UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Милан" Дания терма жамоаси хавбеки Дамсгорга қизиқмоқда  0 10:36Olamsport: Ҳамюртимизнинг Мейвезер билан танишуви, дзюдочиларимиздан хушхабар ва бошқа хабарлар  0 10:26Евро-2020. Бугун тўртта ўйин бор  3 10:01"Тоттенхэм" Ааронсни 30 млн фунт эвазига харид қилиши мумкин. МЮ ва "Эвертон" ҳам ҳимоячи учун даъвогарлик қилмоқда  0 09:38"Барселона" Месси билан шартнома узайтирилганини пайшанба куни эълон қилмоқчи  31 09:17"Суперменнинг қайтиши". "Парма" Буффонни намойиш этди  0 08:54Рамос собиқ жамоадошларига ПСЖга ўтишини айтди  9 08:30"Милан" Жиру билан шартнома бўйича келишиб олди ва "Челси"нинг яна икки ўйинчиси учун даъвогарлик қилмоқда  2 08:07Бугун Суперлига доирасида 2та ўйин бўлиб ўтади  21 07:51Англия Чехияга қарши 2-таймда зарба бера олмади. 5та аниқ зарба - бутун гуруҳ босқичи давомида  4 07:28Гамейро "Марсель"га ўтиши мумкин  0 07:06"Арсенал" "Эвертон" тўпурари билан шартнома имзоламоқчи  1 06:40Евро-2020. Хорватия - Шотландия 3-1  1 06:35Евро-2020. Чехия - Англия 0-1  0 02:58Месси "Барселона"да қолишини маълум қилди  22

Ўзбекистон Кубоги. Микаэль Секейра нукуслик мухлислар талабини қондирган, "Локо" ёшлари ўзини кўрсатган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. Микаэль Секейра нукуслик мухлислар талабини қондирган, "Локо" ёшлари ўзини кўрсатган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА

Кеча Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" жамоаси Қорақалпоғистонга сафар уюштирди ва "Арал-Самали" меҳмони бўлди.

Ушбу учрашувдан олинган тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин. >>>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

ФОТО: Миржалол Норматов

Учрашувга бўлган қизиқиш юқори даражада бўлганини шу икки расм орқали тасвирлаб бера олдик, деб ўйлайман. Ҳақиқатдан ҳам, кеча стадионнинг тўрт томони мухлислар билан ўраб олинганди. 

"Локо"нинг захираси. Микаэль Секейра микс-таркиб билан ўйинни бошлашни афзал кўрди.

Гарчи учрашувда мезбонлар ҳисобни очган бўлишига қарамасдан, "Локо"нинг ёш футболчиси Жалолиддин Жумабоев тезда ҳисобни тенглаштирди. У бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба йўллаб, "темирйўлчилар"нинг голлар шоусини бошлаб берди.

Орадан кўп ўтмай, Азизбек Амонов ажойиб голи билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Қорақалпоғистонлик мухлислар тартибли мухлислик қилишди. Тўп "Локо" футболчиларига тушганида босим ўтказишмади, бош ҳакам томонига "тошлар" отилмади. Улар шунчаки ўйиндан завқ олишди.

Учрашувда "Локо"нинг ёш футболчилари ажойиб ўйнашди. Жавоҳир Алижонов, Жалолиддин Жумабоев, Иброҳим Ғанихонов ва Игорь Чикризов каби футболчилар маҳорати рақиблариникидан кўпроқ ва яхшироқ эканлигини майдонда кўрсата олишди.

Иккинчи бўлимда ҳам тўлиқ устунлик пойтахтликлар томонида бўлди. Ҳисоб йириклашганидан кейин мухлислар "Локо" бош мураббийидан Шерзод Файзиев, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Диёржон Туропов, Ислом Қобилов ва Марат Бикмаев каби футболчиларни майдонга туширишни сўради. Секейра эса уларнинг илтимосини ерда қолдирмади. Фақатгина Марат Бикмаев бунга қадар тиззасидан бир неча бора жароҳат олгани ва майдон сунъий бўлгани учун захирада қолдирилди.

Учрашув якунланганидан кейин ҳеч ким бир-биридан ҳафа бўлмади. Қорақалпоғистонлик мухлислар футболдан завқ олишди. Ажойиб футбол учрашуви "Локомотив" фойдасига 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
29 апр 21:35:47
Хакикатдан тош отмадига Нима бор.Судья йу́к жойдан пенальти берганда ку́рардик.Кораколпогистонлик мухлислар хам холис бошкарганни билади.Мана Пахтакор НГ Нима бу́либ ётибди ОЧЛ да.шу ердаги гирромликларингни касри урди
+1   
29 апр 20:38:10
Servant of Allah
Муаллиф шу Рузаи Рамазон кунлари хам Наманганлик мухлисланикига бир осилиб чайнаб утмаса булмайдиде. Тош отишмади эмиш. Судья норм бошкарса фиг тош отадими. Насафга, Сугдиёнага тош отилмадику. Узи Чемпионат азиага факат шу ялайдиганлар тупланиб коганми дейданде.
   
30 апр 00:58:36
Mlc
Пахтани сайтими нима бало.тош отмадимиш.пахтангни курдик олч нима хунар курсатганини.
   
29 апр 20:58:36
Ro'yobbek_Lokomotiv
Moladets Qoraqapoqlar omad bazi yogloqilarni kamandasi chichqoq aybni boshqadan qidiradi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика