UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди  1 15:26Мбаппе жароҳат туфайли Тунисга қарши ўйинни ўтказиб юборадими?  1 15:05"Милан" Беннасер билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:46ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ)  1 14:24Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади  19 14:03"Реал" Беллингемдан Фернандесга ўтди  3 13:41Эшитдик-да! "Пахтакор" грузиялик легионер билан келишувга эришди  13 13:28"Милан" Ноа Окафорга кўз тикмоқда  2 13:07"Интер" Кессьени "Барса"дан тортиб олмоқчи  0 12:45Алиу Сиссе – Сенегалнинг суперқаҳрамони. 2002 йилги мўжизали жамоа сардори энди термани плей-оффга мураббий сифатида олиб чиқди  4 12:39"Бавария" Кейн трансфери устида ишлашда давом этади  0 12:18Бенземанинг машғулотларга қайтиш санаси маълум  0 11:58Неймар Камерунга қарши ўйинда майдонга туша оладими?  2 11:37Эрик тен Ҳаг Роналду ўрнига Гакпони истайди  1 11:20"Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттиради  1

Жанубий Корея ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ ўртасидаги иккинчи учрашув ҳам дуранг билан якунланди Янгиликлар

Жанубий Корея ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ ўртасидаги иккинчи учрашув ҳам дуранг билан якунланди

Тимур Кападзе шогирдлари йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви якунланди.

Жанубий Корея ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ 1:1 (LIVE)
Гол:  49 - Руслан Жиянов (Ҳусайн Норчаев), 79 - Чо Хюн Таэк

"Хвасон" стадиони

Жанубий Корея ОТЖ: 1.Ким Жонг Хун, 4.Бюн Жун Су (с), 12.Парк Кю Хюн, 23.Хванг Жаэ Вун, 26.Жо Сеонг Гвон, 8.Ох Жаэ Хёк, 10.Гох Юнг Жун, 15.Юн Сук Жу, 9.Жунг Хан Мин,  11.Ан Жаэ Жун, 18.Ох Хён Гю.

Захира: 21.Сеул Хюн Бин, 27.Чо Сеонг Бин, 2.Чо Хюн Таэк, 5.Чо Ви Же, 13.Бак Кеон Ву, 14.Ким Жонг Мин, 24.Ан Чанг Мин, 25.Ким Гун Хи, 6.Ли Жин Йонг, 16.Квон Хёк Кю, 20.Канг Хюн Мук, 22.Ли Хюн Жу, 7.Ҳонг Си Ху, 17.Чои Ги Юн

Ўзбекистон ОТЖ: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов (4.Беҳзод Шамсиев, 71), 3.Достонбек Турсунов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Иброҳим Ибрагимов (17.Диёр Холматов,  90), 10.Жасурбек Жалолиддинов (с) (6.Муҳаммадазиз Ибрагимов,66), 11.Отабек Жўрақўзиев (9.Улуғбек Ҳошимов, 46), 16.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (7.Тимур Мамасидиқов, 71), 20.Руслан Жиянов (22.Алишер Одилов,66), 23.Абдурауф Бўриев.

Захира: 1.Шукрон Йўлдошев, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 15.Одилбек Абдумажидов, 13.Элдор Бегимов,  14.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 18.Нурмуҳаммад Тошпўлатов.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ 



Учрашув якунланди

90+1. Ўзгариш: Диёр Ҳолматов Иброҳим Ибрагимовнинг ўрнига майдонга тушди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

89. Мамасидиқов рақибни бир неча бор алдади ва зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

79. Гол. Чо Хюн Таэк ҳисобни теглаштирмоқда

78. Огоҳлантириш: Иброҳим Ибрагимов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

75. Терма жамоамиз аъзолари рақиб жарима майдончасида босим қилишди ва тўпни олиб қўйишди. Бироқ яхши имкониятдан фойдала олмадик

71. Ўзгариш: Мирсаидов ва Норчаев майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Шамсиев ва Мамасидиқов майдонга тушди

67. Огоҳлантириш: Саидазамат Мирсаидов огоҳлантирилди

66. Ўзгариш: Муҳаммадазиз Иброҳимов ва Алишер Одилов майдонга тушди, улар Жасур Жалолиддинов ва Руслан Жияновни алиштиришди

64. Гох Юнг Жуннинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

58. Алибек Давронов боши билан зарба йўллади, бироқ дарвозабондан супер сейв

57. Огоҳлантириш: Жиянов рақибидан чиройли ўтиб кетди, бироқ .Парк Кю Хюн уни йиқитди ва ҳакам огоҳлантирилди

49.ГООООООООООООООЛ. Норчаев қанотдан яхши кириб борди ва Жияновга тўпни узатди. «Оlympic» футболчиси эса ажойиб тарзда ҳисобни очди

46. Ўзгариш: Отабек Жўрақўзиев ўрнига Улуғбек Хошимов майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+2. Ох Хён Гю жуда қулай имкониятга эга бўлди, бахтимизга тўп ҳимоячиларимизга тегди ва бурчакка чиқиб кетди

Ҳакам биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берди

43. Отабек Жўрақўзиев қанотдан яхши кириб борди ва зарба йўллади, бироқ тўпни дарвозабон ушлаб олди

38. Бўриев жарима майдончасининг ичига яхши узатмани амалга оширди, бироқ Норчаевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегди

31. Огоҳлантириш: Ох Жаэ Хёк ҳакам томонидан огоҳлантирди

27. Огоҳлантириш: Абдурауф Бўриев ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди

25. Огоҳлантириш: Алибек Давронов майдон марказида қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди

24. Хусайн Норчаевнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

17. Бевосита Хвасонда бўлиб турган юртдошларимиз Ўзбекистон олимпия терма жамоасини астойдил қўллаб-қувватлаб туришибди. 

12. Вакилларимиз жуда фаол. Кўп марта тўп рақибдан олиб қўйиляпти, аммо бош ҳакам мезбон факторини ҳисобга олиб, кўп марта қоида кореяликлар фойдасига қоида бузиш қайд этмоқда.

10. Жасур Жалолиддинов ҳужум вақтида тўпни йўқотганига қарамасдан, таянч ярим ҳимоячиларимиз тўпни яна қайтариб олишди. Ҳозирча баҳс тенг курашлар остида ва юқори темпда давом этмоқда.

7. Зарбааа! Ох Хён Гюнинг зарбасидан кейин Назаров ишончли тарзда тўпни эгаллаб олди. 

4. Ўзбекистон ОТЖ стандарт ҳолатга эга чиқди. Жалолиддиновнинг узатмасидан кейн Ибрагимов бош билан зарба берди, тўп дарвозабоннинг устидан ўтди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришга муваффақ бўлишди.

1. Ўйин бошланди! 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+17   
26 сен 18:03:00
Artur Sobirov
Zamena lar uyimni buzdi, janob
+14   
26 сен 17:55:53
Intillect 2060
Доимгедек бизнинг футболчилар кучи 70 дақиқага етади, кейин акаларига ўхшаб чарчаб қолади
+13   
26 сен 19:57:38
Neftci&Barca
Жасур Жалолидинов бунака қилиғлари ва ўзини босолмаганлиги кейинчали ўзига ва термага жудда қийматга тушиши мумкин, Кападзе у билан дисциплина масаласида жиддий гаплашиб олмаса бўлмайди!!! Яхши ҳамки бу ўртоқли учрашув бўлганлиги уни бу қўпол қилиғидан сақлаб қолинди, расмий ўйинда буни жазоси аниқ!
+12   
26 сен 18:00:25
Bahodir
Intillect 2060 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фарқи борда, кучли жамоа ўзидан кейинги жамоадан
Korea doim bizdan kuchli bolgan. Ja ózimizga yuqori baho bermasligimiz kerak
+12   
26 сен 17:40:06
Bekzod Sharipov
Oddiy joyda xatolar. Iltimos asablaringni asranglar do'stlar. Bular doim bir jamoada o'ynaydi asosi. Koreyslar yig'inlardagina o'ynaydi. Vaziyatni ko'rgan bo'lsangiz oddiy joyda to'p qabul qilib qaytarib yuborishda xato va standart vaziyat. Keyin gol o'tkazdi. Koreya kuchliroq bizni futbolchilardan
+11   
26 сен 21:49:33
Мирзаев А.
Intillect 2060 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Доимгедек бизнинг футболчилар кучи 70 дақиқага етади, кейин акаларига ўхшаб чарчаб қолади
Бу бизнинг касаллик
+10   
26 сен 22:14:01
Ózga sayyoralik
Intillect 2060 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Доимгедек бизнинг футболчилар кучи 70 дақиқага етади, кейин акаларига ўхшаб чарчаб қолади
Ha tõğri. Õyin tugashiga 15-20 daqiqa qolganida gol õtkazib yuboradigan odatimiz hech qolmayabdi!
+10   
26 сен 19:56:50
Maruf Murodov
Odil1994 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xozirgi OTJ miz Koerya u-23 dan ancha kuchli ko'rinyabdi yana bilmadim
2-3 yilda keyin Koreslarni kuchli beshlikda ko‘rsak ajabmas, biznikilarni esaa...
+10   
26 сен 18:03:43
фанат.уз
Jasur Bektoshev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хеч бўлмаса шу авлодни йўқотмаслик керак
Доим шу авлод зур дейилади кейин йук
+7   
26 сен 18:04:44
Artur Sobirov
Intillect 2060 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Доимгедек бизнинг футболчилар кучи 70 дақиқага етади, кейин акаларига ўхшаб чарчаб қолади
Tuğri
+7   
26 сен 18:01:01
Бахтийор Ашуров
Бари бир асосий таркиб заҳирадагилардан анча фарқ қилар экан. Ҳар икки ўйинда ҳам, Т/Жмиз заҳирадагилар майдонга тушгандан кийин6ина тўп ўтказиб юборди. Лекин бари бир яхши таъсурот қолдиришди. Раҳмат!
+7   
26 сен 17:23:55
Бустон Жиззах 1972
Иккинчи таркиб саёхатга олиб борилганми.
+5   
26 сен 18:02:15
doctor.u
Олимпия терма жамоамиз ўйини яхши бизда асосий муаммо дарбозабон экан тўпга чиқишда кўп хатолар позиция танлашда хато ўйини темпига мос эмас хамма ўйинчи хавотирда бошқа дарбозабон қўйиш керак
+5   
26 сен 14:51:30
Jasur Bektoshev
Хеч бўлмаса шу авлодни йўқотмаслик керак
+4   
26 сен 17:21:10
Bek_0885
Zoʻr qochib ketdi lekin Norchayev. Jiyanov ham bunday passni uvol qilmadi, chiroyli hujum va gol. Barakalla yigitlar.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика