UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Olamsport: "Ҳумо Арена"даги проф бокс оқшоми жуфтликлари, ака-ука Емельяненколарнинг архив сурати ва бошқа хабарлар  0 22:00ЖЧ-2022. Франция Тунисга ютқазди, лекин гуруҳда пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди  20 21:55ЖЧ-2022. Австралия Данияни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди  24 21:36Трезеге "Ювентус"да ишлашга тайёр  0 21:09Тунис бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  8 20:52Неймарнинг қиёфадоши хавфсизлик ходимларини алдаб, стадионга ташриф буюрди ва мухлислар билан суратга тушди  14 20:23Даврон Ҳошимовга "Майкон" лақаби ким томонидан берилган?  11 20:11"Челси" Диогу Кошта учун 70 миллион евро беришга тайёрми?  2 19:47Кейруш Эрон терма жамоасидан кетганини маълум қилди  11 19:29Бундан роппа-роса 150 йил муқаддам дастлабки халқаро расмий ўйин ўтказилган  3 19:12ЖЧ-2022. Тунис — Франция. Таркиблар маълум  3 18:42Кьеллини "Ювентус"га қайтиши мумкин, фақат футболчи сифатида эмас  1 18:23Кафу: "Трент нега Англия термаси захирасида ўтирганини тушунмаяпман"  5 18:20Спортбарда севимли терма жамоангизни қўллаб-қувватлашни ёқтирасизми?  2 18:05Уэльс бош мураббийи: "Жамоам ҳақида ёмон гап айтишни тақиқлайман"  3

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий муаммоси нимада? Николай Егоричевдан Коста-Рика билан ўйин таҳлили Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий муаммоси нимада? Николай Егоричевдан Коста-Рика билан ўйин таҳлили

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореядаги йиғинини якунлади.

Камерун устидан қозонилган ғалабадан сўнг мухлисларимиз Коста-Рика билан ўйинда муваффақиятга умид қилишлари табиий эди. Аввалига ҳаммаси яхши кечди, аммо қўшиб берилган вақтда Сречко Катанец жамоаси ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Championat.asia мухбири Николай Егоричев ўйин бўйича ўз таҳлилини тайёрлади. Олдинга ўтиб айтиш мумкинки, аслида баҳс унчалик ёмон ўтмади.

Деярли бутун ўйин давомида Ўзбекистон терма жамоаси яхши прессингни амалга оширди. Бу, биринчи навбатда, биринчи бўлимга тегишли. Чунки дастлабки бўлимда футболчиларимиз ҳали кучга эга эди. Масалан, Элдор Шомуродовнинг биринчи голи ва ундан бир-икки дақиқа ўтиб унинг бирга-бир чиқиб кетиши. Эътибор қилинг, Элдор тўп киритган эпизодда катта эҳтимол билан майдон марказида қоидабузарлик бўлди.




Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасининг асосий муаммоси унинг тўпга эгалик қила олмаслиги ва майдонда “биринчи рақам”да бўлмаслигидир. Агар рақиб масалан Шри-Ланкадан кучлироқ бўлса, жамоа дарҳол тўпни бериб, қарши ҳужумда ўйнайди. Шу билан бирга, Ўзбекистон терма жамоаси ҳақиқатан ҳам “иккинчи рақам”да ўйнашда моҳир: ҳимоядан ҳужумга тез ўтиш, бу кўп жиҳатдан ҳужум чизиғи футболчиларининг индивидуал ҳаракатларига боғлиқ бўлган “вертикал футбол”.

Лекин шуни тушуниш керакки, бундай футбол жуда кўп энергия талаб қилади. Тўп ўйинчилардан тезроқ юради. Яъни, вертикал футболда кўп югуришга тўғри келади, жуда кўп "портловчи" тезлашувлар беришингиз керак. Қизиқ, Сречко Катанецнинг "Б режаси" борми ёки у ҳар доим "иккинчи рақам"да ўйнашга тайёрми? Ўзбекистон терма жамоасида позицион ҳужумлар деярли йўқ эди. Кўпинча ўйинчилар шошилиб, олдинда тезкор вариантни топишга ҳаракат қилишди, ваҳоланки, улар тўпни ўзларида ушлаб туришлари мумкин эди.

Бир хиллик ва ҳаттоки баъзи тахминларга қарамай, Катанецнинг режаси натижа берди. Аммо иккинчи бўлим охирида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий муаммоси ошкор бўлди. Дейлик, терма жамоа ҳимоячилари кўпинча тўп учун курашда рақибга мағлуб бўлди. 3-дақиқадаёқ коста-рикаликлар жарима зарбасидан гол уришлари мумкин эди – Орландо Гало боши билан зарба берди, аммо Ўткир Юсупов жамоани қутқариб қолди. Футболчиларимизга ихчамлик этишмасди. Коста-Рика чизиқлар орасидаги бўш зоналарни топди - бу биринчи навбатда учта марказий ҳимоячидан иборат схема туфайли. Бундай тартибга солишда қанот ўйинчилари кўпроқ эркинликка эга бўлишади, лекин баъзида майдон марказида бўшлиқлар пайдо бўлади.

Биринчи бўлим ва иккинчи бўлим бошида Ўзбекистон терма жамоаси ўйинда ранг-барангликни оширди. Футболчилар чарчаган заҳоти ўйин ёмонлашди. Бундан ташқари, захирадан тушганлар ўйинга тезлик қўшмади. Барча кучли футболчилар майдонда экан, ҳаммаси яхши эди. Ўзгаришлардан кейин ҳаммаси “бузилиб” кетгандек.




Катанецнинг тактикаси ўзини оқлади. Лекин марказий зонадаги иккита ўйинчига катта ҳажмдаги иш тушмоқда. Бу муаммони ечиш керак. Қолаверса ўртада креативни футболчи етишмагани учун Шомуродов орқароққа тушиб тўпни олиб хужумни бошламаслиги керак, чунки уни ишининг асосиф вазифаси хужумни якунлаш.

Айтганча , хужумни самарали якунлаш. Бу Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси учун ҳам катта муаммо. Фақат Шомуродовда камида учта гол уриш имконияти бўлган бўлса-да, у фақат бир маротаба бундан фойдаланди. Агар у ҳеч бўлмаганда яна битта эпизодни голга айлантирганида, Ўзбекистон терма жамоаси албатта ғалаба қозонарди. Балки Элдорда "Рома"да кам ўйнагани учун ўйин оҳанги ва ўзига ишонч етишмаётгандир?

Яна бир ижобий жиҳатни айтиш керакки, марказий ярим ҳимоячиларнинг майдоннинг қуйи қисмидан қўшилиши. Жумладан, 70-дақиқада Отабек Шукуров кучли зарба йўллади, аммо тўп ҳимоячига тегди. Бу Шомуродовнинг катта хизмати бўлиб, рақиб ҳимоячиларининг эътиборини тортади.




Ўтказиб юборилган голларга келадиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиларига шунчаки концентрация етишмади. 92-дақиқада Алиқулов негадир жарима майдони ичида икки рақиб билан ёлғиз қолиб кетди. Қолган ҳимоячилар қаерда эди? Икки дақиқадан кейин эса Алиқулов стандарт вазиятда ўз футболчини йўқотиб қўйди ва хатога йўл қўйди. Ўзбекистон терма жамоаси рақибдан кўпроқ вазият яратди ва якунда Коста-Рикага мағлуб бўлди. Бизнинг жамоага вазиятлардан фойдалана олмаслик ва қўшиб берилган дақиқаларда ўз жарима майдонимиз яқинидаги парокандалик панд берди.

Коста-Рика терма жамоасида юлдузлар йўқдир, аммо курашчан ва яхши ташкил этилган жамоа. Аммо бу жуда ҳам кучли жамоа эмас. Бундай жамоаларга қарши ўйинлар нималар устида ишлаш кераклигини кўрсатиб беради. Катанецга саволлар бор, аммо қилаётган ишлари натижаси ҳам кўринмоқда.





Николай Егоричев

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+17   
28 сен 12:13:40
Шухрат Эргашев
ФИФА рейтингида кучли 50 ликга кирган термалар билан купрок уртоклик учрашувлари килавериш керак. Катанецга купрок Узбекистонда булиш имкониятини бериш керак.
+14   
28 сен 12:29:54
Озодбек 33-88
Муаммо ўзимизни иродасизлигимизда. Доим охиригача чидаб беролмаймиз. Йўқ жойдан голларни совға қилдик ўзимиз.
+12   
28 сен 12:37:11
Bahodir
Erve Renar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kuperdan kn bungayam kompensatsiya tòlab bazùr qutilmasak bòldi hali. Keyrush Renar Hajimi Moriyasu, Qorxe Jezus .. lar dan birini olib kelish kere . Menimcha Yoki har qanday futbolimizni kuzatadigan ishlaydigan futbolga chanqoq murabbiy. Faqat ertakchi va futboldan tùygan kunim ùtsa bòldi deganlar bn uzoqqa borolmaymiz. T/j ni tiqar joyiga tiqib oxirida kompensatsiya pulini olib suradi bular
Keyrush???
Keyrush qarib bolganu qolgan murabbiylar osiyo futbolini tushinishiga yillar kerak bóladi. Ósha Keyrush ham boshida eronni 3 4 yil sudrab yurdi bilsez iroqqa baxraynlarga yutqazib yurardi unga eron 8 yil imkon berdi. Katanes faoliyatini asosiy qismini osiyoda ótkazgan. Korea Yaponiya ham mashxur mutaxassislarni katta pulga olib kelib zór natija qilolmagan. Asosan ótamiyona mutaxasis yoki mahalliylar bn natija qilgan. Taktikcniy bolgani bilan injiq OFKni ham xazm qila oladigan mutaxasis bólishi kk.
+10   
28 сен 13:38:56
Ózga sayyoralik
Ўзбекистон терма жамоасининг асосий муаммоси:

Õyin tugashiga 15-20 daqiqa qolganida raqibga gollar "sovğa" qilishimiz. Bu kasallik 30 yildan beri davom etib kelmoqda❗
+6   
28 сен 12:22:01
Zafar Absadikov
Ким нима деса десин. Футболимизда усиш бор. Айникса Хамробеков чуткий уйнаяпти. Узини формасини тиклаб олибти!!! Сон хен Мини бор Кореа биз ютган Камерунни 1-0 га ютди. Биз 1-2 га ютказган Коста-Рика бн 2-2 уйнади
+5   
28 сен 12:14:01
Burxon
Erve Renar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tolka kuperni ukasi trenir bòlganida hamma muammo!!!! KATANES OUT### Unga òzbek futboli KOPEYKA!!!
Kimi qoyamz unda haydab babanimi yoki abramovimi ozini oyincilarini reklama qiladigan yoki oʻsishdan toʻxtabogan Qosimovi qoʻyamizmi yoki ur tep taktika baqoyevimi yoki kapadzega beramizmi yana 2 ta joyda ishlivuradi
+5   
28 сен 12:09:47
Gooooooooooooooooool
Bitta fikriga qo'shilaman. Katanetsning jamoasida pozitsion hujumga o'ta olmasligi bor gap. Lekin Kosta Rika bilan o'yinda 2-3-to'plarni kiritganida bunaqa gap bo'lmas edi.
+4   
28 сен 18:48:42
FIFA2021
шу оқ қулоқ журналистни узини мурабий қилиб қуйамиза қани қандай каромат курсатар экан егочев дегани,уйинларни курганлар куриб билиб турибдию кемурин ва коста река термасидаги футболчилардек кучли техникага эга футболчилар бизда йуқ экани кургаям малумки бунақада қандай пазицион хужимлар кутишимиз мумкин? рақибларни хато қилишга мажбур қилиб шу хатолардан унимли фойдаланишга харакат қилдик и қайсидир манода бу иш уз мевасини бердиям катанец термани футболчилар ҳолатидан келиб чиқан ҳолда тактика таёрлаганга ухшайди,химоя борасида гап суз булиши мумкин эмас УЗБ термасини тарихида ҳали бундай ишончли ҳимояни курмаган эдик,туғри коста река бн утган уйини охиридаги хатолар булди и шу хато булганиям қайсидир манода келажакда яхшилика хизмат қилишиям мумкин, яни расмий уйинларда уйин охирида бунақа этиборсизлика йул қуйишмайди деб уйлайман айниқса ҳисобда олдинда бораётган пайтда уйин охирида тупи дуч келган тарафга тепиб юбориб ҳам ғалабани сақлаб қолишга ҳаракат қилишади деган умиддамиз
+4   
28 сен 17:02:18
Man Mans
Тактика борасида Катанец яхши уйин йулга куйди аммо Узбекистон терма жамосининг бу тактикага энг оригрикли нуктаси бу уйин охиригача жисмони таергарлик етишмади.Жисмоний тергарликни охиригача етмаслиги концентрация куч етмайди хатолар хам шунда.
+4   
28 сен 13:53:23
erkak bolsang chida
Галаба чунтакда Эди . Захирадан тушганлар Бир бири Билан чикишиб кетолмади. Манга билган Одам этворсин. Хисоб тенглашгандан кейин майдон марказдан туп уйинга киритилгандан кейин Ким тупни куча футболига ухшаб нариги дарвоза томон тепиб юборди?
+4   
28 сен 12:10:50
Gooooooooooooooooool
Erve Renar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tolka kuperni ukasi trenir bòlganida hamma muammo!!!! KATANES OUT### Unga òzbek futboli KOPEYKA!!!
Sen figurali uchish ko'rsang bo'larkan
+3   
28 сен 16:40:18
Шерзод Бек
Ўзбекистонда бирорта мураббий учта химоячи билан ўйнамаган Николай, Катанец ўйнаяпди.Химоявий футбол қилгани хам йўқ. Футбога тушумасангиз яхшиси жим ўтириб кузатинг, қўлдаги чўпни ташланг. Қилган тахлилингиздан пидболга яхши тушинмасилингиз билиниб турибди
+2   
28 сен 16:17:37
Зинуp
Бир тийинга киммат макола
+2   
28 сен 15:17:46
Neuling
Tupurdim bu Nikolayga
+2   
28 сен 14:07:54
chL D11Natan
Jamoa 90 daqiqa zor oynadi gap yo palapartiwliklar dovdirawlar ancha kamaygan katanetsni iwi sezilvotti kim nmala yozmalarin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика