UZ

Сўнгги янгиликлар

05:05АПЛ. "Лестер" - "Ньюкасл" 2:4  0 05:00Лига 1. "Ланс" - "Лилль" 0:3  0 01:57Франция. "Ланс"ни мағлуб этиш "Лилль" учун қийин бўлмади  7 01:55АПЛ. "Лестер" ўз майдонида ютқазиб қўйди!  22 00:45"Барселона"нинг аппеляцияси рад қилинди  8 00:15АПЛ. Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун 4 номзод маълум қилинди  4 23:59БАА. "Ҳатта" ва "Шаржа"да йирик ғалабалар, Ҳамдамовдан дебют гол  2 23:25Франция. Пешқадам 5-ўриндаги жамоа майдонига сафар уюштиради (асосий таркиблар)  5 23:07АПЛ. "Лестер" - "Ньюкасл". Асосий таркиблар маълум!  6 22:48Клопп: "Кучли тўртликка кира олмасак керак"  14 22:36"Манчестер Сити" ва "Челси" ЕЧЛ финалидаги ғолиблик учун футболчиларга қанча маблағ ажратгани маълум бўлди  11 22:13Жавоҳир Соҳибов: “Пахтакор” билан қайд этилган дуранг кейинги ўйинларга руҳан ёрдам бериши аниқ”  14 22:12Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  7 21:56Илдар Сакаев: "Про лигада камроқ хато қилган жамоа керакли натижани қўлга киритмоқда"  2 21:54Акмал Саитқулов: "Трансфер таъқиқини олингани футболчиларга қўшимча руҳият бағишлади"  1

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади

Фарғонанинг “Истиқлол” футбол клуби юзага келган иқтисодий масалалар туфайли Про лигадаги иштирокини давом эттира олмаслиги юзасидан ЎзПФЛга расмий хат билан мурожаат қилди.

Эндиликда мазкур масала ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилишида кўриб чиқилади ва клубнинг Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилиши бўйича қарор қабул қилинади.

“Истиқлол” футбол клубининг мурожаатига асосан Про лига 5-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган ва тақвимга кўра 15 апрель санасида ўтиши лозим бўлган “Бухоро” — “Истиқлол” учрашуви ўтказилмайди.

Шунингдек, “Истиқлол” футбол клуби қуръага кўра Ўзбекистон Coca-Cola кубоги “B” гуруҳидан ўрин эгаллаган эди. Кубок баҳсларида “Истиқлол”нинг ўрни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги иккинчи саралаш босқичида мағлуб бўлган “Чиғатой” — “Ғиждувон” қарама-қаршилиги ғолиби билан тўлдирилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув бўлиб ўтади.


Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичи
13 апрель, сешанба

16:00 ЗОМИН — РУБИН

15 апрель, пайшанба

16:00 ЧИҒАТОЙ — ҒИЖДУВОН

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика