Остон Ўрунов янги мавсумда "Спартак" қайдномасига киритилмаслиги мумкин
10 июл 2021 23:38
Янгиликлар
Остон Ўрунов янги мавсумда "Спартак" қайдномасига киритилмаслиги мумкин
Ҳамюртимиз Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши мумкин.
Хабар қилинишича, "Спартак" клуби Остон Ўруновни сотиб юбориш ниятида. Ўрунов томондагилар эса бунга қарши. Сабаби, ҳозирда Остонга қизиқиш билдираётган клублар, у "Спартак"да оладиган маошни тўлай олишмайди.
Футболчи янги мавсумда "Спартак-2" қайдномасидан ҳам тушиб қолаяпти. Легионерлар сонининг чегараланганлиги сабаб Ўруновга асосий жамоада ҳам жой йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли ўзбекистонлик футболчининг Москва клуби билан тузган шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.
Ўрунов ўтган мавсум "Уфа" таркибида 10та (1та ассист) ва "Спартак" либосида 9та (1та гол) ўйин ўтказганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар