UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52Дин Смит МЮнинг навбатдаги пенальтиси ҳақида: “Бу шармандали қарор”   0 07:31Сульшер: “Погба жароҳатидан тузалиб, бутунлай ўзгарган бошқа жамоага қайтди”   0 07:12Бруну Фернандеш сермаҳсуллик кўрсатишда давом этмоқда   1 07:00А Серия. "Верона" - "Интер" 2:2  0 06:55ЛаЛига. "Атлетик Бильбао" - "Севилья" 1:2  0 06:50АПЛ. "Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед" 0:3  0 06:45АПЛ. "Эвертон" - "Саутгемптон" 1:1  0 06:40АПЛ. "Борнмут" - "Тоттенхэм" 0:0  0 06:35Туркия Суперлигаси. "Бешикташ" - "Касимпаса" 3:2  0 05:14Olamsport: Боксчимизда янги шартнома, энг яхши боксчилари рейтинги ва бошқа хабарлар  0 02:54Испания. 26 зарба йўлланган ўйинда "Севилья" Бильбаода иродали ғалабага эришди  3 02:44Италия. "Интер" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  4 02:31Статистика: Фернандеш МЮнинг натижаларини қанчалик ўзгартирди?  9 02:17"Манчестер Юнайтед" - АПЛда кетма-кет тўрт ўйинда йирик ҳисобда ғалабага эришган илк жамоа  8 02:11Англия. "Манчестер Юнайтед" кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалабага эришди  29

Ўзбекистондаги U-19 Осиё чемпионати 4та стадионда ўтказилади. Улар орасида "Пахтакор" йўқ Янгиликлар

Ўзбекистондаги U-19 Осиё чемпионати 4та стадионда ўтказилади. Улар орасида "Пахтакор" йўқ

Хабарингиз бор, шу йил октябрь ойида мамлакатимиз U-19 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

"Бир неча дақиқа аввал ОФК билан видеоконф бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон мезбонлик қилиши керак бўлган Осиё чемпионати U-19 саналари ўзгаришсиз турибди. Мусобақа 14—31 октябрь кунлари ўтказилади. Унинг учун "Бунёдкор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва АГМК стадионлари танлаб олинган.

ЎзПФЛ ишчи режасига кўра, мана шу оралиқда Coca Cola Суперлиганинг 3 та тур учрашувлари ўтиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, биз биринчи давра ўйинларининг 4 тасида жамоаларнинг уй-сафар ҳолатини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилдик. Бу билан 14—31 октябрь кунлари давомида "Бунёдкор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва АГМК клубларининг сафарда тўп суришларига эришишимиз мумкин", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади. Ушбу жамоамиз 5 июндан Тошкентда йиғин бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
Рейтинг: +24   

Фикрлар

+12   
03 июн 15:43:46
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
"Туризм туризм", деб катта гапиришни биламиз. Мана шундай йирик халқаро мусобақалар юртимизда ўтказилаётганидан унумли фойдаланиб Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон каби қадимий шаҳарларимизни реклама қилиб олиш керак эди. Афсуски, бу шаҳарларда замонавий стадионларимиз йўқ. Энг ачинарлиси рўйи замин сайқали Самарқанддек шаҳримизда битта тузукроқ арена қуришга раҳбарларимизни ақли етмади-я!
+9   
03 июн 15:39:18
Nadirkhuja Yu
FCNASAF_QARSHI_BESHKENT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
QARSHIDAGI MARKAZIY NIMA UCHUN YO`Q RO`YXATDA? BIROR TALABGA JAVOB BERMAGANI UCHUNMI YOKI BOSHQA SABAB BORMI?
ОФК бу турдаги мусобақаларни битта шаҳарда ўтказади. Ўзбекистон 2-3та вилоят берди. Улар Наманганни танлашди, меҳмонхона, стадион ва аэрапортдан келиб чиқиб. Яна бир меъзон, Наманган вилояти ҳокимининг шаҳсан ўзи ташаббус кўрсатди.
+8   
03 июн 16:31:50
● Khorezm United ●
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Туризм туризм", деб катта гапиришни биламиз. Мана шундай йирик халқаро мусобақалар юртимизда ўтказилаётганидан унумли фойдаланиб Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон каби қадимий шаҳарларимизни реклама қилиб олиш керак эди. Афсуски, бу шаҳарларда замонавий стадионларимиз йўқ. Энг ачинарлиси рўйи замин сайқали Самарқанддек шаҳримизда битта тузукроқ арена қуришга раҳбарларимизни ақли етмади-я!
Siz aytayotgan ushbu shaharlarimizda nafaqat zamonaviy stadion yo'q, balki mehmonlar uchun mamlakatimizda yo'llarimiz dabdala, 5 yulduzli mehmonxona proplema... Xullas, gapirsak gap ko'p!
+5   
03 июн 15:58:10
SHERZOD8
Muxlis kiradigan 1 ta stadion bor ekan
( 4 tani ) ichida
+4   
03 июн 15:41:53
Myu+Rma
FCNASAF_QARSHI_BESHKENT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
QARSHIDAGI MARKAZIY NIMA UCHUN YO`Q RO`YXATDA? BIROR TALABGA JAVOB BERMAGANI UCHUNMI YOKI BOSHQA SABAB BORMI?
Menimcha masofa uzoq deyishgan bulmasa Nasaf stadioni xar qanday talabga javob beradi
+2   
03 июн 16:20:06
Baxtruz_2020
Шу мусобак,Ани деб хали бошламаган чемпионатимиз режасига узгаришлар киритилар эканда ,
+2   
03 июн 15:29:37
Shakhzod Mamurov
Agmk yoki Lokoni orniga Nasaf stadioni bulsa yaxshi edi. Oktiyabrgaca muxlislar ham qaytib qolarmidi nasib. Manimcha deymanda....
+2   
03 июн 15:27:44
Барса 1984
Навбаҳор яхши вариант
+1   
03 июн 16:11:18
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Inomjon Boltayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu chempionatga turistga keladi deb oylisimi
Ман чемпионатимизни назарда тутмадим, шаҳарларимизга саёҳатни айтдим.
+1   
03 июн 15:39:58
Ўзбеклигим фахрим
Навбаҳор стадионни тушунса бўлади ҳам талабга жавоб беради ҳам мухлислар бўйича муаммо туғилмаса керак.
+1   
03 июн 15:28:09
Барса 1984
мухлислар кўпроқ кирада
   
03 июн 21:06:27
Абдугаффар Абдуллаев
Яаши ҳам Пахтаеор стадиони йўқ бўлганда роса чайнашарди
   
03 июн 17:10:19
Juve_KING
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Туризм туризм", деб катта гапиришни биламиз. Мана шундай йирик халқаро мусобақалар юртимизда ўтказилаётганидан унумли фойдаланиб Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон каби қадимий шаҳарларимизни реклама қилиб олиш керак эди. Афсуски, бу шаҳарларда замонавий стадионларимиз йўқ. Энг ачинарлиси рўйи замин сайқали Самарқанддек шаҳримизда битта тузукроқ арена қуришга раҳбарларимизни ақли етмади-я!
Dinamo stadioni AGMKni stadionidan yaxwiroq , chimiyam, kattaligiyam
   
03 июн 16:29:07
Mash'al-2020
SHERZOD8 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Muxlis kiradigan 1 ta stadion bor ekan ( 4 tani ) ichida
Гап йўқ!!! тўппа тўғри фикр. Насаф ва Динамо стадиони ҳам яхши вариант эди.
   
03 июн 16:11:08
O'zbek futboli XD
Ufaga ajoyib taklif Shu Och-U19 o'yinlarida sinov tariqasida VARni qo'llasa bo'masmikin.
Keyingi 2021 yildan Superligamizda Var sistemasidan foydalaniladiku barbiram.
Och-U19 da Chorak finaldan boshlab qo'llansa chiroyli bo'larmidi dimiz.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг