UZ

Сўнгги янгиликлар

04:58Olamsport: UFC жангчисини автомобиль босиб кетди, коронавирусга чалинган чемпион ва бошқа хабарлар  0 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 01:23Германия. "Боруссия" М кутилмаганда "Фрайбург" майдонида ютқазиб қўйди  0 00:55А Серияда ҳам 5 ўзгаришга рухсат беришди  0 00:22Остон Ўрунов - Европа лигаси мақсади, Самвел Бабаян, "Локомотив"да пайдо бўлган одати ва бошқалар ҳақида  11 23:43Крауч, Роналду, Рамос, Бэйл рамзий термадан ўрин олди  11 23:11Шевченко Украина термаси билан шартномасини 2,5 йилга узайтиради  0 22:57Санчо ГФЛнинг хабарига ёзган твитини ўчириб ташлади  0 22:43Германия чемпионати. "Фрайбург" – "Боруссия" М. Асосий таркиблар маълум!  0 22:12"Бунёдкор" ўртоқлик учрашуви ўтказди  2 22:02Санчо ҳамда Аканжи жиддий тарзда жазоланди  0 22:01Про-лига-2020. Мавсум 3 июль куни старт олади. Тўлиқ тақвим билан танишинг   4 21:43АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди  0 21:31МЮ "Вулверхэмптон" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 21:14Флик: "Вернер ажойиб футболчи, "Челси"ни табриклайман"  13

Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви СПОРТ телеканалида жонли намойиш этилади Янгиликлар

Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви СПОРТ телеканалида жонли намойиш этилади

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Олдинроқ терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мазкур баҳс ТВ намойиш этилмаслигини сайтимизга маълум қилган эди. Бундай қарорга нима учун келингани ҳам айтилганди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Абрамов ҳам иштирок этди ҳамда бу борадаги вазиятга ойдинлик киритди.

"Қирғизистон билан баҳс ўртоқлик бўлгани учун стадион тўлмайди деб ўйладик ва мухлислар билан тўлган трибуналар қаршисида ўйнаш истагида биз ТВ орқали трансляция қилинмаслигини истагандик. Бу оддий таклиф эди, биз футболимиз ихлосмандлари стадионга келишларини хоҳлаганимиз учун шундай дегандик. Шу билан бирга, бўлажак рақиб Саудия Арабистонига "сюрприз" тайёрлашимиз мумкин эди. Майли, агар МТРК истаса, Қирғизистон билан ўртоқлик учрашувини трансляция қилишлари мумкин, биз томондан ҳеч қандай қаршилик йўқ", - дейди терма жамоа устози Вадим Абрамов.

Бугун СПОРТ телеканали бош директори Зоҳид Каримов твиттердаги ўз саҳифасида Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви жонли намойиш этилиши ҳақида хабар қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасидаги баҳс 9 ноябрь куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.


Рейтинг: +150   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг