UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Пушкаш-2019. Йилнинг энг чиройли голига номзодлар кучли ўнлиги эълон қилинди  0 22:00Olamsport: Ўзбекистонлик спортчи UFC президенти билан учрашди, Истомин Зверев билан ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 21:55Мальдини Мариано Диаснинг трансфери борасида "Реал" билан музокара ўтказади  0 21:45Бугунги куннинг энг муҳим хабарлари (19 август)  1 21:37Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги рақиби Луис Коллазо ҳақида нималарни билишимиз керак?  0 21:35Марио Балотелли: "Мақсадим - Евро-2020 мусобақасида иштирок этиш"  4 21:30“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг финал босқичи “Бунёдкор”да ўтказилади  1 21:15Марсело: "Реал" қўшимча кучга муҳтожми? Йўқ, бизда яхши жамоа бор"  4 20:55Аргентина термаси ФИФА кунлари икки ўртоқлик ўйини ўтказиш учун якуний таркибини эълон қилди  3 20:35Лукаку Санчесни "Интер"га чорламоқда  6 20:10Рибери Флоренция клуби билан музокаралардан сўнг тез орада трансфер бўйича қарор қабул қилади  1 19:50"Барселона" раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Неймар трансфери бўйича юбориладиган таклифни қўллаб-қувватлади  13 19:35Икардининг хотини уни "Монако"га ўтаётгани борасидаги хабарни инкор этди  13 19:15АПЛ. Илк 2 ўйинида энг кўп гол урган футболчилар  7 18:43Давид Луис кетишига Лэмпард сабаб бўлганини айтди  5

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркинов бугун 33 ёшга тўлди Янгиликлар

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркинов бугун 33 ёшга тўлди

Таваллуд айёмини нишонлаётган футболчи ва мураббийларни қутлашда давом этамиз.

Бугун, 16 июль куни тажрибали ҳужумчи, Геннадий Красницкий номидаги Ўзбекистон тўпурарлари клуби аъзоси, футболчилар сулоласи давомчиси Шаҳбоз Эркинов 33 ёшга тўлди. Қаҳрамонимиз яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бўлган Фурқат Эсонбоевнинг фарзанди ҳисобланади ва табиийки, ёш Шаҳбоз бошқа касбни танлай олмасди. Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш унга қондан ўтган.  

- Отангиз илк мухлисингиз ва шу билан бирга биринчи танқидчи ҳамда таҳлилчингиз эканлар...

- Отам нафақат илк мухлисим, балки биринчи мураббийим ҳамдирлар. Ҳам ҳаётда, ҳам футболда отамга ўхшашга ҳаракат қилганман. Сиз айтгандек, улар менинг биринчи мухлисим ва танқидчимлар. Ҳар бир учрашувдан сўнг ўйинимни таҳлил қилиб берадилар. Қаерда хатога йўл қўйдим, қайси вазиятда нотўғри ҳаракат қилдим, ҳамма-ҳаммасини айтадилар. Нафақат айтадилар, балки кейинчалик бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга эътибор беришимни ҳам уқтирадилар. Маълум сабаблар билан ўйинимни кўра олмасалар, ўша учрашув ёзилган дискни олиб келиб бермаганумча тинч қўймайдилар. Бир сўз билан айтганда, ўртамизда ҳамиша футбол муҳокамаси, мунозара ва таҳлили бўлиб келган.

Шаҳбоз Эркинов футболчилик фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Насаф", "Бухоро", "Шўртан", "Олмалиқ", "ПАС" (Эрон) жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда "Қўқон-1912" клуби сафида ўйнаяпти. Биздаги маълумотларга таянсак, Эркиновнинг Ўзбекистон чемпионати олий лигасида киритган голларни сони 99тани ташкил қилмоқда. Яна битта голдан сўнг у юзлик довонини забт этади. 2016 йили "Насаф"да ўйнаб юрган кезлари фаолияти давомида киритган голлари сони 100тага етганди. Ўшанда унга шонли "Пахтакор" жамоасининг афонаси Тўлаган Исоқов "Геннадий Красницкий клуби"га қабул қилингани ҳақидаги совринни топширган эди.

Камолиддин Мурзоев, яқин дўсти

- Шаҳбоз билан олимпия терма жамоасида ўйнаб юрган кезларимиз танишиб, қалин дўст бўлиб кетганмиз. Бугунги кунда ҳам энг яқин, сирдош дўстим. Эрталаб қўнғироқ қилиб, туғилган куни билан табрикладим. Яна камида 5 йил футбол ўйнаб бергин, деб ният қилдим. Сизга жўнатган суратни бугун унга ҳам юбордим. Дўстлигимиз абадий бўлсин. Фурсатдан фойдаланиб, дўстимга соғлиқ, оилавий бахт, келин билан бирга шириндан-шакар фарзандларини роҳатини кўриб юришларини тилайман.         

 

Биз ҳам ўз ўрнида сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда ўқувчиларимиз номидан Шаҳбоз Эркиновни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+2   
17 июл 06:41:08
Шариф Ш
САга койил колдим иккита далбаёбни каердан топди Шахбоз ва Камоллидин булар иккалси хам аёл булиши керакди ушанда улар киладигон ишлари узиларига ярашарди.
+2   
16 июл 18:16:51
2503
"Пахтакор", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Шўртан", "Олмалиқ", "ПАС" (Эрон) бу жамоалардан ташкари У Машаль,Насаф,Бухородаям уйнади уйнамаган жамоаси колмади хисоб,кандай килиб 99гол урди экин бунисини билолмадим 6 ойда адашиб 1та гол уришини билардим
+1   
17 июл 15:25:37
Шариф Ш
VisCa El BarCa ! VisCa Catalonia !!! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oneni ami soravol gandon
отангни унака хакоратлама онанга кийин булади
+1   
16 июл 21:32:50
Ahadjon Olimjonov
Baxtiyor Raxmatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
31 olimpiadaga boradigan yoshi berilgan.
Xaa
+1   
16 июл 21:32:50
Ahadjon Olimjonov
Baxtiyor Raxmatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
31 olimpiadaga boradigan yoshi berilgan.
Xaa
+1   
16 июл 19:54:56
Sardorbek Gafurbekov
Намунча ёш, думбул, нуқул хато қилиб ўйнийдиган 16ёшли бола асосийда тушаверади десак, отаси танкаси экан.Бу ёқда иқтидорлар дамини олиб ўтирган.Вояга етганда клубларни ҳар йили алмаштирадиган гостролёрга айланди.
+1   
16 июл 19:43:49
Temurov T
Bundan 2, 3 yil oldin Umidli yoshlarimizdan deb aytishardiku bu bolani. Endi kim sotib qoydi bu bolani yoshini.
+1   
16 июл 19:34:00
Шурик
2503 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Пахтакор", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Шўртан", "Олмалиқ", "ПАС" (Эрон) бу жамоалардан ташкари У Машаль,Насаф,Бухородаям уйнади уйнамаган жамоаси колмади хисоб,кандай килиб 99гол урди экин бунисини билолмадим 6 ойда адашиб 1та гол уришини билардим
Отаси хам 17та жамоада уйнаган экан
+1   
16 июл 19:13:54
Бахти 1985 Гулистон
Мендан роппа роса бир ёш кичик экан. Шахбозга узок умр, мустахкам соглик, оилавий бахт ва ишларига омад тилайман. 40 ёшгача жарохат олмасдан футбол уйнаб юриш насиб килсин.
+1   
16 июл 18:49:43
Faxriddin Yuldashev
Шахбоз туғилган кун муборак оила - мухлислар бахтига соғ бўлинг омад сизга доим хамрох бўлсин 2-даврада Қўқонлик мухлислар чиройли голлар кутиб қоламиз
+1   
16 июл 18:43:41
Fayzulloh79
Шахбос, табриклайман.Хеч хам гам курмагин.
+1   
16 июл 18:32:04
Рустам 1912
ШАХБОЗ ЭРКИНОВ таввалуд аеминг Билан,узок- умр,бахту-саодат,тинчлик-тотувлик,соглик-саломатлик, КУКОН 1912да Футбол чилик фаолиятида бундан хам юксак марралар тилаймиз. КУКОНлик мухлислар,ОМАД ШАХБОЗ,ОЛГА!!!@
+1   
16 июл 18:21:49
Yodgorov85
Yodgorov85 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Табриклай Шахбоз узок умр оилавий бахт тилаймиз.
Табриклайман Шахбоз узок умр оилавий бахт тилаймиз.
+1   
16 июл 18:18:38
Baxtiyor Raxmatov
Ahadjon Olimjonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Quqon1912 saytida 31 yoshga to'ldi divotti a botta 33 yosh,qaysi biri tori??????
31 olimpiadaga boradigan yoshi berilgan.
+1   
16 июл 18:18:33
Turdiyev Jimidillo barsa
Ahadjon Olimjonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Quqon1912 saytida 31 yoshga to'ldi divotti a botta 33 yosh,qaysi biri tori??????
1986 16 Iyulda Tashkent shahrida tug'ilgan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг