UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10"Милан" Зиешни сотиб олиш фикридан воз кечди  0 16:50Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  7 16:41Эшитдик-да! Иван Соловьёв Тошкент клубига ўтишга яқин  5 16:24Роналду ЖЧ 1/8 финалида асосий таркибда майдонга тушмагани учун Португалия термасини тарк этиш билан таҳдид қилгани ростми?  12 16:09⚡️Роналду захирада қолгани учун Португалия термасини тарк этмоқчи бўлган  14 15:59"Рома" Депай вакиллари билан музокараларни бошлаб юборди  1 15:39"Умид қиламанки, Аргентина Месси учун Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади" — Ибрагимович  4 15:19Амрабат учун кураш қизғин кечмоқда  0 14:58Беллингем вакиллари футболчини қўлга киритишда фаворит кимлигини айтди  0 14:37Мессининг Мексикага киришини чеклашмоқчи! Ҳаммасига ЖЧ-2022даги видео сабаб бўлмоқда  3 14:24Винисиус болаликдаги орзулари рўйхатини кўрсатди – 22 ёшида уларнинг деярли барчасига эришди  3 13:59Нидерландия термаси дарвозабони: "Месси биз каби инсон. У ҳам хатоларга йўл қўйиши мумкин – буни ЖЧ бошида кўрдик"  4 13:37"Бобир Абдихолиқовда етарлича вариантлар бор ва бўлади" — "Андижон" собиқ аъзоси ва Беларусь чемпиони  1 13:33"Атлетико" Феликс учун чамаси 120 миллион евро сўрайди  1 13:12"Ювентус" Кроосга қизиқиш билдирмоқда  0

Ўзбек футболи тимсоли бўлган Миржалол Қосимовга янгиерлик мухлисдан хат Янгиликлар

Ўзбек футболи тимсоли бўлган Миржалол Қосимовга янгиерлик мухлисдан хат

Мен журналист эмас, оддий футбол ишқибозиман.

Футболга меҳрим ва қизиқишим сабабли ўзбек футболини кузатиш учун доим вақт топишга интиламан. Ўзбек футболи деганда кўпчилик қатори мени кўз олдимга дарров Миржалол Қосимов номи келади. Бугун ўзбек футболининг ҳақиқий афсонаси, футболимизда 4-рақамни машҳурлаштириб, оммалаштирган Миржалол Қосимовнинг туғилган куни экан. Журналистлар Қосимовнинг фаолияти, эришган ютуқлари ва ҳоказо ҳақида кўп ёзишган ва ҳали яна кўп ёзишади, Инша Аллоҳ.

Хат ёзишимдан мақсад шуки, аввало мен ёзаётган хатни сайтда чоп этишни лозим топишса, унда фурсатдан фойдаланиб биринчи навбатда ўзбек футболи тимсолига айланган Миржалол Қосимовни таваллуд айёми билан табриклайман ва унга барча яхши тилакларимни билдираман.

Тўпни тепиб миллионлаб мухлисларни футболга меҳр қўйишига сабабчи бўлган, жарима зарбалари ва бурчак тўплари ижроси билан жаҳонга танилган ноёб истеъдод соҳибининг футболчилик фаолияти жуда ёрқин ўтган. Бу ҳақида ортиқча таъриф беришга ҳожат бўлмаса керак. Ҳозирги замоннинг ёш авлоди бу ҳақида интернет орқали танишиб чиқиши мумкин.

Мен ҳам табиийки Миржалол Қосимовнинг чин маънодаги мухлисига айланганман. Терма жамоа либоси, "Пахтакор" сафидаги ўйинлари ёки "Алания"даги фаолиятини жуда ёрқин хотиралар билан эслаймиз. Соғинамиз.

Футболчи Қосимов ҳақиқий жонкуяр, фидоий, меҳнаткаш ва туғма етакчи сифатида кўз олдимизда гавдаланади. Жуда ширин ва ёқимли ностальгия.

Ҳозир эса ўзбек футболи афсонаси тажрибали мураббий сифатида Олмалиқ жамоаси бошқарувида яхши ишламоқда. Футболчилик фаолиятида ўз номини, шахсиятини шу қадар юқори кўтарганки, мураббийлик даврида табиийки ундан янада кўпроғини, ортиғини кутамиз. Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийи бўлганда бутун мухлислар тренер Қосимов билан мундиал орзусига ишонишди. Майли, ҳозир эски мавзуни очиш ниятим йўқ. Қосимовнинг терма жамоадаги фаолияти зўр бўлмаган бўлсада, ёмон ҳам эмасди. Футболимиз даражасидан бир бош баланд сакрашга жуда яқин келган Қосимовга барча айбни ағдариш ноўрин бўлади.

"Бунёдкор"нинг юлдузли онларида ҳам, қийинчилик даврида ҳам Миржалол Қосимов ажойиб фаолият юритди. Осиёда ҳеч ким ишонмаган маҳал Япония, Корея ва Хитой жамоалари билан тенгма-тенг ўйнаб, ОЧЛда финал остонасига қадар борган мураббий ҳам Миржалол Қосимов эканини унутмаймиз.

Мен шунчаки оддий мухлис сифатида Миржалол Қосимов мураббийлик фаолиятида ҳали яна катта ғалабаларга эришишига ишончим йўқолмаган. Унинг Олмалиқдаги фаолиятини кузатиб, жамоанинг ўйинларини қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Адашмаётган бўлсам Қосимов Олмалиққа келганига 4 йил тўлди. Натижалар жуда зўр деб бўлмасада, барқарорлик, жамоанинг аввалги мавқеидан кўра яхшиланиш сезиларди. Лекин биласизми, бу натижалар Миржалол Қосимовдек ном учун жуда камлик қилади. Мен тренер Қосимов Олмалиқ жамоаси билан бўладими ёки бошқа клубми фарқи йўқ, чемпионлик учун курашишини, яна титулларни қўлга киритишини истайман. Бу фақатгина мураббийга боғлиқ масала эмаслигини тушунамиз. Футбол бу шунчаки ўйин эмас, балки илмий асосларга таянилаётган фанга айланганини бутун жаҳон футболи билимдонлари тан олган. Замонавий футбол йилдан-йилга ўзгариб, тезлашиб бормоқда. Жаҳоннинг энг кучли мураббийлари Гвардиола деймизми ёки Клоппми фарқи йўқ, миллиардлаб трансферлар орқали рақобатбардошликни сақлаб, юқорида барқарор туришибди. Катта пуллар ва зўр футболчиларсиз кучли мураббий сифатида пешқадамга айланишнинг имкони йўқ. Зўр, кучли мураббийларга уларни талабини бажаришга қодир бўлган энг яхши ижрочилар керак.

Вақт жуда тез ўтмоқда. Кечагина футболни тугатиб мураббийликни бошлаган Миржалол ҳозирда чемпионатимизнинг оқсоқол мутахасисларидан бирига айланган. Лекин бу дегани унинг мураббийликдаги энг ёрқин онлари ортда қолди дегани эмас.

Миржалол Қосимовга мухлислик мурожаатим шуки, биз тренер Қосимовдан чемпионлик ва энг асосийси Осиё майдонларида яна байроқдор жамоа тузишингизни ва катта натижалар орқали ўзбек футболи ишқибозларини хурсанд этишингизни истаймиз.

Мен кўпчилик номидан бемалол ёзаётганимнинг сабаби, Янгиерда Қосимовнинг ҳақиқий мухлислари жуда кўп. Ўзбекистонда эса улар миллионлаб эканлигига шубҳа йўқ.

Футболчилик фаолиятида 4-рақамни ўзиники қилган Миржалол, мураббийликда 1-рақамни яна қайтариб олиши керак...

Омад сенга, ўзбегим Миржалоли!


Янгиердан Жамол Мансуров



П.С. Биз билан телеграмда @caeshitadi ники орқали боғланиш ва фикрларингизни юборишингиз мумкин.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+10   
17 сен 14:44:53
------------- -------------
Mirjalol Qosimov qaytarib ololmaydi nega sababi aniq Bizda Babayan degan vallomat bor esilarsa bo‘lsa shimoliy koredan uchralgan mag‘lubiyatdan keyin Mirjalolni yomon otliq qilib Babayanni postga qo‘yishgandi Babayan esa o‘g‘illari Labonov va sergiyev bilan butun o‘zbek xalqini ustidan yumalab dumalab kuldi bizni kotokonlar o‘sha vaqtda Asl zoti O‘zbek bo‘lgan yigitga emas bir armani isqirtga ishonishdi aslida butun turkiy xalqlarga xoinlik qilgan bu armani bizga ham xoinlik qildi shundan keyin hammasi boshlandi Babayanni haydadik keyin yana qaytarib olib keldik xullas Mirjalol termamizdagi N1 murabbiy faqat unga sharoit yaratib berishmagan qorni katta isqirtlar Hal qiluvchi o‘yinda J korea bilan o‘yindan oldin nima bo‘lganini ham bildik xullas bizda UFA sestemasi rasvo mundial esa armon KIM nima desa desin Babayanni yonini olganlar ham uni olib kelganlar ham vatan xoini men uchun
+8   
17 сен 15:16:54
UFA bu UFA
Mirjalol Qosimov uchungina Oʻzbekiston Terma jamoasi oʻyinlarini koʻrardim yutqazib qoʻysa yigʻlardim. Ha u terma jamoa boshqacha edi oʻz imkoniyatidan balandroq harakat qilardi. Qosimov oʻyinlarini koʻrib zavq olardim futbol nimaligini Qosimov tishintirgan biz Qosimovga ishonamiz AGMKni yana yuqori oʻrinlarga olib chiqadi. (BABAYAN TERMADA XALQ USTIDAN KULGANDI endi klubda kulmoqda qolgan oʻzbeklar hursand va baxtiyor)
+5   
17 сен 16:27:17
Спартак...москва
Россияда Узбекстонни кайси футболист ёркин из колдирган деб савол берсангиз. Сузсиз Миржалол Косимовни эслайди. Рузикул Бердиевни хатто танимайди. Миржалол биринчи булиб колади.
+5   
17 сен 14:48:42
Бахтийор Ашуров
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин Молжалол! Қисқа қилиб айтганда Қосимов бу - Қосимов! Мақола зўр чиқибди. Раҳмат!
+4   
17 сен 18:00:19
Бахтийор Ашуров
Izzatillo89! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сиз рўзиқулни укаси ёки ўзи бўлсангиз керак. Қосимов бошқа шахс. Миржалол Қосимов ўзбек футболи учун бир марта тугилди, тўгрироги тугилиб қолган ноёб талант. Рўзиқулни термага опкелса ярим футболчилар признават қилмайдиям. Яхши одам, зўр мураббий, лекин рўзиқул ака миржалол қосимовдек шахсмас.
Сиз ҳам, Мирзаев А га ўхшаб ўқир экансизу, лекин уқмас экансиз. Келинг мен сизга дехқончасига тушунтирай.Агар Миржалол насафда бош мураббий бўлганда аллақачон насаф чемпион бўлар эди. Рўзиқулда доим нимадир етишмайди. Чунки у Қосимовдек тажрибалий эмас. Миржалол футболчилик давридаёқ мураббийлардек фикрлар эди. Миржалол айни дамда Ўзбекистонда биринчи рақамлий мураббий. Ва шунга лойиқ!
+4   
17 сен 17:42:33
Бахтийор Ашуров
UZB-NAM-NAVB-BARS фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Imkoniyatni insonga brov kelib berib qo’ymaydi imkoniyatni inson o’ziga o’zi yaratadi xarakati bilan niyati bilan Xechnarsa osmondan tap etib tushub qolmaydi niyatni pok qilib Hudodan so’rab xarakat qiladi shunga yarashasini oladi
Тўпп - тўғри. Ниятни бутун қилиш керак. Шунинг учун ҳам, Миржалол футболчилик даврида Жахон,Европа ва осиё чемпион бўлди. Россия чемпиони , бир неча марта Ўзбекистон чемпиони ва кубок сохиби бўлди. Мураббийлик даврида бунёдкорни Узбекистон чемпиони ва кубок сохибига айлантирди.
+4   
17 сен 17:17:23
SHuxrat Samadov
Manda futbolga kuzikish Mirjalol Kosimovning ajoyib uyinlari sabab bulgan. Kosimov uzbek futbolIda munosib is koldirdi. Bunyodkor bilan tarixiy galabalarga erishdi. Uzbekiston terma jamoasi bilan fakat using kul ostida yaxshi natijalarga erishdi. Ushanda Korea bilan durang bulganda jahon chempionatiga chikardik. Ayrim xatolar sabab chikolmadik. AGMK murabiyiga aylangach uzim navoiydan bulsam ham AGMK muxlisiga aylandim. AGMKdan har yili chempionlikni kutaman. Lekin AGMKda kuchli presing va tezkor karshi hujimlar yuk. Man Mirjalol Kosimov va Agmkga omad tilab kolaman.
+4   
17 сен 16:16:01
Мирзаев А.
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бабаян пахтакор ва термада ишлаганида ҳам, ҳеч ким мақтамаган. Агар Рўзиқулни имконияти Қосимовда бўлганидами, АГМК аллақачон чемпион бўлар эди.
БЕКОРЛАРНИ БЕШТАСИНИ АЙТИБСИЗ, ЎЗБЕКИСТОН ДА ЭНГ КУЧЛИ МУРАББИЙ СЎЗСИЗ ҚОСИМОВ, РЎЗИҚУЛГА КЕЛСАК У ДОИМО 2-3 БЎЛИБ ҚОЛАДИ, МТЖ БИЛАН НАТИЖА ҚИЛА ОЛМАЙДИ ФАҚАТ ЁШ БОЛАЛАРНИ ЎЙНАТИБ ЮРАДИ, ШУНИСИ ҚУЛАЙ ДОИМ МАКСИМУМ 2-3 ЎРИН, НИМАГА ДЕСА ЁШЛАРДАН ЙИҒИБ НАТИЖА ҚИЛДИ ДЕЙИШАДИ, КАТТАЛАР БИЛАН ИШЛАЙ ОЛМАЙДИ, МАНА КЕЙИНГИ ЙИЛДАН ЯНА ЕТАКЧИЛАРНИ ТАРҚАТИБ ЮБОРАДИ ВА ЁШЛАРДАН ЯНГИ ЖАМОА ЙИҒАДИ.
+3   
17 сен 19:22:24
BoHoSH
Biz olmaliqliklar Mirjalol akaga ishonamiz, natija albatta bo'ladi...AGMK yildan yilga jamoa sifatida o'sib boryapdi...
+3   
17 сен 18:35:39
Бахтийор Ашуров
Мирзаев А. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
БОШИНГ БИЛАН ОШҚОВОҚ БИР ХИЛ
Қосимов футболчи сифатида Ўзбекистонда афсона. Айни дамда мураббийликда ҳам, энг тажрибадийси. Биринчи рақамлий мураббий! Сен ўқиш билан чегараланмай, яхшилаб уқигин. Яна қайтараман; ўқиш бошқа - уқиш бошқа. Сен ҳой - наҳой орқанг билан фикрлайсан шекиллий.
+1   
17 сен 18:12:52
Bobikni egasi
Yo'qolsin kalamushlar, babayan, diyor, ravshan, odil, asimov, hudoyberganov. Yo'qolsin haromxo'rlar.
+1   
17 сен 17:32:53
Dostonsher Yuldashov
Mirjalol Qosimovni futbolchi sifatida juda qattiq xurmat qilamiz. Ammo termada faoliyat yuritib qandaydur obrosiga juda katta salbiy tasir ko'rsatdi. Murabbiylikni eng asosiy omili vaqtida keta bilishdur. Qosimov esa unday qilmadi. Naqd 2 martta mundialsiz qolishimizga qisman aybdor. Aslida bunga o'sha vaqtdagi Vallomat futbolimiz raxbarlari aybdor lekin Qosimov xam vaqtida postni tart etmagan.
+1   
17 сен 15:27:45
Бахтийор Ашуров
Одилхон_1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УЗБЕКИСТОНДА. ЭНГ. ЗУР. МУРАББИ. РУЗИКИЛ. БЕРДИЕОВ.УЗБЕК. ФУДБОЛ. 2000ЙИЛДА. ТУГАГАН. БАБАЯАН. ПАХТАКОРДА. БУЛГАНДА. НИМА. ДЕРДИНГИЗ. ХОЛОЛ. ВА ВИЖДОНА. ГАПИРИН.
Бабаян пахтакор ва термада ишлаганида ҳам, ҳеч ким мақтамаган. Агар Рўзиқулни имконияти Қосимовда бўлганидами, АГМК аллақачон чемпион бўлар эди.
   
18 сен 18:38:06
Бахтийор Ашуров
Мирзаев А. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
БУНАҚАСИ БОРЛИГИНИ БИЛМАС ЭКАНМАН
Алоҳида тўгридан - тўғри ком двезияга бўйсунади. Таркибида бир - йўғи 24 аскари бор ҳалос.
   
18 сен 18:24:44
Мирзаев А.
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
РДР - развед дисантная рота.
БУНАҚАСИ БОРЛИГИНИ БИЛМАС ЭКАНМАН
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика