UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: "Ҳумо" Москва жамоаси билан ўйнади, Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби ўзгарди ва бошқа хабарлар  0 01:00ЕЧЛ. "Челси", "Аякс" ва "Зенит" иштирокидаги учрашувлар старт олди (Онлайн ҳисоб)  14 01:00ЕЧЛ. "Интер"-"Барселона" учрашуви старт олди (Онлайн ҳисоб)  10 00:48ЕЧЛ. "Наполи" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди  2 00:46ЕЧЛ. "Ливерпуль" 2 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал этди  166 00:28ЕЧЛ. "Челси", "Аякс" ва "Лион" клубларининг бошланғич таркиблари маълум  7 00:12ЕЧЛ. "Барселона", "Интер" ва ""Боруссия" клубларининг асосий таркиблари маълум  10 23:52Педро фаолиятини АПЛнинг бошқа клуби сафида давом эттиради  0 23:20"Реал" санкция олиши мумкин  7 22:51МЮ Сауль учун қанча маблағ сарфламоқчи экани маълум бўлди  6 22:34"Барселона"нинг умидли ҳимоячиси Италияга йўл олиши мумкин  4 22:05ЕЧЛ. "Наполи" клубининг асосий таркиби маълум бўлди  0 21:30"Ливерпуль" собиқ футболчиси: "МЮ "Манчестер Сити"га қарши ўйинда юқори даража кўрсатди"  9 21:10Антонио Конте: "Сўнгги ўйин кунида кейинги босқич учун курашаётганимиздан фахрланамиз"  2 20:45ЕЧЛ. Вальверде нима учун Мессини олиб келмаганини айтиб ўтди  9

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Ироқ билан нурсиз дуранг қайд этди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Ироқ билан нурсиз дуранг қайд этди

Ўзбекистон ва Ироқ миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Ўзбекистон - Ироқ 0:0

Ҳакамлар: Аҳмад Файсал, Ҳамза Саадаҳ, Мурод Ал Завара (барчаси Иордания).

Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 15.Егор Кримец (Достон Турсунов, 73), 20.Ислом Тўхтхўжаев, 6.Даврон Ҳошимов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 18.Азиз Ғаниев, 19.Қувондиқ Рўзиев (Достонбек Ҳамдамов, 62), 23.Санжар Шоаҳмедов (Остон Ўрунов, 64), 10.Жалолиддин Машарипов (Достон Ибрагимов, 75), 14.Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 57).

Ироқ: 20.Муҳаммад Ҳамид, 3.Мустафо Муҳаммад, 6.Нажим Шван, 7.Моҳанад Абдулраҳим, 11.Ҳумам Тариқ, 13.Башар Ресан (21.Алаа Аббос, 75), 14.Амжед Атван, 15.Дургам Исмоил, 16.Осама Жаббор, 22.Ребин Ғариб (4.Суад Нотиқ, 88), 23.Майтам Жаббор.
Захира: 12.Муҳаммад Солиҳ, 2.Аҳмад Халаф, 5.Сафа Ходи, 10.Моҳанад Али, 17.Алаа Али, 18.Аймен Ҳуссайин, 19.Маҳди Комил.



90+2. Ўйин тугади, 0:0

90. Учрашувга 2 дақиқа қўшилди

88. Ўзгариш. Ироқ. Ребин Ғариб ўрнига Суад Нотиқ

86. ЗАРБА! Ироқлик футболчининг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

85. Учрашув тугаб бормоқда, афтидан бугун гол бўлмайди шекилли

80. УХХХХХ! Жарима тўпидан кейин Игорь Сергеев боши билан зарба берди, ироқлик посбон тўпни эгаллаб олди. Сергеев унга Достон Ибрагимов ошириб берганди

76. ЗАРБА! Аҳмад Халафнинг бош билан зарбаси ноаниқ кетди

76. ЗАРБАААААА! Моҳанад Абдулраҳимнинг зарбасини Қувватов қийинчилик билан қайтарди. 

75. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жалолиддин Машарипов ўрнига Достон Ибрагимов тушди

75. Ўзгариш. Ироқ. Башар Ресан ўрнига Алаа Аббос тушди

73. Хавфли вазият! Остон Ўрунов ва Достон Ҳамдамов ҳозир рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтиришди, зарбани ироқлик посбон қайтарди!

73. Ўзгариш. Ўзбекистон. Егор Кримец ўрнига Достон Турсунов тушди

72. Ўзгаришлардан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ташаббусга эга бўлмоқда, Сергеев фаол, Ҳамдамов ва Ўрунов тўп билан кўп муомала қилишмоқда

68. Хавфли вазият! Дургам Исмоил зарба беришга ҳаракат қилди, аммо Ҳамдамов ундан тўпни олиб қўйди

64. Ўзгариш. Ўзбекистон. Санжар Шоаҳмедов ўрнига Остон Ўрунов тушди

62. Ўзгариш. Ўзбекистон. Қувондиқ Рўзиев ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди

60. Ислом Тўхтахўжаев ҳозир рақиб ҳужумини узиб қўйди

58. Кримецга шифокорлар ёрдам кўрсатишди, ЗАРБА! Амжед Атваннинг кучли зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган жой ёнидан ўтиб кетди

57. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев тушди

56. Шомуродов деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди, Ҳамробековнинг зарбаси ноаниқ чиқди

56. Бизда ўзгариш кутилмоқда, Игорь Сергеев майдон четига келди

55. Иккинчи тайм бошида Ироқ тўлиқ ташаббусга эга бўлмоқда, вакилларимиз фақат ҳимояланишмоқда

51. Хавфли вазият! Рақибларимизда гол уриш учун ажойиб имконият бўлди, зарба дарвоза юқорисидан ўтиб кетди, ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди

50. Ироқликлар бурчак тўпини амалга оширишди, Кримец боши билан тўпни қайтариб юборди

50. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Даврон Ҳошимов

49. Ироқнинг ҳужуми, зарба ҳимоячиларимиздан бирига тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи

48. Ироқ таймни анча фаол бошлади ва ҳужумкор ўйнамоқда

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди

45. Биринчи таймда энг фаол ўйнаган футболчимиз Азиз Ғаниев бўлди

44. Ғаниев қанотдан тўпни оширди, Машарипов ва Шомуродов тўпга ета олишмади!

43. Ироқликлар хатога йўл қўйишди, тўп Шомуродовга борди, жарима майдонига киришга урди, аммо ўхшамади

39. ЗАРБА! Ғаниевнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

38. Рақиблар Шоаҳмедовни йиқитишди ва жарима тўпига эга бўлдик, ироқлик футболчилар эса анчагача ҳакам билан тортишишди, ўртоқлик эмас, худди ЖЧ саралашидек

35. Иккала жамоа ҳам ҳужумкорликни сусайтиришди, тўп майдон марказида ушланиб турибди, гоҳ у, гоҳ бу томон хато қилмоқда

29. Азиз Ғаниев ўзининг ажойиб паслари билан бошқалардан ажралиб турибди. Ҳозир унинг узатмаси Машарипов томон борди, Жалолиддин рақиб билан тўқнашувда майдонга йиқилди ва шифокорлардан ёрдам олди

28. Санжар Шоаҳмедов ҳозир жароҳат олди, унинг ўзи тўпни босиб олди ва майдонга йиқилди

23. УХХХХХХХХХХ! Ироқдан жавоб! Ўнг қанотда тўпни олдириб қўйдик, рақибимиз ҳужумга ўтди, ҳужумчининг кучли зарбаси Қувватов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ устуни ёнидан ўтиб кетди

22. Хавфли вазият! Азиз Ғаниев марказдан тўпни Шомуродовга ажойиб тарзда узатиб берди, Элдор чап оёқда зарба берди, ноаниқ!

16. УХХХХХХХХХХХХ! Машариповнинг тўп узатишидан кейин Кримецнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди!

15. Терма жамоамизнинг чап қаноти, Сайфиев ва Машарипов анча фаол


13. Ўйиндан аввал икки жамоа мураббийлари илиқ кўришишди. Ироқ устози Сречко Катанец Эктор Куперга барча ўйинларда омад тилади, фақат бугун эмас деб айтди ўтди)



11. Шомуродов ва Ғаниев рақиб майдонида ҳимоячиларга қаттиқ прессинг қилишмоқда, тўпни ҳужумнинг ўзида олиб қўйишга уринишмоқда

10. Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки 10 дақиқада ҳар ҳолда иккинчи рақам бўлиб ўйнамоқда, тўпни Ироқ назорат қилмоқда, вакилларимиз рақиб хатосидан фойдаланиб қарши ҳужумга ўтишмоқда 


9. Хавфли вазият! Кримец тўпни Шомуродовга узатиб бера олди, Элдор ўткир бурчакдан зарба берди, ноаниқ! 

8. Мустафонинг қанотдан узатган тўпини Кримец қайтариб юборди

7. Даврон Файзиев бугунги ўйинни мухлислар учун мана шундай тарзда онлайн намойиш этмоқда



5. УХХХХХХХХХ! Азиз Ғаниевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди, жуда хавфли зарба бўлди! 

3. Машарипов тўпни рақиб жарима майдонига узатди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди

1. Дастлабки дақиқаданоқ вакилларимизда имконият пайдо бўлди, Шомуродов тўпни эгаллаб ололмади

1.Стадионда мингдан зиёд ироқлик мухлислар бор...


1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! Ироқликлар учрашувни бошлаб беришди

20:56. Ироқ ва Ўзбекстон терма жамоаси майдонга тушиб келишди



20:55. Жамоалар майдонга тушиб келишга тайёр

20:40. Чигалёзди машғулотлари якунланди ва футболчилар кийим алмаштириш хонасига йўл олишди. Ўйин бошланишига 20 дақиқа қолди

20:35. ЎФА матбуот хизмати бошлиғи Даврон Файзиев телефон орқали учрашувдан видеотрансляция олиб боради. Файзиев техник муаммолар кузатилса олдиндан узр сўрамоқда. ОНЛАЙН ВИДЕОГА ЎТИШ


20:24. Рақибимиз таркиби ҳам маълум бўлди

Ироқ: 20.Муҳаммад Ҳамид, 3.Мустафо Муҳаммад, 6.Нажим Шван, 7.Моҳанад Абдулраҳим, 11.Ҳумам Тариқ, 13.Башар Ресан, 14.Амжед Атван, 15.Дургам Исмоил, 16.Осама Жаббор, 22.Ребин Ғариб, 23.Майтам Жаббор.
Захира: 12.Муҳаммад Солиҳ, 2.Аҳмад Халаф, 4.Суад Нотиқ, 5.Сафа Ходи, 10.Моҳанад Али, 17.Алаа Али, 18.Аймен Ҳуссайин, 19.Маҳди Комил, 21.Алаа Аббос.

20:20. Жамоалар ўйиндан олдин чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда

20:06. Амман шаҳрида бу ўйинга ОАВ томонидан қизиқиш жуда ҳам паст. Учрашувни фақат ЎФА матбуот хизмати ва championat.asia сайти вакиллари ёритишга тайёрлар. Маҳаллий журналистлар кўринмаяпти

20:00. Бугунги баҳсда Ислом Тўхтахўжаев терма жамоамиз сардори бўлади


19:45. Терма жамоамиз аъзолари стадионга етиб келишган.



19:40. Мазкур ўйин ТВ орқали намойиш этилмаслиги боис айни пайтда Амман шаҳрида бўлиб турган мухбирларимиз ёрдамида матнли трансляциясини олиб борамиз. 

19:10. Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси меҳмонхонадан ўйин бўладиган "Қирол Абдуллоҳ II" стадионига йўл олди.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. 




Рейтинг: -297   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг