UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  13 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  94 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  59

Ўсишни истайсизми, унда кетинг ёхуд "Реал"дан кетиши керак бўлган 5 футболчи Янгиликлар

Ўсишни истайсизми, унда кетинг ёхуд "Реал"дан кетиши керак бўлган 5 футболчи

Теглар :  Реал
2017/18 йилги мавсум ўзининг энг қизғин паллаларига етиб бормоқда.


Тез орада Европанинг кучли бешлик лигаларида ғолиблар ва омадсиз жамоаларнинг номлари маълум бўладиЎтган мавсумда Зинедин Зидан жамоаси дубль қайд этди (ЕЧЛ ва ЛаЛига ғолиблиги). Омадли мавсумдан кейин Флорентино Перес футболчилар Альваро Мората, Хамес Родригес ва Пепени бошқа жамоага қўйиб юборди. Бироқ уларнинг ўрнига трансфер қилинган футболчилар ўзларига билдирилган ишончни оқлай олмадилар.

Йил боши жуда яхши бошланганди. "Реал" УЕФА Суперкубогида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этганди. Шунингдек, Испания Суперкубогида "Барселона"га имконият қолдирилмаганди. Ундан ташқари, клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиблигига ҳам эришилди.

Албатта, бу совринларни қўлга киритиш - аъло даражадаги иш, бироқ жамоа ҳозирда ЛаЛигада жуда ёмон ҳолатда. "Қаймоқранглилар" ҳужумни кучайтириш учун Неймар, Роберт Левандовски, Эден Азар каби футболчилар билан шартнома имзолашни хоҳламшоқда.

Бироқ уларнинг келиши учун айрим футболчилар "Реал"ни тарк этиши керак. Биз ҳозир "Реал"дан кетиши керак бўлган футболчиларга диққатимизни қаратамиз.

Кико Касилья, 31 ёш

Сир эмас, "Реал" анча вақтдан буён янги дарвозабон трансфер қилиш ҳаракатида бўлиб турибди. "Бланкос"нинг асосий мақсади - Давид Де Хеа ("Манчестер Юнайтед") ва Тибо Куртуа ("Челси"). Агарда "Реал" бирор дарвозабонни трансфер қилган тақдирда Кико Касильяга "Сантьягу Бернабеу"да бошқа имконият берилмайди. Ундан ташқари у асосий таркибда майдонга тушмайди. Унинг жамоадаги келгуси тақдири яқин вақтларда аён бўлади.

Дани Себальос, 21 ёш

Ўтган ёзда Себальос барча топ-клубларнинг диққатини тортди. Испаниялик ярим ҳимоячи "Бетис"дан "Реал"га ўтди. Бироқ Зинедин Зидан унинг қобилиятига ишонч билдирмади. Себальоснинг бошқа жамоага ижарага бериб юборилиши эҳтимоли жуда катта. Январь ойида у жамоадан кетишни раҳбарият айтганди, бироқ уни қўйиб юборишмади.

Ашраф Ҳакими, 19 ёш

Дани Карвахалнинг соғлиғи туфайли Ашраф ўзи кутгандан кўра кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди. Бироқ у билан рақобатга киришиш жуда қийин. Марокашлик футболчини "Сантьяго Бернабеу"да жуда севишади, бироқ у ўсиши керак. Захирада ўтириб, ўз ўйинига куч бера олиши жуда қийин. Олдинроқ "Реал" Карвахалнинг ўрнига футболчи қидираётгани ҳақида гаплар берилганди. Бироқ гап "Арсенал" футболчиси Эктор Бельерин ҳақида кетганди. Ҳакими эса ривожланишни истаса, бошқа клубда ўйнаши керак.

Маркос Льоренте, 23 ёш

Ярим ҳимоячи ўз вақтида "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган отаси ва амакисининг изидан юрди. Бироқ у жамоанинг захира футболчисига айланди. Кроос–Модрич–Каземиро учлигидан бирини захирага ўтқазиб, асосий футболчига айланиш жуда қийин. У ҳам жамоадан кетиши керак ва бошқа бир клубда бемалол асосий футболчигабўлиш керак.

Борха Майораль, 21 ёш

Ёш ҳужумчини "Реал" икки сабаб билан ўзида ушлаб турибди. Биринчиси - Альваро Моратанинг "Челси"га кетгани ва иккинчиси Мариано Диаснинг "Лион" футболчисига айланганидир. Майораль эса имкониятлардан фойдалана олмаяпти, худди Карим Бензема каби. Майораль бу мавсумда 5 гол киритди. "Реал" катта эҳтимол билан бошқа ҳужумчи билан шартнома имзолайди. Борха ҳам жамоасини ўзгартирса бўлади, чунки у ҳам жуда ёш ва ривожланиши керак.

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика