UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

ЎзПФЛ ва Ўзбекистон регби федерацияси “Спортда шошилинч тиббий ёрдам” мавзусида семинар ўтказади Янгиликлар

ЎзПФЛ ва Ўзбекистон регби федерацияси “Спортда шошилинч тиббий ёрдам” мавзусида семинар ўтказади

Теглар :  ПФЛ Регби
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва Ўзбекистон регби федерацияси ҳамкорликда Суперлига, Про лига ва аёллар футбол клубларида фаолият олиб бораётган шифокорлар учун семинар ташкил этади.

Тиббиёт ходимлари 21-22 август кунлари Тошкент шаҳрида тўпланади.  

Регби ва футболнинг умумий жиҳатлари кўп: жамоавий спорт тури, яккакурашларга жуда бой, жароҳат олиш эҳтимоли табиийки катта. Бу каби шароитда малакали тиббиёт ходимларининг ўрни беқиёсдир. Бунга мисол қилиб Евро-2020 доирасидаги Дания – Финляндия учрашувида ҳушини йўқотган Кристиан Эриксенни олиш мумкин. Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдам туфайли футболчининг қимматли ҳаётини сақлаб қолишга эришилди.

“Спортда шошилинч тиббий ёрдам” мавзусидаги семинар клубларимизда фаолият олиб бораётган шифокорлар учун фойдали бўлиши шубҳасиз. Семинарда иштирок этиш истагида бўлган бошқа футбол клублари мутахассислар ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишлари ва ундаги модулларни ўрганиб чиқишлари керак булади. Ушбу вебсайтда кўрсатилган барча шартларни бажарган мутахассислар офлайн семинарда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Ўқув семинар икки кун бир хил кўринишда “Бунёдкор” стадионининг анжуманлар залида ўтказилади ва иштирокчилар икки гуруҳга ажратиб олинади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика