UZ

Ўзбекистон Лига Кубоги. АГМК - "Бунёдкор" учрашувида 7та гол урилди Янгиликлар

Ўзбекистон Лига Кубоги. АГМК - "Бунёдкор" учрашувида 7та гол урилди

Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасининг 3-туридан ўрин олган АГМК - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ 

Ўйин бошланди. 7-дақиқада Бобурбек Юлдашев ҳисобни очди - 1:0.

20-дақиқада Миржамол Қосимов собиқ клуби дарвозасига гол урди - 2:0. Учрашувнинг 27-дақиқасида Санжар Риҳсибоев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни қисқартирди - 2:1.

55-дақиқада Зафар Полвонов гол урди - 3:1. 

71-дақиқада Хуршид Ғиёсов пенальтидан ҳисобни қисқартирди - 3:2. Кейинги дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни тенглаштирди - 3:3. 

75-дақиқада Санъат Шихов яна бир бор мезбонларни олдинга олиб чиқди - 4:3. 

Ўйинда ғалаба қозонган АГМК кейинги босқичга чиқди, "Бунёдкор" эса гуруҳда қолиб кетди.



Ўзбекистон Лига Кубоги, 3-тур.
АГМК (Олмалиқ) — "Бунёдкор” (Тошкент) 4:3
5 июль 2019 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони.
Ҳакамлар:
Ш.Насибуллаев, О.Калаходжаев, С.Нишонбоев
Назоратчи: Б.Ҳайдаров
Комиссар: Д.Имомхўжаев

Голлар: Бобурбек Юлдашев 7, - 1:0. Миржамол Қосимов 20, - 2:0. Санжар Риҳсибоев 27, - 2:1. Зафар Полвонов 55, - 3:1. Хуршид Ғиёсов 71 пенальти, - 3:2. Миржаҳон Мираҳмадов 72, - 3:3. Санъат Шихов 75, - 4:3.

АГМК: Суҳроб Султонов, Миржамол Қосимов (Камрон Саидазимов, 70), Санъат Шихов, Зафар Полвонов (Камрон Абдулҳамидов, 70), Зоҳир Пиримов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Акмал Шораҳмедов (Мирғиёс Сулаймонов, 77), Жасур Умаров, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Юлдашев.

"Бунёдкор": Элдор Адҳамов, Бобур Фарҳодов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Қодирқулов, Владислав Нуриев (Валерий Акопов, 66), Санжар Риҳсибоев (Фарруҳ Икромов, 87), Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Миржаҳон Мираҳмадов, 57). 

Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов 48, Бобурбек Юлдашев 70.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

+13   
06 июл 01:27:51
SAF_Legenda
Албарс фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қосимов 5 бош устун ! "АГМК"нинг ортда қолиши бу вақтинчалик ҳолат ва бошқа сабаблари бор.. Ўша ёшларнинг кўпчилигини Қосимов тарбиялаб кашф этиб берган "Буник"га!
Жаноб Албарс !!! Хурматга сазовор инсонсиз ёшингиз хам улуг. Аммо лекин бирок хамиша Бир вазиятда реал бахони бера олмайсиз. У хам булса Косимов хакида... У хеч качон мураббийлик салохиятини курсата олмаган бундан кейинам курсатмиди. Косимов факатгина пул бор жойда бор ХоЛОС. Алишер ака иккимиз Стадион сайтидан анча танишмиз. Олдинам этганман кейинам этаман. Сиз МИЛЛАТчиликка борас куп бора. Зеро Абрамов кимлигини исботлаб булди. Халк Абрамовни тан олди. Унинг жамоасининг уйинлари халк хали хам эсламокда. Косимов икки бор ЖЧни тикадиган жойига тикди. Уни хам мухлислар эслашади хеч качон эсдан хам чикаришмайди зероким **ББОЛЛАРДА АЙБ ЙУК** ( Шу сузлари учунам у тарихга кирди)
Бугунга уйинга келсак Косимов асосий таркибни ташлади Абрамов эса эконом режимда уйнади ва АГМК Билан тенгма тенг уйнади. Бу ёшларни Косимов тарбияламади. У таркибга ярамайсан деб суккан футболчиларини Абрамов асосийда одам килди. Мана икки мураббиййи фарки....
+7   
05 июл 21:53:48
Farhod_bek1990
Abramovga omad yosh va tajribasiz futbolchilar bilan tajribali Agmk futbolchilariga yetarli qarshilik ko'rsatishni o'zi bo'lmaydi. Tan olish kerak Abramov baribir N=1. Qosimov ham boshqasi ham Bunyodkor bilan bunday chiroyli, hujumkor futbol namoyish qilaolmasdi.
+6   
05 июл 18:42:05
manutd_and
Bunyodkorga omad!
+5   
05 июл 23:38:45
Dzoff
Албарс фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қосимов 5 бош устун ! "АГМК"нинг ортда қолиши бу вақтинчалик ҳолат ва бошқа сабаблари бор.. Ўша ёшларнинг кўпчилигини Қосимов тарбиялаб кашф этиб берган "Буник"га!
Косимов яхши футболки булган, лекин мураббийликда Абрамовдан кучсиз. Тарихда энг кучли терма Абрамов даврида булган.
+4   
06 июл 00:17:35
Dilshod Azimov
Албарс.
Сиздек маддохлар бор экан, биз миллат сифатида футболда "узокка борамиз". МКни ютуклари билан камчиликларини санаб бера оласизми хурматли ш о и р. МК мураббий пураббий эмас.
+4   
05 июл 23:39:52
2503
Албарс фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қосимов 5 бош устун ! "АГМК"нинг ортда қолиши бу вақтинчалик ҳолат ва бошқа сабаблари бор.. Ўша ёшларнинг кўпчилигини Қосимов тарбиялаб кашф этиб берган "Буник"га!
Косимовни хурмат киламан лекин мурабий сифатида у энг зури эмас,у уртамиенадан сал пастрок мурбий,футболчиликда у энг зури эди,мурабийликда Косимовга ухшаган 10тасиям 1та Абрамов була олмайди шоир ака
+4   
05 июл 19:53:19
за победу разве?
Abdufattoh Akromov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2 ni urb qo'ydiyu
Укаммисиз аками билмадиму лекин ман фаргогалик и нефтчи мухлисиман лекин бунёдкор билан Абрамовга жон куйдираман
+3   
06 июл 15:36:47
Arsenal Margilon
Миржалолга гап йук, Эронни мехмонда ютиб келган, шуни узи кифоя кучли мураббийлигига. Абрамовни курамиз мавсум охирида канака эканлигини.
+3   
06 июл 00:21:40
Dilshod Azimov
Пул бор жойда МК хозир-у нозир. Курувчи, Машьал, АГМК .... Унинг тактикасини Али акани ити хам билади: канотлардан хужум уюштириб, жарима майдончасига ташаш.
+3   
05 июл 23:24:26
NHabib
Албарс фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ким кимлигини курсатибди! Қосимов бир бош устун! Ўзбекда у ўзимизнинг ЎЗБЕК!
Millatchilik qilmang. Futbolchilaringizga gimnni singdirib qanday o'yinlar ko'rsatgan edi. Bironta uzbek yoki hech kim bu takasaltanglar bn shu ishlarni qilolmaydi. Iltimos natija emas o'yinni his qiling!
+3   
05 июл 22:26:32
Бахтиёр Хайдаров
БУНЁДКОРНИ ХОЗИРГИ ТАРКИБИ МИРЖАЛОЛ ПАЙТИДА ЁШЛАР ЛИГАСИДА ВА АКАДЕЙМИЯДА ЭДИ КОСИМОВ БУЛАРНИ ТАРБИЯЛАМАГАН У АСОСИЙ ТАРКИБ БИЛАН ИШЛАРДИ ЛЕКИН АБРАМОВ БУЛАР БИЛАН СУПЕР ЛИГАДА СУПЕР УЙНАТВОТТИ ШУНИНГ УЧУН БУ ФУТБОЛЧИЛАРНИ КОСИМОВ ТАРБИЯЛАГАН ДЕГАН ГАП АСОССИЗ . БУНЁДКОР ИКТИСОДИЙ ТАРАФИНИ УЙЛАГАН БУЛСА КЕРАК ЛЕКИН БУНЁДКОРГА ЯХШИ ТРЕНИРОВКА БУЛДИ .
+3   
05 июл 21:25:43
2503
Албарс фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ким кимлигини курсатибди! Қосимов бир бош устун! Ўзбекда у ўзимизнинг ЎЗБЕК!
Қосимов бир бош устун!..... Абрамов Косимовдан 2 бош устин,бундан олдин хам шундай булган бундай кейинам шундайлигича колса керак,чунки Косимовни бойвой тажрибали футболчилар бн бойитилган жамоаси жадвалда каердаю Абрамовни ешлари каерда
+3   
05 июл 21:17:54
2503
Агмк асосий таркиб бн уйнабдида
+3   
05 июл 20:45:20
Dilshodbek7575
Mena senga olam olam golla
+3   
05 июл 19:26:37
Akram Haydarov
Vadim aka davay davay..... Omad yoshlarga
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг