UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37"Парма" - "Милан" 1:1  0 17:32Омар Моманидан янги карикатура  5 17:29А Серия. "Милан" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  5 17:15Суперлига. АГМК - "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  14 17:02АГМК - "Бунёдкор". Мухлис ва мухлисалар стадионга келишмоқда   5 16:56АПЛ. Йил футболчиси совринига номзодлар рўйхати эълон қилинди  14 16:44Зидан "Реал" раҳбариятидан де Лигтни "Барселона"дан илиб кетишни сўради  18 16:07Жанубий Корея. К2 лигаси. Рустам Ашурматов гол уриб, жамоаси ғалабасига хисса қўшди  11 15:43"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм". Таркиблар эълон қилинди  33 15:36Гвардиола: "VAR баъзида ёрдам беради, баъзида йўқ"  14 15:14Бэйл "Реал"ни тарк этмоқчи эмас  36 15:07"Локомотив" ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади  1 15:02АГМК – “Бунёдкор” учрашувида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати  2 14:45Коутиньо голни нишонлаши учун бўлаётган танқидларга жавоб берди  13 14:44Россия. "Оренбург" - "Ростов". Шомуродов асосий таркибда  14

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинга киришди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинга киришди

Теглар :  Аёллар футболи
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг апрель ойида Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичида иштирок этади.

Ана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоа аъзолари кеча 10 февраль кунидан йиғинга киришишди. Йиғин Наманган шаҳрида ўтказилмоқда.
 
Йиғини давомида асосий эътибор футболчи қизларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга  қаратилади. Карима Йўлдошева шогирдлари майдондаги машғулотлардан ташқари, тренажёр залида ҳам машқлар олиб боришади. Шунингдек, йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
 
Терма жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошева мазкур йиғинга Ўзбекистон U-16 терма жамоаси аъзоси бўлган Марина Косникова, Ойсара Суюнова, Дурдона Алиева ва Ангелина Полюшкевич каби  бир қатор футболчиларни таклиф қилган. Мақсад келажакда   Ўзбекистон U-19 терма жамоаси асосини ташкил қиладиган ёш футболчи қизларни ҳозирдан тайёрлаб бориш.
 
Намангандаги ўқув-машғулот йиғини 19 февралга қадар давом этади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
11 фев 20:36:39
IB®OHIM UZBEKISTAN SA®IASIYA
Singilarimizga omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг