UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Улар шифокорларми ёки масхарабозлар?" - Алаба коронавирус вакцинасини Африкада текшириб кўриш ҳақида  1 18:29"Фанат Суперлига". "Навбаҳор" – "Қизилқум" 3:1  127 18:27"Реал" ўйинчиларнинг маошидан 75 миллион иқтисод қилиш учун 7 ўйинчисини сотиб юборади  1 18:14"Фанат Суперлига". "Пахтакор" – AГМК 3:1  134 18:05А Серия клуби Педро учун курашга қўшилди  2 17:59"Фанат Суперлига". "Бухоро" – "Бунёдкор" 3:1  78 17:49Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди  8 17:44"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Насаф" 4:0  117 17:29"Фанат Суперлига". "Локомотив" – "Машъал" 1:3  53 17:24"Бетис" "Атлетико" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 17:14"Фанат Суперлига". "Aндижон" – "Сурхон" 1:3  72 17:09Opta АПЛнинг жорий мавсуми қандай якунланишини илмий томондан кўрсатиб берди  2 17:03Тарихда бугун: Юлдузли таркибга эга "Локомотив" Фозил Мусаев ўйнаган "Сепахон"га қарши  9 16:59"Фанат Суперлига". "Металлург" – "Сўғдиёна" 2:2  34 16:46Сардор Абдураимов: "Рақобатдан қўрққанимда "Бунёдкор"га бормаган бўлардим"   2

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Беларусь 0:1 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Беларусь 0:1

Шаржада Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.  

Учрашув бошланди. Дастлабки беш дақиқада тўп билан муоамала қилишда Ўзбекистон ташаббусга эга бўлди. 9-дақиқада Жалолиддинов ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо ҳимоячилар унга нисбатан кескин ўйнаб тўпни олиб қўйишди.

11-дақиқада Беларусь терма жамоаси чап қанотдан ҳужум қилди, ҳаводан узатилган тўпни Олег Зотеев боши билан қайтариб юборди. 

15-дақиқада вакилларимиз илк бурчак тўпини амалга оширишди, Жалолиддиновнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Кейинги дақиқада Олег Зотеев деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо зарба бера олмади.

18-дақиқада Жалолиддинов яна бурчак тўпини амалга оширди, бу сафар Беларусь дарвозабони Павлюченко тўпни қайтарди.

26-дақиқада Беларусь терма жамоаси ҳисобни очди - 0:1. Стасевичнинг узатган тўпини Павел Нехайчик дарвозага йўллади. 

37-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов бурчак тўпини тўғри дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди. 

45-дақиқада ўнг қанотдан ҳаводан узатилган тўпни Нехайчик боши билан дарвозага йўллади, хавфли лекин ноаниқ.  

Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:1.  


Иккинчи тайм бошида Ислом Қобилов, Ойбек Бозоров, Азизбек Турғунбоев, Ҳумоюн Муртозаев майдонга тушди. 

54-дақиқада Лаптев чап қанотдан жарима майдонига тўпни оширди, хавфли чиқди тўп узатиш, лекин шерикларига унга ета олмади. 

57-дақиқада Ойбек Бозоров Буркони йиқитди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Драгуннинг пенальтидан йўллаган зарбасидан кейин Элдор Суюнов тўпни қайтарди ва ҳисоб ўзгармай қолди. 

59-дақиқада Акбар Исматуллаев ўрнига Шароф Муҳитдинов тушди. 

65-дақиқада рақибларимиз гол уришга яқин келишди, ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди. 69-дақиқада Бурконинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

70-дақиқада Ойбек Бозоров ўрнига Шоҳруз Норхонов тушди. 

74-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.  

75-дақиқада Элдор Суюнов Нойер услубида жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтариб юборди.  

78-дақиқада Лисакович ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига ерлатиб узатди, Суюнов яна ўз ўрнида. 



Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон - Беларусь 0:1
23 февраль 2020. Шаржа. "Ал Ҳамрия" стадиони. 18:00 (Тошкент вақти)

Гол: Павел Нехайчик 26, - 0:1. 

Амалга оширилмаган пенальти: Станислав Драгун 58 (дарвозабон).

Ўзбекстон: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Мурод Холмуҳаммедов, 3.Умар Эшмуродов (6.Ислом Қобилов, 46), 15.Егор Кримец, 23.Олег Зотеев, 9.Акбар Исматуллаев (Шароф Муҳитдинов, 59), 18.Аброр Исмоилов, 13.Санжар Қодирқулов, 8.Жасур Жалолиддинов (19.Азизбек Турғунбоев, 46), 10.Бобир Абдихолиқов (22.Ойбек Бозоров, 46) (Шоҳруз Норхонов, 70), 11.Игорь Сергеев (21.Ҳумоюн Муртозаев, 46).
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳусниддин Алиқулов.

Беларусь: Павлюченко, Бурко, Политевич, Павловец, Матвейчик, Нехайчик, Кендиш, Корзун (Лискович, 67), Стасевич, Драгун, Лаптев (Подстрелов, 78).


Беларус

Павел Нехайчик - 26'

Товарищеские матчи . 1-тур

23/02/2020, 18:05

0
:
1
Тугади

Узбекистан

Стадион: 0 томошабин

45'
90'
26'  Павел Нехайчик
67'  Nikita Korzun (Vitali Lisakovich)
78'  Denis Laptev (Dmitriy Podstrelov)
90'  Igor Burko (Maksim Shvetsov)
90'  Павел Нехайчик (Sergei Karpovich)
46'  Umar Eshmuradov (Islom Kobilov)
46'  Jasur Jaloliddinov (Azizbek Turgunbaev)
46'  Игорь Сергеев (Oybek Bozorov)
46'  Bobur Abdukhalikov (Khumoyun Murtazoev)
59'  Акбарьон Исматуллаев (Sharof Mukhiddinov)
70'  Oybek Bozorov (Shoxrux Norxonov)


Рейтинг: -164   

Фикрлар

+34   
23 фев 18:59:09
J S
Ўлим жазосини тиклаб, порахўрлар электр стулга ўтқизилиб ваҳшийларча ўлдирилмас экан, бизда ҳеч нарса ривожланмайди, жумладан футбол ҳам
+34   
23 фев 18:53:33
Завкиддин2007
Вадим бунедкорди еки термани бошкар илтимос
+31   
23 фев 20:00:04
Naminov Sayfiddin
ЭШШАК БИЛАН ХУТИКНИ КАНЧА КИЛМА ТАРБИЯ ИТ БУЛУР ЭШШАК БУЛУР ДЕБ ШУЛАРНИ НАЗАРДА ТУТИЛГАН ЭКАНДА
+26   
23 фев 18:55:04
PAXTAKOR.UZ
O'zbekiston futbolida karrupsiya tugamasakan futbolimiz xechqachon rivojlanmidi poraxo'rlarga insofbersin
+25   
23 фев 19:57:43
piramida
Пахтакор мухлислари хафа бўмайлар ... эндиги навбат Пахтакорга. Ал хилолни майдонида давлениямиз яна чиқади. Илтимос карилламасин хеч ким.
+24   
23 фев 19:25:09
Otabek_701
Бюджет туристлари !
+24   
23 фев 18:14:07
Azizbek. Orday
Шу Бобур Абдухоликовни нимаси ТЖга тортади билмадим, U23 да хам хеч нимани удда кила олмагандм хозир хам очик варатага уролмади
+22   
23 фев 19:58:39
Димка
Хар доимгидай химоячилар тахта булиб турибди хужумчи бутун бошли химоя ва варатарни сочиб ташлади ГОЛ футболчиларимиз уз усулида солдириб куйди.
+22   
23 фев 19:34:11
zolajanfranko
Хафа булмела футбол мухлислар ва футболчилар бизадан хеч качон чикмиди боримиз шу .узимизани чемпионатда уйнаб юрвуришади ундан кура бокс еки кураш -бу узбеклар учун маниича яна бир бор коррупция ва футболга булган карашни узгартириш керек лнкин хеч кимга керемас афсус канча вакт маблаг ва ачиниш колади.
+19   
23 фев 20:15:57
Neftchi Fergana uzb
Яна уша ахвол качон кучаямиз Равшан Эрматов брорта иш клдизми узи урниз билинмаяптику
+18   
23 фев 21:00:34
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Бир тийинга қиммат таркиб ва ўйин,лекин давлатимизнинг юз миллионлаб пулларини кўкга совурган йиғин.
+17   
23 фев 18:50:46
forvard1975
Булар факат солдириб урганган
+15   
23 фев 19:48:48
Пахтакорим
Ассолому алейкум "абрамовчилар"!!!
+14   
23 фев 19:25:20
ASA.Futboll
Билмадим, айримларга Вадим Абрамовни нимаси и екади? Олимпиада жамоасида шубхали уйинларга сабаб булди, Локомотивда шунча имконият билан, бирор нарсани койил килмади. Фаргонага бориб Нефтчини боткокка ботириб кочди, Бунедкорда хам хали бирор ишни дундирмади. 2011 Катар мусобакасида Одил Ахмедов кабиларнинг етилган вактининг меваси эди. ЖЧ саралаш уйинларида таваккалчилиги иш берган.... Бугун танлаган таркибини куринг Энди. Бобурда хозир пасайиш, Сергеев Эроннинг аутсайдр жамоасига 2та дайли гол урди дегани зур дегани эмас, Кодиркулови бир тийинга киммат. Бошка лари хам...
+13   
23 фев 19:57:00
Shoxrux ..
Abramovvi tirjayib o'tiriwini ubu narsani qotirib qo'ygande so'tak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг