UZ

Ўзбекистон кубоги учинчи босқич учрашувлари бошланиш вақтлари Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги учинчи босқич учрашувлари бошланиш вақтлари

Ўзбекистон кубогида иккинчи босқич учрашувлари ўтказилиб, учинчи босқич иштирокчилари аниқланганидан хабарингиз бор.

7 июнь куни мамлакат кубоги учинчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Унга кўра, битта ўйиндан иборат бўладиган мазкур босқич учрашувлари 19-25-26 июнь кунлари бўлиб ўтади. Олдинроқ 19 июнь кунги учрашувлар бошланиш вақтлари эълон қилинган эди.

25 ҳамда 26 июнь саналарида ўтадиган баҳслар бошланиш вақтлари ҳам маълум бўлди.

Ўйинларнинг 4 таси жонли эфирда намойиш этилиши кўзда тутилган.

25 июнь, сешанба
18:00 ДИНАМО — ЯШНОБОД (Маҳалла ТВ)
18:00 ҚЎҚОН-1912 — ҚИЗИЛҚУМ (Спорт ТВ)

26 июнь, чоршанба

18:00 ШЎРТАН — МАШЪАЛ
18:00 ШЕРДОР — ОҚТЕПА (Маҳалла ТВ)
18:00 ИТТИФОҚ-Н — ИФТИХОР
18:00 ИСТИҚЛОЛ — НАСАФ (Спорт ТВ)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг