UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Давид Сильванинг қачон “Манчестер Сити”ни тарк этиши маълум бўлди   0 08:49Мойзе Кин АПЛда кўчиб ўтиши мумкин  1 08:22Ндомбеле “Тоттенхэм”га ўтади   1 08:08Морено Ла Лигага қайтади   1 07:46Кавани ПСЖда қолишни хоҳламоқда   4 02:00Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019. Барча чорак финалчилар маълум ва уларнинг орасида Осиёдан бирорта ҳам жамоа йўқ  6 01:35Расман: "Эвертон" клуби "Барселона" хавбекини сотиб олди  8 00:50Симеоне: “Ҳамма Мессини Марадона билан беллашади деб ўйлайди, аслида эса у фақат Роналду билан баҳс олиб боряпти“  14 00:20Африка Миллатлар Кубоги-2019. Зеедорф шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлади  3 00:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 00:00Ван Дейк якунланган мавсум "Ливерпуль"да кимлар қаҳрамон бўлганини айтди  2 23:30Роналдо: "Уларни солиштириш адолатдан эмас"  22 23:15КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубоги. Мезбон Коста-Рика кутилмаганда мағлуб бўлди  2 22:55Африка Миллатлар Кубоги-2019. "E" квартетида биринчи тур баҳслари ўтказилди  2 22:30ОЧЛ. Каннаваро устозлигидаги жамоа Феллайни ҳаракат қилаётган клубни мусобақадан чиқариб юборди   7

Павел Матяш: "Ўзбекистон узоғи билан ярим финалгача бориши мумкин" Янгиликлар

Павел Матяш: "Ўзбекистон узоғи билан ярим финалгача бориши мумкин"

Кечаги Қирғизистон - Жанубий Корея ўртасидаги учрашувдан кейин микст-зонада қўшниларимизнинг асосий посбони ҳисобланган, лекин мазкур баҳсда захирада қолдирилган ўзбекистонлик мухлислар учун бегона бўлмаган Павел Матяшнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда. Хитой билан ҳам, Жанубий Кореяга қарши баҳсда жамоамиз яхши кўринди. Лекин якунда натижани сақлаб қолишга бизга нимадир етишмаяпти. Кейинги учрашувда нафақат ўйин борасида, балки натижа жиҳатдан ҳам ўзимиз учун 3 очкони қўлга киритамиз, деган умиддаман. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни сақлаб қолганмиз", - дея гап бошлади Павел Матяш.

- Осиё Кубогидаги бошқа ўйинларни ҳам кузатиб бориш имконияти бўлмоқдами ёки машғулотлар туфайли бутун диққат Қирғизистон терма жамоасига қаратилганми?
- Имкон доирасида кўплаб ўйинларни кузатишга ҳаракат қиляпман.  Чемпионат менга ёқмоқда. Иордания терма жамоасининг ўйини ва қайд этаётган натижалари мени ҳайрон қолдирди. Менимча, Иордания Осиё Кубогининг сюрприз жамоасига айланди. Биз айнан мазкур жамоа билан ўйнагандик. Тўғриси, иорданияликларни кейинги босқичга чиқишини кутмагандик.

- Захирада қолганингиз сиз учун сюрприз бўлдими?
- Йўқ. Хитой билан ўйинда кўпол хатога йўл қўйдим. Энди эса мусобақани захира ўриндиғида кузатаман. Бугунги баҳсда захирада қолганим мен учун янгилик бўлмади. Ким яхшироқ тайёргарликка эга бўлса, ўша футболчи майдонга тушади. Бу нормал ҳолат.

- Хитой билан ўйиндаги қўпол хато сизни руҳан синдириб қўймадими? Ҳар ҳолда терма жамоанинг биринчи рақамли кипери ҳисобланасиз...
- Ҳамма хато қилади. Афсуски терма жамоам учун муҳим беллашувда шундай қўпол хатога йўл қўйдим. Буёғига ўша хатолардан тўғри хулоса чиқариб ишлайман.

- Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатгансиз. Бу ўлка сиз учун бегона эмас. Терма жамоамизнинг Уммонга қарши учрашувини кузатдингизми?
- Тўлиқ ўйинни кўриш имкони бўлмади. Учрашув шарҳини томоша қилдим. Уммон ўйин бобида Ўзбекистонни анча қийнаб қўйибди. Осон бўлмаган ўйинда ғалабага эришдинглар. Нестеровнинг маҳорати эвазига Уммон керакли натижани қайд этолмади.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогида имкониятларини қандай баҳолайсиз? Ҳар ҳолда кўплаб футболчиларга қарши ўйнагансиз, уларнинг имкониятларидан бироз бўлсада хабардорсиз...
- Узоғи билан ярим финалга қадар бориши мумкин. Лекин мен Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги соҳибига айланишига ишонмайман. Бу жуда қийин масала.

- Осиё Кубогидаги дарвозабонлар хусусида. Ким сизга кўпроқ ёқмоқда?
- Игнатий Нестеров энг тажрибали ва ажойиб кипер. Лекин Эрон терма жамоаси посбони Алиризо Беиранванд жуда кучли дарвозабон. Менимча, мусобақанинг энг яхши посбони айнан эронлик дарвозабон бўлади.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: -139   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг