UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04Olamsport: UFC расман 2023 йил учун илк жангни тасдиқлади, “Ўзбек шахматининг олтин авлоди” ва бошқа хабарлар  0 20:27Польшага қарши ўйинда Франциянинг 4 нафар футболчиси четлатилгани учун ўйин тўхтатилди  1 20:08TikTok юлдузи Роналдиньога ҳазил қилди, бу эса бразилиялик юлдузга ёқмади  4 19:54Лотин Америкаси рекордлари: тарихдаги энг қиммат бразилияликлар  2 19:50Киверга "Милан" ҳам қизиқиб қолди  0 19:32"Арсенал" "иккинчи Лука Модрич"ни жиддий кузатяпти  1 19:15Эртага футзал бўйича Осиё Кубогидаги юришини бошлайдиган Ўзбекистон термаси расмий машғулот ўтказди  5 19:04Ўзбекистон U-14 иккинчи ўртоқлик ўйинида Россия U-14 дан устун келди  7 18:54Муросасиз кечган баҳсда Ўзбекистон U-16 Эстония U-16 га мағлуб бўлди  4 18:31Матич "Рома"да автоматик тарзда яна бир йил қолиши мумкин  0 18:10"Ювентус" ҳолатини яхшилаш учун январда жиддий ишга киришади  0 17:53Жанубий Корея ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ ўртасидаги иккинчи учрашув ҳам дуранг билан якунланди  52 17:40Модрич: "Ҳақли ғалабага эришдик"  0 17:22Про лига. "Турон" - "Бухоро" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:15Эриксен: "Ўткир футбол кўрсатдик ва тўпни яхши назорат қилдик"  2

"Пахтакор-79": Сирожиддин ва қиличбоз қиз Янгиликлар

"Пахтакор-79": Сирожиддин ва қиличбоз қиз

1976-1978 йиллар давомида Г.С.Титов номли Республика спорт мактаб-интернати (ҳозирги Республика Олимпия захиралари коллежи)да таҳсил олганман.

Ўша пайтда бу масканда республиканинг энг иқтидорли ёш спортчилари таълим олишар эди. Биргина футбол бўлимининг ўзида, кейинчалик бош жамоа – “Пахтакор” ва мамлакат ёшлар термаларида тўп сурган Дмитрий Роман, Геннадий Денисов, Игорь Поволяев, Зафар Селимов, Игорь Буров, Константин Новиков, Пахриддин Исломов, Виталий Жилкин, Ҳайитбой Ирисметов, Тоир Ёқубов, Суръат Салимжонов сингари ёшлар билим олиш билан бирга, халқаро мусобақаларда муваффақиятли тўп суришарди.

Тоир ва Суръат билан бир синфда ўқиганмиз, қолганлар эса биздан бир неча ёш катта бўлган ва уларнинг ўйинларини трибунадан мириқиб томоша қилардик. Ўша пайтда улар сафида яна бир ёрқин иқтидор бўлган, бироқ у энди катта футболга кириб келаётган пайтда, 18 ёшида машъум авиаҳалокат натижасида ҳалок бўлган. Унинг исми-шарифи Сирожиддин Бозоров эди...

Сирожиддин ака биздан 3 синф юқорида ўқирди. Одатда битирувчи бўлмиш 10-синф ўқувчилари маълум обрўга эга бўлардилар. Уларнинг айтгани ва буйруғи қолган барча ўқувчилар учун қонун эди. Спорт соҳасида кўзга кўриниб қолганлари учун, ҳатто муаллимлар ҳам улар билан ҳисоблашишар эди. Сирожиддин ака эса етарли мавқега эга бўлиши учун битирувчиликни кутиб ҳам ўтирмаган. 9-синфлигидаёқ бутун интернатни “ушлаб” қўйганди.

Йўқ, у уришқоқ ёки зўравон эмасди. Самарқандлик бўлган бу йигит чапани экани ва ҳақиқатгўйлиги билан обрў қозонганди. Футболни зўр ўйнарди (бежиз ўқувчилик пайтидаёқ “Пахтакор”га қабул қилинмаган).

Ўша пайтда бутун интернат бир севишган жуфтликни муҳокама қиларди. Сирожиддин ака бир қиличбоз қиз (ҳозир унинг исмини очиқлаш, назаримда, унчалик тўғри эмас) ўртасидаги муҳаббатдан барча хабардор эди. Уларнинг учрашувларда одоб доирасидан чиққанини ҳеч ким кўрмаган. Бу жуфтлик кечқурунлари интернат ҳовлисидаги ўриндиқларда узундан-узун суҳбатлашиб ўтиришар эди. Ички низомга кўра ҳар бир синфга тарбиячи белгиланган ва у ўқувчиларнинг вақтида дарс тайёрлаши ва ухлашга ётишига масъул ҳисобланарди. Лекин, юқорида таъкидлаганимдек, Бозоровнинг обрўси жуда юқори эди ва ҳеч қайси тарбиячи унинг бу “қулоқсизлиги”га эътироз билдира олмасди.

Ўша қизни ҳали ҳам яхши эслайман. Оппоқдан келган, дуркунгина тошкентлик қиз эди. Айнан шунинг учун ҳам, яъни яшаш жойдаги тафовут туфайли ёшлар кўпинча тортишиб қолишарди. Сирожиддин ака унга уйланишини айтиб чарчамас, қиз эса ота-онаси уни Самарқандга узатмаслигини қайта-қайта таъкидларди.

Биз улар тортишаётганини битта “сигнал”дан билардик. Сирожиддин ака 3-қаватда истиқомат қиларди ва кўпинча хонасидан ёқимли мусиқалар эшитиларди. 1975 йили Швециянинг АББА гуруҳи “АВВА” номли альбоми билан бутун дунё хит-парадларининг энг юқори чўққисига кўтарилган. 1976 йил Тошмуҳамедов номли Тошкент грампластинка заводи шу альбомни ўзимизда чиқарган. Анқонинг уруғига айланган ана шу пластинка Сирожиддин акада бор эди ва у баланд оҳангда қўйилганда биз севишганлар тортишаётганини билардик. Сокин пайтда паст товушдаги севги изҳорларини ҳеч ким эшитмагандек, улар тортишганда ҳамма АББАни эшитарди, жанжал мавзуси эса мусиқа садолари ортида қолиб кетарди...

Хориж эстрадасига қизиқишим ўша пайтда бошланган. Ҳозирда уйдаги компьютеримда “шлягер” номли папка бор ва унда 80-йиллар дискотекасидаги энг машҳур қўшиқлар сақланган. Бўш қолган пайтларим ёрқин хотиралар сифатида уларни эшитиб тураман ва навбат “АВВА” альбомига келганда интернатдаги севги афсонасини эслайман.

Мендан ташқари яна бир инсон ҳам ҳудди шундай қилишига ишонаман. Бу ўша қиличбоз қиз. У аллақачон невара-эварали бўлиб кетгандир. Лекин августда кетма-кет икки кунни ўтмиш хотиралари билан ўтказади. 10-август куни унинг биринчи муҳаббати – Сирожиддин Бозоровнинг туғилган куни ва у АББА мусиқаси остида ҳаёлан марҳумни эслаб пичирлаб табриклайди. 11 август куни эса “Пахтакор” ҳалокатга учраган кун. У яратгандан Сирожиддин акаси билан жаннатда кўришишни илтижо қилади...

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
16 авг 11:28:08
Футбол Экспресс
Барса фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ахбор Имомхужаевни "Футбол кувончим,дардим фахрим менинг"деган китобини укиганман.Бир зум булса уша хотираларни ичида булганман.Хозирги ёш узбек футболчиларига ушбу китобни укитиш керак.Шунда булар катта булишганда футбол нималигини хис килишади.
Бу китобни ўқиган бор , уқиган бор. Ёшларга бу китобни яхшилаб уқиб олишни тавсия қиламан.
   
16 авг 23:55:04
Davronbek Beshariq
У даврлар энди кайтмайди, куз очиб юмгунча бир пасда утиб кетди. Шуни айтсалар керакда, бу дунё шавкатсиз дунё деб....
   
16 авг 23:55:02
Davronbek Beshariq
У даврлар энди кайтмайди, куз очиб юмгунча бир пасда утиб кетди. Шуни айтсалар керакда, бу дунё шавкатсиз дунё деб....
   
16 авг 23:55:00
Davronbek Beshariq
У даврлар энди кайтмайди, куз очиб юмгунча бир пасда утиб кетди. Шуни айтсалар керакда, бу дунё шавкатсиз дунё деб....
   
16 авг 23:54:29
Davronbek Beshariq
У даврлар энди кайтмайди, куз очиб юмгунча бир пасда утиб кетди. Шуни айтсалар керакда, бу дунё шавкатсиз дунё деб....
   
16 авг 22:42:01
FC PARVOZ JEYNOV!
Abror aka ajoyib maqola yozibsiz. Ba'zida butun boshli kitobni o'qib bunchalik ta'sirlanmaydi kishi. Baribir MAESTRO (Axbor doda) ning o'g'li ekanligingiz bilinadi. Abror aka sizga ijodiy barkamollik tilayman va yana shunday ta'sirli hikoyalarni kutib qolaman. RESPECT.
   
16 авг 17:15:48
LABO 30Z554NA
Umirqulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sirojiddin Bozorov mahalladoshimiz bulgan. Samarqand vil Narpay tumanidan. Uning nomidagi katta stadionimiz bulardi. Shu maydonda futbol uynab Katta bulganmiz. Mahallalar urtasida shunday futbol bulardi. Paxtakorda buncha muhlis futbol tomoshaqilmasdi
Ассалому алайкум Манам Нарпай туманиданман 2-3 ойча олдин стадионни ёнидан утувдим тиконзорга айланиб колибди шуни хашар юли билан тозалаб куйишса яхши буларди хар холда ахамятга ега стадион жудаям абгор булиб колибди
   
16 авг 14:47:49
Мирзаев А.
Ёшлар билиб қўйинглар 70-80 йилларда ҳам ёш йигит қизлар севишишган, андиша, ибо, ҳаё, ор, номус, ҳурмат билан севишишган, севилишган, хозиргидек ( айримлар ) балоғат ёшига етмасдан қўл ушлашиб... эмас.
   
16 авг 14:12:39
Umirqulov
Sirojiddin Bozorov mahalladoshimiz bulgan. Samarqand vil Narpay tumanidan. Uning nomidagi katta stadionimiz bulardi. Shu maydonda futbol uynab Katta bulganmiz. Mahallalar urtasida shunday futbol bulardi. Paxtakorda buncha muhlis futbol tomoshaqilmasdi
   
16 авг 14:12:39
Umirqulov
Sirojiddin Bozorov mahalladoshimiz bulgan. Samarqand vil Narpay tumanidan. Uning nomidagi katta stadionimiz bulardi. Shu maydonda futbol uynab Katta bulganmiz. Mahallalar urtasida shunday futbol bulardi. Paxtakorda buncha muhlis futbol tomoshaqilmasdi
   
16 авг 11:17:03
Барса
Ахбор Имомхужаевни "Футбол кувончим,дардим фахрим менинг"деган китобини укиганман.Бир зум булса уша хотираларни ичида булганман.Хозирги ёш узбек футболчиларига ушбу китобни укитиш керак.Шунда булар катта булишганда футбол нималигини хис килишади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика