UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20"Атлетико" футболчиси: "Бугун ирода намойиш этдик"  0 12:54Хамес: "Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас"  6 12:52Асрор Алиқулов: "Ўйин ҳакам хуштаги чалинмагунча давом этади"  1 12:42Омар Момани ПСЖ - "Реал" баҳсига атаб карикатура чизди  9 12:29"Атлетико Паранаэнсе" ўз тарихида илк бор Бразилия Кубогида ғолиб чиқди  2 12:04Карикатура: Германиялик дарвозабонлар Нойерга қарши  2 11:42А Серия клуби Лука Йовични январда ижарага олиши мумкин  7 11:16"Локомотив" тарихида илк бор ЧЛ гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади  2 11:09Olamsport: Боксчимиз рақибини чуқур нокаутга учратди, чорак финал жанглари натижалари ва бошқа хабарлар  2 10:50Френки Де Йонг "ValverdeOut"га лайк босди  23 10:28Азар 17та ўйиндан буён ПСЖга гол уролмаяпти  14 10:10Карикатура: Тер Штеген Нойер ва Леманнга муносиб жавоб қайтарди  1 09:40ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг чиройли голига даъвогарлар маълум бўлди   7 09:20ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди   13 09:00ЕЧЛнинг сўнгги уч мавсумидан бери энг кўп голли узатма берган ўйинчи ким эканлигини биласизми?   5

Ўсмирлигидаёқ ота-онасига уй олиб берган, ҳозиргача 2 млн. доллар ишлаб топган ўзбекистонлик киберспортчи ҳақида Янгиликлар

Ўсмирлигидаёқ ота-онасига уй олиб берган, ҳозиргача 2 млн. доллар ишлаб топган ўзбекистонлик киберспортчи ҳақида

Бу мақолада "Arteezy" номини яхшилаб эслаб қоласиз.

Артур (Дота 2 ўйинидаги ники "Arteezy") Бабаев узоқ вақт дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб ҳисобланган ва ҳозиргача фаолияти давомида деярли 2 млн. доллар ишлаб топган (бу кўрсаткич бўйича киберспорт тарихидаги 26 ўринда), аммо ҳеч қачон The International (норасмий жаҳон чемпионати)да ғолиб бўлмаган. У шартнома имзолаган жамоа Evil Genesius икки йилдирки йирик турнирларда ғалаба қозонмаяпти, бироқ 5 марта 3-ўринни эгаллашди. Бабаев Дота 2 мухлисларининг севимли киберспортчиси ҳисобланади.

Артур Бабаев 1996 йил 1 июль куни Тошкентда дунёга келган, аммо 2 йил ўтиб Бабаевлар оиласи Канадага кўчиб кетади. Arteezy Ўзбекистонда ўтказган вақтини эслай олмайди, бироқ отаси оиладагилар бахтли бўлиши учун кўп меҳнат қилганини яхши билади.

(Суратда ўнгдан биринчи)

Игорь амаки (отаси) Артурни шахмат ўйнашга ўргатди, аммо бўлажак киберспортчи қоидаларга риоя қилишдан чарчаб, ўз қоидаларини ўйлаб топарди. Оилада у билан рус тилида гаплашишган, Артур эса инглизчада жавоб берарди ва натижада у рус тилини эсидан чиқарди, аммо ҳамма нарсани тушунади.

(Игорь ва Елена Бабаевалар, 2016 йил)

Йигитча кунига 10 соатлаб компютер қаршисида ўтирарди, бироқ унинг ота-онаси Артурни бу учун қаттиқ койишмаган, чунки у мактабда жуда яхши ўқирди. Игорь ва Елена Бабаевалар ўғлини доктор қилишмоқчи эди. Arteezy 15 ёшида бор эътиборини Дота ўйинига қаратди, бу ўйиннинг форумларида вақт ўтказди ва энг кучлиларни курашга чорлади. Кейин ўйинларни кўриб, уларни таҳлил қилди. Мактабдаги охирги йилларида ўйинга кўпроқ вақт ажратиш учун Артур хатто севган қизи билан гаплашмай қўйди.

"Тонгги соат бешда туриб, машғулот ўтказишимга тўғри келарди. Отам эрта туриб, ишга кетарди ва доимо нега вақтли уйғонганим ҳамда нима билан шуғулланаётганимни сўрарди".

У 17 ёшда ҳозирги кунда грандлардан бири бўлган Evil Genesius билан шартнома имзолайди. 2014 йилда у дунёнинг энг яхши ўйинчисини бирга-бир жангда мағлуб этади ва жамоаси билан The International турнирида 3-ўринни эгаллайди. Уни ўзбек Дота усталари ва ҳаваскорлари жуда яхши танишади.

"Ота-онам The International мусобақасига келишганида, улар ҳайратдан ёқа ушлашган. Улар минглаб мухлислар ўтирган аренанини кўришди. Онамга мусобақа ўтадиган саҳнани кўрсатишга қарор қилдим, эшик олдида эса одамлар олдимга келиб, суратга тушишди. Ўша пайтда ота-онам ўйин мени бахтли қилганини тушунишган деб ўйлайман. Барча оталар ва оналар фарзандининг бахтини исташади".

"Ҳозир отам ҳам Дота 2 мухлисига айланган. У бўш вақтида кўп ўйинларни томоша қилади. Эрталаб олтида туриб, ошхонага қаҳва тайёрлагани чиқсам, отам МДҲ жамоаларининг ўйинини кўраётган бўлади. У мендан бирор жамоа нега бу ишни қилганини сўрайди. Баъзида хатоларимни айтиб ҳазиллашади, баъзида эса нега бу стратегияни танлаганимиз ҳақида қизиқади".

Arteezy ўсмирлигидаёқ ота-онаси учун уй олиб берган. 22 ёшли йигит айни дамда хитойлик қиз билан учрашади. У ҳам Дота 2га алоқадор (турнирларда бошловчи ва шарҳловчилик қилади).


Исми: Артур Бабаев

Ник: Arteezy

Жамоаси: Evil Geniuses

Фаолияти давомида ишлаб топган даромади: $1,928,613


Ҳа, айтганча, айни дамда у жамоаси билан Москвада ўтаётган Epicenter номли йирик турнирда иштирок этмоқда. Август ойида эса у Хитойда бўладиган норасмий жаҳон чемпионатида зафар қучишга уриниб кўради.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+6   
25 июн 17:12:24
Don Karleon
Буладиган бола денди уйнаб хам буп кетаркан
+2   
25 июн 18:13:25
Java.FCB
Odam yaxshi ko'rgan ishini qsa u roxatlanadi (u o'yin bo'sayam). Qaysi ish zararsiz? Boshqa ishlada ishlab bunchali pul topmayamizayu baribir. Mayli omadini bersin.
+1   
25 июн 16:41:12
Марфуша! Ғам-ғуссага не ҳожат.
Қанчалик машҳур бўлмасин жуда ҳам енгил хайёт тарзи. Бизнинг менталитетга умуман тўғри келмайди.
+1   
25 июн 15:53:23
uzbekistan love you
Ble maktabimizni yonidagi kompiyuter xonadan qulogimdan tortib chiqib oqigin deb sokishmaganida xozi boyib ketarkanmana mana xozi oqiganman oylik kam
+1   
25 июн 15:50:24
Urganch_city
Òzbekistonlik emas Òzbekistonda tuğilgan desa tògri bòladi. 2 yowida kòchib ketgan bòlsa, xatto Rus tilini xam unutgan bòlsa
+1   
25 июн 14:59:45
Bobur
Молодец омадини берсин
   
26 июн 09:20:00
aral2019
ўзбекистонлик диймизу лекин бизга пойдаси тегяптими Бизларнинг номимиздан шикадими бу. Ана бизда тугилган жуда машхур кишилар бор футволда шуларни олип келишнинг имкони йукми термага напи тегарди
   
25 июн 21:10:50
Javlon(realmadrid)
uzbekistan love you фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ble maktabimizni yonidagi kompiyuter xonadan qulogimdan tortib chiqib oqigin deb sokishmaganida xozi boyib ketarkanmana mana xozi oqiganman oylik kam
Gaptiyam yorib qoyibsiz qoyil
   
25 июн 18:45:44
Sarvar Khidoyatov
Артизи даже рус тилида хам гапирмайди хозир. Соло рейтингда топ 5 дан пастга тушмай келаяпти. Дота2 да керри позициясида уйнайдиганлар борки унга хавас килишади
   
25 июн 15:58:54
Javohir Jafarov
Жураев.А. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Млн топибти, за то cоглиги кетвотти нурланиб... Умуман оганда шу ойинни нма кзиги бор? Интернет клублага кириб шу ойинни ойнавоткан боллани корcен хайраттан ёкени ушли диcану л-н футболка кийганин эcинга тушиб колади
Nurlanmidiyam sog'ligiyam ketmidi.
   
25 июн 15:13:34
MaDpuD
dota ozi shunaqa oyin oyin 1 soatka chozilib ketsa boradigan joyinga boralmay qolasan
-1   
25 июн 15:21:34
Жураев.А.
Млн топибти, за то cоглиги кетвотти нурланиб... Умуман оганда шу ойинни нма кзиги бор? Интернет клублага кириб шу ойинни ойнавоткан боллани корcен хайраттан ёкени ушли диcану л-н футболка кийганин эcинга тушиб колади
-1   
25 июн 14:47:51
chelsea_uno
adminlar ataylab qilabszlarmi bzlarni asabimizga tegib nega BABA dgan soza hamma joyda uchramoqda ((
-2   
25 июн 18:07:53
Бони-М
Бабани килмишларини энди унутган эдим, энди Бабаеви бино булибди, ха сизлар админлар, атайин киласизларда.
-2   
25 июн 15:46:50
#SergioRamos4
Babayanni jiyani bosa kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг