UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Евро-2024 саралаш босқичига қура ташлаш учун саватчалар эълон қилинди  1 18:31"Интер" ва "Милан" янги стадион қурмоқчи  0 18:13Монтелла Балотелли нима учун Туркияни тарк этганини тушунтирди  0 17:55Абрахамни инглиз грандлари таъқиб қилишмоқда  2 17:42Футзал. Ўзбекистон эртага ҳам оқ либосда ўйнайди  3 17:24Невилл: "Суперлига – футболни ўлдиришга бўлган уриниш"  0 17:04“Дўстлик” терма жамоалар марказида қурилиш ишлари давом этмоқда  1 16:45АҚШ терма жамоаси устози ЖЧ-2022 фаворитини ажратиб кўрсатди  17 16:28Ўзбекистон кубоги. Ярим финал ўйинлари бошланиш вақти маълум  8 16:27Беш афсонавий трилогия. Шубҳасиз, Головкин ва Канело жанги улар билан тенглаша олмайди  0 16:16Араухо жарроҳлик амалиётини ўтказди ва 3 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юбориши мумкин  2 15:57Саудия Арабистони клуби президенти Роналдуга бўлган қизиқиш ҳақида гапирди  2 15:39Футзал бўйича Осиё Кубогида сенсация: Саудия Арабистони Японияни мағлуб этди  6 15:24Швейцария МТЖ дарвозабони қаторасига бешинчи пенальтини қайтарди  1 15:04Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси ЖЧга ҳозирлик кўрмоқда  3

“Пахтакор”: “Ернинг тортиш кучига кўра, ҳавога кўтарилган инсон яна ерга қайтиб тушади, учиб кета олмайди” Янгиликлар

“Пахтакор”: “Ернинг тортиш кучига кўра, ҳавога кўтарилган инсон яна ерга қайтиб тушади, учиб кета олмайди”

Суперлиганинг 14-тури доирасида "Пахтакор" сафарда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, 2:2.

Клуб матбуот хизмати ушбу учрашувнинг баёнотини ўта эмоционал тарзда баён этди.

"Икки жамоага қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқардик

Суперлига 11-тур қолдирилган ўйинида Жиззахда икки жамоага қарши мардонавор курашган "Пахтакор" 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Ўйинни жамоамиз кескин ҳужумлар билан бошлади ва тезкор икки гол урди. Дастлаб Собирхўжаев 16 метрлардан дарвозани ишғол қилган бўлса, 19-дақиқада Банашакнинг узатмасидан сўнг Черан тўпни дарвозага йўллади. Шундан сўнг жамоамиз нафақат мезбонлар, балки яна бир жамоага қарши ўйнашга мажбур бўлди. Вақт ўтиб боргани сари турли майда ҳолатларда ҳакамлар очиқчасига нотўғри ва жамоамизга қарши қарорлар қабул қилишга ўтишди. Бўлим охирида Колакович боши билан тўп киритди. 

52-дақиқада тўп учун рақиб билан курашда Ҳамробеков Саломовнинг устига тушди. Бу ҳолатда у рақибга нисбатан атайин қўполлик қилмади. Ернинг тортиш кучига кўра, ҳавога кўтарилган инсон яна ерга қайтиб тушади, учиб кета олмайди. Ҳакам эса айнан майдонга қайтиб тушиш чоғида рақибни босиб олган Одилни майдондан четлатди.

Кейинчалик мезбонлар кўп марта футболчиларимизга нисбатан қўполлик ишлатган вазиятларда ҳакамлар буни кўрмай қолишди. Бу даражада яққол ҳолатларни кўрмаган ҳакамларга кўриш қобилиятини яхшилашни маслаҳат берамиз. Бир вазиятда Чераннинг зарбасини ҳимоячи бир уринишда икки марта қўли билан қайтарди, бу жарима белгилашга етарли эмас экан. Черан урган гол бекор қилинган вазиятда эса офсайд қай тариқа қайд этилгани кўпчилик учун қизиқ саволга айланди. Ўйин якунида иккинчи бўлимга етти дақиқа қўшиб берган ҳакам 13-дақиқада (!) дарвозамиз сари пенальти белгилади. Бу вазиятда у Алибоевни қўли билан ўйнаган деб топди. Фикримизча, 13-дақиқада бўлмаса, 39-дақиқада барибир бу пенальти белгиланарди. Худди Қўқондаги ўйинда бўлгани сингари рақиб пенальтидан ҳисобни тенглаштириши билан ўйин вақти бирданига тугаб қолди. Бу ҳолат ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайдиган воқеага айланди. Чунки у барқарор, одатий рўй берадиган ҳолат даражасига етди. Қизил карточка, бекор қилинган гол, пенальти. Қайсидир жамоа ўзига юклатилган вазифани жуда яхши уддалади. "Пахтакор" турли жамоаларга қарши курашишда давом этади. Ўзбек футболининг ривожи қайсидир ҳакамнинг бирор қарорига боғланиб қолмайди деб умид қиламиз", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.


Рейтинг: -41   

Фикрлар

+22   
07 авг 02:23:13
Logistika
Бу ерда хакам қўшиб берган 7 дақиқани хам Пахтакор ўз жарима майдончаси ичини касалхонага айлантириб ўтказганини хам қўшиб қўйилганда адолатлироқ бўларди, чунки бу ёқимсиз манзарани хамма кўрдида.
+21   
07 авг 02:09:46
Насаф.............
Чайнанглар энди.20 йилдан бери пахтакорни тортишиш Кучина вилоятликлар чидаб кетади.буларга бор нарса Алам килади
+17   
07 авг 02:24:00
Leicester City
Xatoni ham tan olish mardni ishi ! Paxtakor vaqt cho'zganiga jazolandi !
+16   
07 авг 02:12:22
Player 1
Paxtakorni öz uslubida jazolashdi
+13   
07 авг 06:57:55
YUPITER
Kecha hakam uynni haqqoniy boshqardi paxtakor mutaxasislari kurish qobiliyatina yaxshi ekan navbaxor bilan uyinda rashidovni qiligini kurmadina bunaqa sabablarni kuuuup keltirip beraman janob maks siz maglubiyatni tan oling uz yurtingizga tosh otmang urniga yiqilgan odamni ustiga qanday oyoq quyishni urgatipsiz varatarga qanday vaqt chuzishni urgatip keyingi uyinlarda yana qandaydur yangiliklar kursak ajabmas
+13   
07 авг 02:14:42
yunayted_neftchi
Хээ ула алам киларканда а уз услубингда тарсаки есанг.
+13   
07 авг 02:07:43
Chingiz Xon
Ha yomon gap böpti lekin neytral muxlis sifatida aytaman Paxtakor bilan öyinda köp komandlar aziyat chekardi endi Jizzax da xakamlar Paxtakor uchun emas Suğdiyona uchun qaror chiqargandek böldi. Qizil va Penalti xaqli berildi. Qizildi oyoqni ximoya qilinmagan joyiga zarba berdi Penaltini esa gapirishga xojat yöq sabab top yŏnalish (Karobkani) ichida o'zgarib ketdi demak xozirgi FiFa qoidalariga kŏra va VAR Penalti deb belgilayabdi.
+12   
07 авг 06:57:53
Kroos6366
Yomonam alam qiptida! Paxtakor har doim achko yo‘qotsa maydon yomon yoki tashkilotchilar aybdor, emasam hakam no to‘g‘ri qarorlar chiqardi, yoki raqib futbolchilar futbol o‘ynashmadi digan bahonalani qiladi, sal erekeyde YOKI SHER dek mard bo‘lib bolla chichib qo‘ydi vaqtdi cho‘zgani aybi bo‘ldi dib tan olela, hakamga osilmasdan, birinchi bo‘lim sudya 100 ga 400 paxtakaga yordam qildi lekin ikki marta haqoniy vaziyatga chiqargan qarori paxtachilani orqachasini achitvordi
+12   
07 авг 04:12:03
Равиш
Пахтакор фойдасига хукм чикарган пайтда хакам хам инсон у хам хато килади.Пахтакорга карши хукм чикарилса томом дунега жар солишади.30 йилдан купрок хакамларни пахтакорнинг 12 уйинчиси булиб келганини тишимизни тишимизга куйиб чидадик.ярмидан куп чемпионлик хакамларники нега ушанда бонг урмадинглар.Кизил хакконий берилди .Хатто атайлаб уйинчини устига касдан тушгандек куринди.
+10   
07 авг 07:08:56
koson_united nasaf
Paxtakor bumaqa gaplari bilan shunchaki kulguga qoladi. Huddiki paxtakor oydan tushgan qolgan klublar yerlik. Paxtakorga oldinlari bunaqa vaziyat uchun sariq berilardi uyindagi hisobga qarab. Endi bunday emas, Paxtakor yerdagi hayotga kunikishi kerak yetar osmonda parvoz qilib yurgani
+10   
07 авг 05:27:23
Abdulhamid Alimqulov
Avval paxtaoyga nisbatan shunaqa qarorlar bo‘lardi nega gapirmasdilaring. QAYTAR DUNYO AZIZLAR.
+10   
07 авг 02:26:05
matematik1988
Paxtani bu la'g'moni xuddiki j**b xotinni meni zo'rlashdi degan bo'libdi :)
+9   
07 авг 06:00:49
Belconnen FC
Hakam xatosiz ishladi. Neytral muxlis sifatida aytayapman. Matbuot xizmati ham, Shatskix ham jazolanishi kerak. Ig'vogarlikdan boshqa narsa emas bu gaplar.
+9   
07 авг 03:53:33
Sardorbek55555
Bu kuningdan ulganing yaxshi paxtakor uyat pazor
+9   
07 авг 03:45:13
Bek88
Bu ketmonni gapini qarang, nimamush yerni tortish kuchi sababli qaytib tushyatib bosib olibdi, kallenga qurtob qanaqa bo'lsayam bosib oldimi yotgan odamni? Jazolanishi kerak, agar shu holat Yevropada bo'lganda faqat qizil karta emas, bir nechta o'yinga diskvalifikatsiya ham qilinardi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика