UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Dubai Cup-U23". Ўзбекистон - БАА (онлайн ҳисоб)  12 20:30Антуан Гризманн: "Барселона" – ўйнаш учун осон макон эмас"  0 20:10Голландия терма жамоасининг асосий ўйинчиси Эстонияга қарши ўйиндан олдин жамоа қароргоҳини тарк этди  0 19:50Родри: "Мен оддий йигитман. Сиз ҳаётдан тўлиқ баҳра олиб яшашингиз учун ортиқча дабдаба шарт эмас"  4 19:30Роналду терма жамоаси сафида 4 кун ичида иккита ўйинни асосийда бошлади. Сарри уни жароҳати туфайли алмаштирганини айтганди  8 19:20Карикатура: Бугун Португалия терма жамоаси учун ҳал қилувчи ўйин  5 19:00Евро-2020 саралаши. Ёки Сербия ёки Португалия?! Жамоалар ўзларининг ҳаёт-мамот жангларини бошлашди  18 18:57"Барселона" футболчиси Роналду билан бир жамоада ўйнашни истамоқда  9 18:40Роббен мураббийлик фаолиятини бошлади  3 18:37Интервью. Отабек Ғуломхўжаев: "Ўзбекистон U-19 терма жамоасидан кўплаб футболчилар Суперлигада ўйнай олишади"  10 18:26Уэльс термаси мухлислари Бэйлни хақорат қилишди  7 18:17Ўзбекистон - Фаластин. Эртага ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади  101 18:07Евро-2020 саралаши. Сербия ва Португалиянинг бугунги ўйин учун асосий таркиблари маълум бўлди  8 18:00Olamsport: Осиё чемпионати финалида жанг қилган боксчиларимиз, Тошкентдаги ММА турнири иштирокчилари ва бошқа хабарлар  0 17:55Омар Моманидан карикатура: "Бразилия термаси билан Роналду 5та ЖЧни юта олишини айтганди" - Данило  19

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Михаил Ан Янгиликлар

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Михаил Ан

"Пахтакор" учун машъум авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзоларини ёдга оламиз.

Михаил Ан 1952 йил Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Свердлов жамоа хўжалигида дунёга келган. Унинг акаси Дмитрий "Пахтакор" ва "Политотдел" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Шу сабабли Михаил учун футбол бегона бўлмаган муҳит саналарди.

Ўсмирлигидаёқ барчанинг эътиборига тушган Ан 1970 йилда "Политотдел" асосий таркибига жалб этилди. 1971 йилнинг иккинчи даврасидан унинг "Пахтакор"даги фаолияти бошланди. Илк учрашувини маҳоратли ярим ҳимоячи 23 август куни Тошкентда "Динамо" Тбилисига қарши кечган беллашувда ўтказган. Ўша баҳсда жамоамиз 5:1 ҳисобида зафар қучган. Айнан ўша мавсумдан ярим ҳимояда Ан, Фёдоров, Варюхин, Абдураимов ва Хадзипанагис ҳукмронлиги бошланганди. Улар рақиб ҳимоясини ўта мураккаб аҳволга тушириб қўйишган.

1974 йилги мавсумда у олий лигада 11 гол муаллифига айланиб, чемпионатнинг энг яхши 33 футболчиси рўйхатидан ўрин олган. Ўша йили "Қайрат" дарвозасига киритган уч тўпи мухлислар ёдида қолган. Шунингдек, 1975 йил "Динамо" Киевга қарши ажойиб баҳсда у дубл қайд этган.



1974 йил СССР терма жамоасидан таклиф олиб, сентябрда "Рома"га қарши ўтган ўртоқлик баҳсида қатнашган. 1978 йил эса Эрон билан Теҳрондаги ўртоқлик ўйини ва Туркияга қарши Европа чемпионати саралаш беллашувларида қатнашган. 1979 йил иккинчи терма жамоа таркибида Мексика ва АҚШ термалари билан тўқнашувларда тўп киритган.

1976 йил СССР ёшлар терма жамоаси сафида Европа чемпионига айланган. Ўша жамоада у сардорлик вазифасини ҳам бажарган. Афсуски, 1979 йил рўй берган авиаҳалокат сабабли Михаил Ан ҳаётдан кўз юмган.

"Пахтакор" сафида у чемпионат беллашувларида 232 ўйинда 47 гол муаллифига айланган.

2006 йил Михаил Ан ўлимидан сўнг "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Айни пайтда Михаил Аннинг ўғли Дмитрий Ан "Пахтакор" футбол академиясида мураббийлик қилиб, бўлажак футболчиларга миллионлар ўйини сирларини ўргатмоқда. Демак, Анлар оиласи ҳамон "Пахтакор" ва футбол билан бирга.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг