UZ

Сўнгги янгиликлар

14:56"Ювентус" янги уй либосини намойиш этди  0 14:36Виктор Карпенко - "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўртасидаги ўйинларда тўпурар. Рўйхатда чилилик ва бразилиялик футболчи бор  1 14:32Olamsport: Конор яна ота бўлди, барча даврларнинг энг яхши оғир вазнли боксчиси ва бошқа хабарлар  0 14:24Италия терма жамоаси Евро-2020 учун таркибни эълон қилди  17 14:00ПСЖ Киннинг трансфери устида ишламоқда  0 13:37Карикатура: Совринларсиз Харри Кейн  2 13:25Эшитдик-да! АГМК - "Бунёдкор" учрашувида Абрамов меҳмонлар кийим алмаштириш хонасига кирган  39 13:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:04"Ювентус" Дуглас Костани қўйиб юборишга рози бўлди  0 13:00Тажрибали мураббий Геннадий Кочнев - "Нефтгазмонтаж" клубида иш бошлади   3 12:42ОФК Кубоги-2021. 9та гол, 2та пенальти, 3та автогол ва трибунадаги "Навбаҳор" собиқ футболчиси. "Олой" - "Олтин Аср" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7 12:34Карикатура: Ла Лигада чемпион сўнгги турда маълум бўлади, "Барса" эса курашдан чиқди  4 12:19ОФК кубоги-2021. "Насаф" Марказий Осиё минтақаси финалига чиқадими ёки Туркманистон дербисини кўрамизми?   15 12:10Азамат Абдураимов - "Янгиер" бош мураббийи  13 12:09Дешам Бенземани Франция терма жамоасига жалб этиши мумкин  5

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади

Фарғонанинг “Истиқлол” футбол клуби юзага келган иқтисодий масалалар туфайли Про лигадаги иштирокини давом эттира олмаслиги юзасидан ЎзПФЛга расмий хат билан мурожаат қилди.

Эндиликда мазкур масала ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилишида кўриб чиқилади ва клубнинг Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилиши бўйича қарор қабул қилинади.

“Истиқлол” футбол клубининг мурожаатига асосан Про лига 5-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган ва тақвимга кўра 15 апрель санасида ўтиши лозим бўлган “Бухоро” — “Истиқлол” учрашуви ўтказилмайди.

Шунингдек, “Истиқлол” футбол клуби қуръага кўра Ўзбекистон Coca-Cola кубоги “B” гуруҳидан ўрин эгаллаган эди. Кубок баҳсларида “Истиқлол”нинг ўрни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги иккинчи саралаш босқичида мағлуб бўлган “Чиғатой” — “Ғиждувон” қарама-қаршилиги ғолиби билан тўлдирилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув бўлиб ўтади.


Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичи
13 апрель, сешанба

16:00 ЗОМИН — РУБИН

15 апрель, пайшанба

16:00 ЧИҒАТОЙ — ҒИЖДУВОН

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика