UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 01:40"Реал" вингери жароҳат олди  1 01:05"Локомотив" мухлислари Денисовга миннатдорчилик билдиришди  11 00:35Гризманндан сўнг, де Йонг ҳам ўзига рақам танлади  5 00:15РПЛ. Денисов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Рубин" мехмондан очко билан қайтадиган бўлди  1 23:55Расман: "Ньюкасл" форварди Испанияга қайтди  2 23:25"Golden Boy" соврини учун сўровномада ҳозирча ким етакчи? Бу де Лигт эмас  2 22:50Интерконтинентал Кубок-2019. Тожикистон сўнгги турда Ш.Корея билан тўқнаш келди  6 22:48"Навбаҳор" синов-назорат ўйинида "Локомотив" ёшларини мағлуб этди  6 22:25Расман: Зиданнинг катта ўғли келаси мавсумни янги жамоада бошлайди  5 22:02"Локомотив" - "Рубин". Виталий Денисов асосий таркибда  5 21:15Ибрагимович: "Аякс" директори бўлишим мумкин. Буни ҳозирги раҳбардан яхшироқ уддалайман"  11 20:49"Реал" Лунин учун жамоа изламоқда  8 20:21Карикатура: "Менга иш керак"  26 20:00Olamsport: Жалоловнинг навбатдаги жанги, аёл UFC чемпиони Сехудога жавоб қайтарди  0

Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда ФОТО Янгиликлар

Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда ФОТО

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Тошкентда йиғин олиб боришмоқда.

Ўзбекистон ОТЖ Испанияда 3та ўйин ўтказади

Мазкур йиғин давомида сербиялик мутахассис футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратмоқда.

Йиғин давомида олимпия терма жамоаси аъзоларидан жисмоний тестлар олинди. Тест натижаларига қараб мураббийлар штаби ҳар бир футболчи учун алоҳида юкламалар беришмоқда. Кеча навбатдаги машғулотлар бўлиб ўтди. Машғулот давомида футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда назорат ўйини ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 14 февралга қадар давом этади. Кейин Олимпия терма жамоаси аъзолари Испанияга йўл олиб, ўша ерда йиғинни давом эттиришади. Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳридаги йиғин давомида терма жамоамиз 3та назорат учрашувида майдонга тушади. Жумладан, 16 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари Австриянинг "ВСГ Ваттенс" клубига қарши майдонга тушишади. 19 февралда эса "Реал Мурсия А" жамоаси билан куч синашишади. 21 февралда эса "Локомотив Тбилиси" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.


16 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "ВСГ Ваттенс"

19 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Реал Мурсия А"

21 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Локомотив" Тбилиси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг