истиқлол" ҳисобни очди. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

45+18. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Одил Ҳамробеков

45+14. ЗАРБА! Чераннинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи ноаниқ кетди

45+11. ҚАНДАЙ ҚИЛИИИИИИИИИИИБ? Бикмаев ва Яхшибоевнинг зарбаларидан кейин ҳимоячилар тўпни икки марта дарвоза чизиғидан қайтаришди

45+10. ЗАРБААААА! Саад Нотиқнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди

45+6. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Яхшибоев жуда қулай вазиятдан боши билан тўпни дарвозабоннинг ўзига йўллади.

45. Ана бўлмаса. Биринчи таймга 24 дақиқа қўшиб берилди. Рекордмикин?



39. Жарима тўпи. ЗАРБА!!! Бикмаевнинг боши билан берган зарбасини рақиб посбони майдон ташқарисига уриб юборди!

39. Ниҳоят! Барчаси ортда қолди. Ўйин давом этади. 



- Ҳамон сув тўхтамаяпти. Стадионга келган мухлислар бу ҳолатни хуштакбозлик қилишмоқда

14. "Пахтакор" стадиони чимини суғориш мосламасидан бири ўчмаган экан. Майдонга сув чиқаётгани учун ўйин тўхтади

12. Хавфли вазиятга ўхшаш вазият! "Пахтакор" чап қанотдан ҳужум қилди, Сайфиевнинг ҳаволатиб узатган тўпига Яхшибоев ета олмади.

10. Учрашувнинг дастлабки 10 дақиқаси ортда қолди. Очиғини айтиш керак ҳозирга қадар ўйинда эътиборга молик ҳеч қандай вазият рўй бергани йўқ. Фақатгина учрашув бошланиши арафасида стадионга минглаб мухлислар кириб келишганини айтиш мумкин.

6. Дастлабки дақиқаларда жамоалар бир бирларини ўрганишмоқда. Ҳозирча ҳеч бир томон хавфли ҳужум ташкил этгани йўқ.

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум "Пахтакор" Марказий стадионидан матнли трансляциямизни бошлаймиз. Ўйин бошланишига 15 дақиқа вақт қолди. Ҳозирча стадионга 3 минга яқин томошабин келган.

- Учрашув соат 15:00да бошланади. 


Пахтакор

Jaloliddin Masharipov - 76', Марат Бикмаев - 84'

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . 1/2-тур

12/02/2019, 14:00

1
:
2
Тугади

Аль-Кува Аль-Джавия

Hammadi Ahmad - 87'

45'
90'
76'  Jaloliddin Masharipov
84'  Марат Бикмаев
87'  Hammadi Ahmad


"Пахтакор" - "Эйр Форс" 2:1
Ҳакамлар
: Ким Хи Гон, Пак Сан Жун, Пак Кюн Ён, Ким Ву Сун (Жанубий Корея).
Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Аднан (Иордания).
Комиссар: Чуан Чин Фан (Хитой Тайпейи).

Голлар: Жалолиддин Машарипов 77, - 1:0. Марат Бикмаев 84, - 2:0. Ҳаммади Аҳмад 87, - 2:1.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец (С), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Жасурбек Яхшибоев (Достонбек Ҳамдамов, 61), Марат Бикмаев
Захира: Умид Ҳамроев, Бобур Асқаров, Дилшод Раҳматуллаев, Игорь Сергеев, Баҳром Абдураҳимов, Владимир Козак

"Эйр Форс": Муҳаммад Кассид, Суад Нотиқ (С), Аҳмад Абдулридха, Самиҳ Саид, Заҳер Медани (Аҳмад Кадҳим, 74), Муҳаммад Қосим (Ҳаммади Аҳмад, 57), Муҳаммад Али, Муайад Ажаан, Эмад Моҳсин, Соломон Уильямс (Али Юсуф, 62), Иброҳим Баеш.
Захира: Амжед Раҳим, Али Баҳжат, Ҳуссайн Моҳсин, Мустафо Муҳаммад,

Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков 45+18, Иброҳим Баеш 83.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг