UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Пирло "Ювентус"га қайтиши ҳақида гапирди  0 12:01Норсафаров ва "Пахтакор". Ғалати  9 11:55"Барселона" учун янги муаммо  0 11:48Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш"   0 11:30Нагельсманн ёзгача дам олади  1 11:21Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон қуръа жараёнида иккинчи саватчада бўлади  26 11:05Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш учун "Ницца"даги улушидан воз кечиши керак  1 10:54Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган"  2 10:41"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик"  3 10:27Ковач инглиз клубида ишлашдан бош тортди  2 10:00Месси – терма миқёсида 9+ хет-трик қайд этган учинчи футболчи. Лео умумий фаолиятидаги 57-хет-тригига эришди  43 09:50Ўртоқлик ўйини. Ҳиндистон – Қирғизистон 2:0  1 09:45Ўртоқлик ўйини. Аргентина – Кюрасао 7:0  3 09:40Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди  37 09:35Евро-2024 саралаш. Шотландия - Испания 2:0  0

"Пахтакор" - биз учун мавсумолди тайёргарликдаги энг кучли рақиб — "Қайрат" ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов (интервью) Янгиликлар

"Пахтакор" - биз учун мавсумолди тайёргарликдаги энг кучли рақиб — "Қайрат" ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов (интервью)

Ноқулай об-ҳаво ва икки мамлакат футболини таққосладик.

"Қайрат" ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов Championat.Asia'га интервью берди ва унда Жасур Жалолиддинов билан дўстлиги, ноқулай об-ҳаво, икки мамлакат футболи ва "Пахтакор"га қарши бўлажак ўйиндан нималар кутаётганини бўлишди.


- Ўйиндан нима кутяпсиз? "Қайрат" ўйинчиларида қандайдир ўзгача тайёргарлик борми?

- Бу биз учун жуда принципиал ўйин. Бундан ташқари, бу янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги сўнгги ўйин. Биз "Пахтакор"нинг мавсумолди тайёргарлигидаги энг кучли рақиб бўлишини тушунамиз. Жамоадаги барча эртанги ўйинга тайёр, нималарга қодирлигимизни ва мавсумга қандай тайёргарлик кўрганимизни кўрсатишимиз керак. "Пахтакор"да кўплаб кучли ва тажрибали ўйинчилар бор, бу биз учун жуда сифатли спарринг бўлади.

- Қирғизистондансиз, Қозоғистонда ўйнайсиз ва Ўзбекистондан жамоалар билан тўқнаш келгансиз. Балки қозоқ ва ўзбек футболини солиштира оларсиз?

- Икки бор Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаганман, олдин Суперлига ўйинларини кузатганман. Аммо, солиштириш қийин, сабаби Қозоғистон УЕФАга, Ўзбекистон эса ОФКга киради. Қозоғистон клублари еврокубокларда ўйнашади, ўзбек жамоалари эса ОФК Чемпионлар лигаси ва ОФК кубогида яхши иштирок этишади. Ўзбекистонда майдонлар яхшилигини аниқ айтишим мумкин - ҳамма ерда табиий чим.



- Услуб бўйича солиштира оласизми? Кўплар ўзбек футболи кўпроқ техникага урғу беради, қозоқларникида эса кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилади деб ҳисоблайди.

- Агар Қозоғистон Премьер-лигасининг топ-клублари билан таққосласак, фарқ йўқ. У ерда ҳам техника билан барчаси жойида. Ўзбекистонда ҳозирда "Насаф"нинг етакчилардан бири эканлигини биламан ва кўплаб ўйинларни кўрганман. Кўрганларимдан ва Ўзбекистон терма жамоасининг қандай ўйнашидан келиб чиқсак, ўйинчилар ҳақиқатдан ҳам жуда техникага бой. Шу билан бирга уларда жисмоний ҳолат билан муаммо бор демаган бўлардим. Шу сабаб, айтганимдек, катта фарқ йўқ.

- Ўйин куни ноқулай об-ҳаво бўлиши айтилмоқда. Бу ўйинчиларга сифатли футбол кўрсатишга ҳалақит бермайдими?

- Биз Олмаотада бундай об-ҳавога кўникканмиз (кулади). Эҳтимол бу "Пахтакор"га кўпроқ ҳалақит берар, сабаби сизларда об-ҳаво илиқроқ. Бу ерга келганимизда фарқни сездик. Аммо, барибир профессионаллармиз ва ҳар қандай шароитда ҳам ўйнашга тайёрмиз.



- "Қайрат"да Жасур Жалолиддинов билан ўйнагансиз. У ҳақида нима дея оласиз ва сизнингча нега жамоада ўрнини топа олмади?

- Жасур – ажойиб ўйинчи ва зўр инсон. У билан ҳалигача дўстмиз ва гаплашамиз. У "Қайрат"га келиши биланоқ, уни жуда илиқ кутиб олганман.

Унга "Қайрат"да нима етишмаганига келсак, балки сабр бўлиши мумкин. Уни жамоага Қурбон Бердиев таклиф қилди ва Жасур унинг қўл остида ўйнади. Сўнгра Бердиев кетди ва жамоа янги мураббий билан бошқача ўйнайдиган бўлди. Балки шунчаки янги талабларга мослаша олмагандир. Аммо, у жуда техникали ва ақлли футболчи. Унинг тез орада Ўзбекистон терма жамоасини сеҳрли чап оёғи билан олға бошлашига ишонаман.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+7   
25 фев 06:47:40
Футбол Экспресс
Гулжигит, Пахтакор фақат сизлар учун эмас, кўп жамоалар учун ҳам кучли рақиб ҳисобланади.
+6   
25 фев 07:26:36
....
PAKHTAKOR nomer 1 O'zbekiston qirol sheri
   
09 мар 00:52:44
Sobir fc Navbaxor Fcb Mcty
Salom
   
28 фев 22:18:52
TeMuR1994
qozoq futboli bilan O'zbek futbolini solishtirishdi oddiy usulini orgataymi sizlarga misol sergeev qozoxistonda top.urar O'zbekistonda bir tiyn 3 yildayam.bitta gol uropmiydi
   
25 фев 14:34:09
erkak bolsang chida
хурмат Билан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика