UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06Диёр Имомхўжаев: "Андижон" қандай ҳакамлик билан Суперлигага чиққанди-ю, энди қандай ҳакамлик истайди, деб ёзишни истардим, лекин..."  6 15:54"Ювентус" "Реал" футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:28ЕЧЛ. "D" гуруҳидаги энг қиммат футболчилар ва рамзий терма жамоа билан танишинг  6 15:02Карикатура: Давид Луиз жуда ҳам тез ўрганмоқда...  4 14:33Киберспорт. Ўзбекистонлик йигит жамоаси билан яна финалга чиқди ва бу сафар чемпионга айланди  6 14:22Суперлига-2019. Майдонга тушган энг ёш футболчилар  9 13:42ЕЧЛ. "C" гуруҳидаги энг қиммат футболчилар ва рамзий терма жамоа билан танишинг  6 13:15Суперлига-2019. Энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабонлар билан танишинг  16 12:54Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 12:46"Қўқон-1912" йирик ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 12:31ЕЧЛ. "B" гуруҳидаги энг қиммат футболчилар ва рамзий терма жамоа билан танишинг  2 12:292027 йилги Осиё Кубоги Ўзбекистонда бўлиши мумкин  65 12:23"Навбаҳор" - "Пахтакор" 0:1. Гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  9 12:10Бабаян ва Шипилов тўқнаш келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  6 12:05"Реал" ҳужумчилар сотиб олиш учун 441 миллион евро ажратади  4

Отабек Ғуломхўжаев: Ўртоқлик ўйинларида таркибдаги барча футболчиларга имконият берамиз Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: Ўртоқлик ўйинларида таркибдаги барча футболчиларга имконият берамиз

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида Берлин U-18 жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Генри Ренош иштирок этди.

“Ўйиндаги муҳитни кўриб лол қолдим. Бемалол айта оламанки, Ўзбекистонга қарши ўйин жамоамиз учун фантастик даражада ўтди. Стадиондаги муҳит эса шунчаки супер эди. Ушбу учрашув ҳаммамизга ёқди. Футболчиларимиз биринчи марта бундай юқори даражадаги ўйинда иштирок этишди ва ўйлайманки, мазкур баҳсни улар ҳеч қачон унутишмайди.

Ўзбекистон терма жамоаси эса олдиндан кутганимиздек тезкор ва ҳужумкор ўйин намойиш этди. Уларнинг 17-рақамли футболчиси (Руслан Розиев) эса ҳимоячиларимизга кўпроқ муаммолар туғдирди. Умуман айтганда, дуранг натижадан мамнунман. Чунки учрашув давомида Ўзбекистон терма жамоасида гол уриш учун имкониятлар кўп бўлди. Аммо дарвозабонимиз жамоамизни бир қатор голлардан сақлаб қолди. Биз эса ўйинни ҳимоядан ўтказганимиз учун олдинги чизиқда ўзимиз кутганчалик вазиятларга эга бўлмадик”, - деди Генри Ренош.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Авваламбор, стадиондаги муҳит ҳақида гапирмоқчи эдим. Ҳаммаси юқори даражада ташкил этилди. Мухлислар биз учун қойилмақом муҳитни яратиб беришди. Бунинг учун улардан миннатдормиз. Ҳаммаси мен кутганимдан ҳам ортиқ даражада бўлди. Ўйин яхши ўтди. Ўйлашимча, навбатдаги учрашувимиз янада қизиқарли кечади. Ҳа, бизда голли имкониятлар кўп бўлди. Аммо охирги зарбани беришда йигитларга аниқлик етишмади. Аммо ғалабага лойиқ бўлиш учун ўша вазиятларда охирги зарбани аниқ бера олиш керак. Таркибимизда ҳали 17 ёшга тўлмаган 3-4 нафар болалар ҳам бор. Тўғри, ҳужум қилишни уддалаяпмиз. Бироқ охирги зарбани беришда барибир тажриба етишмаяпти.

Аммо мени хурсанд қиладигани, жамоамизда индивидуал жиҳатдан яхши футболчилар кўп. Футболнинг чиройи шундаки, олдинги чизиқдаги футболчиларнинг креативлигидан тўғри фойдаланиш керак. Энди Наманганда ўтадиган ўйинда таркибда ўзгаришларни қиламиз. Биз 22 нафар ўйинчи билан келганмиз ва бугун ҳаммаси бўлиб 16 та футболчи майдонга тушди. Наманганда эса бугун ўйнамаган 6 нафар футболчига асосий таркибда ўзларини кўрсатиш учун имконият бераман”, - деди Отабек Ғуломхўжаев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг