UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Роналдо: "Уларни солиштириш адолатдан эмас"  0 23:15КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубоги. Мезбон Коста-Рика кутилмаганда мағлуб бўлди  0 22:55Африка Миллатлар Кубоги-2019. "E" квартетида биринчи тур баҳслари ўтказилди  1 22:30ОЧЛ. Каннаваро устозлигидаги жамоа Феллайни ҳаракат қилаётган клубни мусобақадан чиқариб юборди   1 21:59Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди  9 21:54Азиз Тўхтабоев: "Серияда бешталикдан кейинги зарбаларни футболчиларнинг ўзлари ҳал этишди"  5 21:52Ҳамиджон Актамов: “Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз”  10 21:50Ўзбекистон кубоги. “Қизилқум” пенальтилар сериясида “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиқди (батафсил шарҳ)  2 21:45Эл-Шарави учун 3 йиллик шартнома ва йилига 16 миллион евро маош. Ёмон эмас-а?  7 21:30Карикатура: Вақтни қандай тўхтатиш мумкин?  7 21:10Невилл: "Манчестер Юнайтед" Погбани жамоада ушлаб қолиши керак эмас"  9 21:00Olamsport: Шоҳжаҳон рейтингда кўтарилди, Жонс Кормьега қарши жангга рози бўлмади  1 20:50Баллак "Челси"га қайтиши мумкин  3 20:45Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" Қўқонда пенальтилар сериясида ғолиб бўлди, "Динамо" мусобақани тарк этди  61 20:25Торрес: "Реал" Азарга янги даражага чиқиши учун ёрдам беради"  18

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ - 2:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ - 2:0

Андижонда Ўзбекистон ҳамда Миср олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

 

Баҳсдаги ҳисоб 32-дақиқада очилди. Футболчиларимиз тезкор қарши ҳужумга ўтишди, Тўхтасинов-Қодирқулов комбинациясини Бобир Абдихолиқов гол билан якунлади - 1:0. 

Иккинчи тайм охирида чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Азиз Ғаниев аниқ амалга ошириб гол урди - 2:0.


Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ - 2:0
9 июнь 2019 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов.

Голлар: Бобир Абдихолиқов 32, - 1:0. Азиз Ғаниев 90+2, - 2:0.

Ўзбекистон ОТЖ: 1.Умид Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Дилшод Саитов, 8.Нурилло Тўхтасинов (23.Ойбек Бозоров, 85), 10.Бобир Абдихолиқов (7.Шароф Муҳитдинов, 74), 11.Миржаҳон Мираҳмадов (13.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 90+1), 15.Ойбек Рустамов (6.Азиз Ғаниев, 62), 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Санжар Қодирқулов (9.Асад Собиржонов, 90+3)
Захира: 12.Низомиддин Зиёвуддинов, 21.Умид Ҳамроев, 3.Иброҳим Йўлдошев, 14.Аброр Исмоилов, 16.Азиз Амонов, 17.Жасур Жалолиддинов, 18.Ҳусниддин Алиқулов,

Миср ОТЖ: 1.Салаҳ Омар, 4.Жалал Осама (15.Реда Шериф, 46), 5.Абдул Салом Муҳаммад, 6.Собир Маҳмуд, 8.Моҳир Носир (14.Ҳамди Аҳмад, 66), 11.Муҳаммад Мустафо (24.Манси Носир, 76), 12.Тавфиқ Акром, 17.Рамазон Аҳмад, 18.Собир Муҳаммад (3.Айман Аҳмад, 82), 19.Ҳамди Аммар (9.Холид Омар, 90+1), 20.Ашур Имом (10.Ёсир Аҳмад, 46).
Захира: 1.Воил Омар, 23.Собҳи Муҳаммад, 2.Яҳё Карим, 7.Юсуф Аҳмад, 21.Муҳаммад Ғанам, 5.Саид Аҳмад.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов 70, Миржаҳон Мираҳмадов 88.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ 2:0

90+3. Майдонда икки жамоа аъзолари қизишиб кетишди

90+3. Ўзгариш. Ўзбекистон ОТЖ. Санжар Қодирқулов ўрнига Асад Собиржонов тушди

90+3. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АЗИЗ ҒАНИЕЕЕЕЕВ! 2:0. Чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Ғаниев қойилмақом тарзда голга айлантирди.

90+2. Огоҳлантириш. Миср ОТЖ. Ҳамди Аҳмад

90+1. Ўзгариш. Миср ОТЖ. Ҳамди Аммар ўрнига Холид Омар

90+1. Ўзгариш. Ўзбекистон ОТЖ. Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Шоҳруҳ Абдураҳмонов

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. УХХХХХХХХХХХ! Мисрликлар ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди, қойил Умиджон Эргашев ажойи ҳаракат қилди

88. Огоҳлантириш. Ўзбекистон ОТЖ. Миржаҳон Мираҳмадов

85. Ўзгариш. Ўзбекистон ОТЖ. Нурилло Тўхтасинов ўрнига Ойбек Бозоров

82. Ўзгариш. Миср ОТЖ. Собир Муҳаммад ўрнига Айман Аҳмад 

79. Сўнгги дақиқаларда Миср олимпиячилари ташаббусга эга бўлишмоқда, улар гол уришни исташмоқда

76. Ўзгариш. Миср ОТЖ. Муҳаммад Мустафо ўрнига Манси Носир

74. Ўзгариш. Ўзбекистон ОТЖ. Бобир Абдихолиқов ўрнига Шароф Муҳитдинов

71. ЗАРБААААААААААА! Ҳамди Аммар яқин масофадан зарба берди Умиджон Эргашев жамоамизни голдан қутқарди!

70. Огоҳлантириш. Ўзбекистон ОТЖ. Илҳом Алижонов

66. Ўзгариш. Миср ОТЖ. Моҳир Носир ўрнига Ҳамди Аҳмад тушди

64. Хавфли вазият! Санжар Қодирқулов ажойиб имкониятга эга бўлганди, аммо унинг зарбаси жуда тушунарсиз чиқди

62. Ўзгариш. Ўзбекистон ОТЖ. Ойбек Рустамов ўрнига Азиз Ғаниев тушди

58. УХХХХХХХХХХ! Ҳамди Аммарнинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб дарвозага бораётганди, Умиджон Эргашев қайтарди!

53. Хавфли вазият!  Аҳмад Ёсирнинг кучли зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди

47. Зарба! Санжар Қодирқулов дарвозага зарба берди ноаниқ!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. Миср ОТЖ. Жалал Осама ўрнига Реда Шериф, Ашур Имом ўрнига Ёсир Аҳмад


45+2. Биринчи тайм тугади. 15 дақиқа дам оламиз

45+1. Миржаҳон Мираҳмадов рақибни алдаб ўтишга уринди, аммо ўхшамади

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

43. ЗАРАААА! Ойбек Рустамов жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, анчагина ноаниқ бўлди

42. ЗАРБАААА! Миср олимиячилари сардори Моҳир Носирнинг жарима майдони ёнидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

37. ЗАРБА! Ашур Имомнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

35. Тўхтасиновнинг бурчак тўпидан кейин узатган паси ўта ноаниқ чиқди

34.
Қодирқулов яна олдинга ўтди, аммо ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди

32. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! БОБИР АБДИХОЛИҚОВ! Вакилларимиз қарши ҳужумга ўтишди, Тўхтасинов-Қодирқулов комбинациясини Бобир Абдихолиқов гол билан якунлади - 1:0.  ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛДА ТОМОША ҚИЛИШ

32. ЗАРБААААААААААААА! Ҳисоб очилиши мумкин эди! Илҳом Алижоновнинг қўпол хатосидан сўнг меҳмонлар бирга бир вазиятдан фойдалана олишмади, Умиджон Эргашев қаҳрамонлик кўрсатди!

30. Олимпиячиларимиз ҳимоясида бироз пала партишлик кўзга ташланмоқда. Бу майдон сифати билан боғлиқми ёки мухлислар босимими билмадик

26. Тан олиб айтиш керак, ҳозирга қадар вакилларимиз биронта хавфли вазиятни юзага келтира олишмади

24. Бугунги баҳсни Андижондаги стадиондан Ўзбекистон Халқ артистлари Ёдгор Садъиев ва Ёқуб Аҳмедов кузатиб боришмоқда

23. Ҳакамлар ҳозир иккала жамоа аъзоларига сув ичиб олиш имкониятини яратиб беришди

19. УХХХХ! Бурчак тўпидан сўнг меҳмонлар ҳисобни очишга яқин келишди, ҳимоячиларимиз бир амаллаб тўпни қайтаришди!

18. Яна бир хавфли вазият! Яна ўша Ашур ҳозир дарвозамизга хавф солмоқчи бўлди, яхшики Дилшод Саитов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

13. Хавфли вазият! Мисрнинг ҳужуми, айнан ўша Ашур Имом ҳозир жарима майонимизга ёриб кирди, яхшиям Умиджон Эргашев чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпга эга чиқди

12. Йўқ Ашур майдонга қайтди.

8. Миср вакили Ашур Имом ҳозир майдонга ноқулай йиқилди ва жароҳат олди. У майдонга қайтмаса керак

6. Ҳозирча жамоалар тенг ўйин намойиш этишмоқда. Хавфли ҳужумлар содир этилганича йўқ

2. Меҳмонлар биринчи бурчак тўпини амалга оширишди, Ислом Қобилов боши билан тўпни қайтариб юборди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат, Ўзбекистон давлат мадҳиясига, барча биргаликда куйлаймиз!

Дастлаб Миср давлат мадҳияси янграмоқда

Иккала жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 



ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +68   

Фикрлар

+51   
09 июн 19:43:22
Шохимардон
Рузикул Бердиевни шогирлари молодцы
+34   
09 июн 20:08:40
FcNasaf______Myu
MTJ yoki OTJ òyinlarini Qarshidayam utqarsa zòr bòlardi
+32   
09 июн 21:02:28
Mardon Xamzayev
Жанжал килиши ошикча булади, мехмонларга хурмат кани
+32   
09 июн 19:23:46
Sanjarbek Jumaboev
Akalar hammasidan ham iltimos karnay surmay do'mbiralarni yo'qotaylik. Shovqin suronku bosh og'rib ketdi. Bir chiroyli kuch beradigon qo'shiq aytaylik
+29   
09 июн 21:06:54
Azim_Nasaf
O'yin taqdirini uch nasafchi hal qildi: darvozabod va ikkita gol urgan nasafchilar... yana qaysi klublar tarkibini kuchaytirmoqchi kelenglar professional klub NASAFga
+27   
09 июн 20:53:20
Salom_Madrid
Nurullo To‘xtasinov tarbiyang o‘ziga yarasha ekan. Tezroq chiqib yo‘qolda endi. Mehmonga ham shunaqa qiladimi. Yutsang halol yut.
+22   
09 июн 21:02:47
Salom_Madrid
Olimpiya termasini tinchgina Ro‘ziqul Berdiyevga bersak ham bo‘lar ekan.Bolalar l.n o‘pkasini bosvolishi keraak. Har holda O‘zbekistondamiz.
+21   
09 июн 21:13:24
Nanay
Bizi Uzbeklani odati manmanlik urtoqlik uyini bulsa bu raqibni hurmat qilish kerak ,super ligadayam shu ahvol 100 000 000 mln dollarlik uyinchila ham bunchalik emas
+20   
09 июн 21:15:59
Ravshan Talipov
Очиғи уялиб кетдим. Мисрга рахмат. Бечоралар уларга майдон,судья халақит қилди. Афсус нейтрал ҳакам олиб бориш керак эди. Яна ким Тўхтасинов. Бунёдкорни майдони уприлса ҳам текис, бемалол ўйнаса булади. Бизни футболчилар фикрлаши майдонда 16 яшарга ўҳшиди. Жисмоний холати 40 ёшга ўхшиди . хориж мураббийлардан ҳафа бўлиш керак эмас. Мана нима учун Купер термани ёшартиширни хохламаяпти. Одатда заҳирадан тушган футболчи кучайтириш керак бизаники тескариси.
+20   
09 июн 20:23:51
Islom Axmedov
Nimaga uzbekistonli sudiya quyibdi bizga kup yon bosyapti bu uyatku
+19   
09 июн 21:23:57
piramida
Мана шу Темур Тўхтасинов билан Нурилло Тўхтасинов ака уками? Лекин иккаласиям менда ёқимсиз таассурот қолдирди ... . Биттаси бизга ёнбосди, иккинчиси мехмонларга хурматсизлик қилди
+17   
09 июн 21:19:08
Liverpool FC
OTJ jamo Nasaf va Bunyodkor uyinchilari malades bola.MTJ silar bulishlar kerak
+16   
09 июн 21:06:55
Mayk
Futbol bolyaptimi.kansertmi.uyinni.kurging.kelmaydi.shu. uzbekistonda.barabanni. karnay.surnayni yoq.qilish.kerak.pfl.shu.fikrimni.uqi.nimadur.uzgaradimi karnay.surnaydan odamni.asabi.buzadi.fikrimga qushiladigonla.bormi
+16   
09 июн 18:59:12
Abdulhaq Rajab
inamjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nasaf darvozaboni loyiq edi
Umidjon Ergashev ham Nasaf darvozaboniku
+15   
09 июн 21:20:15
•••••••••ARISTOKRAT•••••••••
NASAF AKADEMIYA - MISR OTJ 2:0
Asosiy figuralar BOBUR ABDUHOLIQOV BEST HUJUMCHI
AZIZ GANIEV BEST PLEYMIKER
UMIDJON ERGASHEV BEST GALKIPER
NASAFDAN YANA NIMA KERAK UZB FUTBOLI UCHUN RUZIQUL BERDIEV NIMA QIBERSIN BUNAQA ZUR UYINCHILARNI YETKAZIB BERISHDAN BOSHQA XULLAS MALADSE!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг