UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55"Милан"нинг Европа лигасида иштирок этиш ё этмаслиги эртага аниқ бўлади  0 23:30«Челси» ҳимоячиси: “У WhatsApp орқали «йигитлар, сизларни яхши кўраман» деб ёзиб, сўнгра, гуруҳдан чиқиб кетди”  18 23:15УЕФА Суперкубоги учун чипталар қачон сотувга чиқарилиши маълум бўлди  6 23:09Қойил, Афғонистон ярим финалда!  9 22:40ОЧЛ. Нимчорак финалнинг иккита баҳси ўтказилди  2 22:17ЕЧЛ янги мавсумининг биринчи саралаш босқичига қуръа ташланди  1 22:05Виталий Денисов "Рубин"га ўтмоқда  18 22:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 21:45"Қироллик клуби" Неймарни қўлга киритиш учун Каземирони беришга тайёр  14 21:25"Реал" Ферлан Мендининг таништирув маросимини ўтказиш санаси маълум  6 21:10ЎФА раҳбарияти Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди  35 20:35"Вест Хэм" МЮ билан футболчи алмашмоқчи  7 20:15Жеррард Лэмпард бошқарган"Дерби Каунти" клубининг таклифини рад этди  2 19:50Омар Момани карикатураси: Кепа Сарридан кейин "Челси"нинг янги мураббийи?  7 19:33Ўзбекистон кубоги: 3-босқич учрашувларида ишлайдиган расмийлар рўйхати  7

Осиё кубоги-2019. Қирғизларнинг "Турсунбойи". ФОТОМАҚОЛА Янгиликлар

Осиё кубоги-2019. Қирғизларнинг "Турсунбойи". ФОТОМАҚОЛА

Кеча Осиё кубоги-2019 2-тури доирасида қўшниларимиз Қирғизистон терма жамоаси Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

"C" гуруҳи вакиллари ўртасидаги учрашувдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қуйида эса "Ҳазза Бин Зайед"да ўтган беллашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз

Учрашувни ёритиш учун келган фотомухбирлар.


Бу эса "Ҳазза Бин Зайед" стадионининг медиа трибунаси, шароитлар аъло даражада.


Жанубий Кореянинг бошланғич таркиби.


Қирғизистоннинг бошланғич таркиби. 1-турдаги қўпол хатосидан сўнг Александр Крестинин асосий дарвозабон Павел Матяш ўрнига ёш кипер Қутман Кадирбековни майдонга туширди.


 

Кеча майдондаги энг машхур футболчи Ку Жа Чол (13-рақам) эди, ўз-ўзидан обьективларимизга энг кўп тушиб қолган ҳам айнан у бўлди.


Суратда Қирғизистоннинг икки нафар махаллийлаштирилган ўйинчилари Даниэль Таго (17) ва Эдгар Бернхард (9).


Бундай кескин тўқнашувлар кўп бўлди.


Қўшниларимизнинг ёш кипери Қутман Кадирбеков кеча яхши таассурот қолдирди.


Бенту шогирдлари гол уришини кутмоқда.


Мана ўша учрашувдаги ягона гол.


Корейс мухлисларнинг қувончи чексиз.


Қирғизистон номдор рақибга қарши бундай қаршилик кўрсатишини кутмаган эдим. Қўшниларимизнинг ўйини жуда ҳам илиқ таассурот қолдирди.


Ўйинни бош ҳаками Ҳамис Муҳаммад Аль-Марри (Қатар) Ж.Корея дарвозасига пенальти белгиламади. Биринчи ҳолатда тўп қўлга тегмаган эди, аммо иккинчи вазиятда тўп корейс футболчисининг қўлига текканди.


Қирғизларнинг "Турсунбойи".


Қирғизистон ўйинчилари сўнгги сонияларгача гол уриш учун ҳаракат қилишди. Аммо, ўзлари яратган имкониятлардан фойдалана олишмади.


Ажойиб ва томошабоп ўйин учун ҳар икки жамоага тасанно.


Жанубий Кореянинг "JTBC" телеканали бошловчиси ўйиндан кейин тўғридан-тўғри эфирга чиқиш арафасида. Дарвоқе, айнан мана шу каналда Ж.Кореянинг собиқ бош мураббийи Таэ Йонг Шин ҳам ишламоқда. У билан "Ҳазза Бин Зайед" медиа марказида уюштирган суҳбатимизни кеча чоп этган эдик.


Қирғизистон - Жанубий Корея учрашувидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов

Аль Айн, БАА

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг