UZ

Сўнгги янгиликлар

05:53ЛаЛига. "Гранада" - "Осасуна" 1:0  0 05:45РПЛ. "Ахмат" - "Локомотив" 0:2  0 01:40Лига 1. ПСЖ 2 киши кам бўлиб қолган "Ницца"ни таслим қилди  0 01:20Бундеслига. 8-турнинг илк баҳсида "Айнтрахт" уйда "Байер"ни йирик натижа билан енгди  0 00:35Месси: “Роналду "Реал"далигида "Эл-Класико"лар ўзгача ўтарди”  13 00:20"Реал"нинг асосий ҳимоячиларидан бири "Мальорка"га қарши баҳсни ўтказиб юборади  1 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 23:25РПЛ. 13-тур старт олди ва пешқадамлардан бири "Локомотив М" сафарда "Аҳмат" билан ўйнади  3 23:10Лига 1. "Ницца" – ПСЖ учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди  7 23:00Бундеслиганинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси маълум бўлди  1 22:45"Манчестер Сити"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳатидан тузалди  0 22:20Ла Лига "Барселона" – "Реал" баҳси 18 декабрда ўтказилиши бошқа клубларга муаммо олиб келишидан хавотирда  4 22:03Olamsport: Қудратиллонинг жангидан трансляция, "Ҳумо" ВХЛда юқорилади ва бошқа хабарлар  1 21:59Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас"  27 21:55"Милан" тарбияланувчиси С Серия вакили билан шартнома имзолади  2

ОЧЛ. Бикмаевнинг голи "Пахтакор"га ғалаба келтирди Янгиликлар

ОЧЛ. Бикмаевнинг голи "Пахтакор"га ғалаба келтирди

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 18-дақиқасида Алижоновнинг пасидан сўнг Бикмаев боши билан тўпни дарвозага ноаниқ йўллади. 22-дақиқада Ҳамробековнинг 20 метрлардан тепган тўпини дарвозабон қайтарди. 26-дақиқада Чераннинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

60-дақиқада Бикмаевнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи озгина ноаниқ бўлди.

62-дақиқада Марат Бикмаев 30 метрлардан жарима зарбасини ерлатиб дарвозага аниқ йўллади - 1:0. Шу тариқа Бикмаев бу мавсум Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" учун 4-ўйинда 4-голини урди.

74-дақиқада Машариповнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.  78-дақиқада Машариповнинг пасидан сўнг Бикмаев берган зарбани меҳмонлар посбони қайтариб юборди.

Учрашувда бошқа гол урилмади ва "Пахтакор" қийин ўйинда ғалаба қозонди.



ОЧЛ-2019. 2-тур
"Пахтакор" - "Ал Аҳли" 1:0
12 март 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00.
Ҳакамлар:
Муҳаммад Тақи, Ли Зю Лианг, Ронни Ко (Сингапур), Муҳаммад Ҳассан (Иордания).
Ҳакамлар назоратчиси: Саад Фадҳли (Қувайт).
Комиссар: Во Хай Те (Вьетнам).
Гол: Марат Бикмаев 62, - 1:0.
"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Марко Симич, 90+3), Одилжон Ҳамробеков, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 80), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 89)
Захира: Умид Ҳамроев, Жасур Яхшибоев, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак,

"Ал Аҳли": Муҳаммад Аловайс, Саид Муваллад, Пауло Диаз, Ҳуссайн Сулаймони, Абдулбосит Ҳинди, Адерлан Сантос, Ҳуссайн Моқаҳви, Нуҳ Иброҳим, Салман Мувашар (Абдулраҳмон Ғариб, 77), Муҳаннад Асири (Хорхе Семедо, 65), Умар Сома
Захира: Ёсир Абдуллоҳ, Муҳаммад Фатил, Абдуллоҳ Тармин, Яҳё Муҳаммад, Омар Сирож

Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов 32, Пауло Диаз 65, Муҳаммад Аловайс 84, Егор Кримец 86.




Марат Бикмаевнинг голини томоша қилинг (КЎЧИРИБ ОЛИШ)


 


Пахтакор

Марат Бикмаев - 62'

Лига чемпионов АФК. Группа D . 2-тур

12/03/2019, 17:00

0
:
1
Тугади

Аль-Ахли(С.А)

45'
90'
62'  Марат Бикмаев
80'  Dostonbek Khamdamov (Javokhir Sidikov)
88'  Марат Бикмаев (Игорь Сергеев)
90'  Садриддин Абдулаев (Марко Шимич)
65'  Mohanad Asiri (Djaniny)
77'  Salman Al Moasher (Abdulrahman Ghareeb)
89'  Hussain Al Mogahwi (Omar Al-Zeni)

Рейтинг: +109   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг