UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Дибала 2019 йилда "Бавария"га ўтиши мумкин  0 10:31«Барселона» «Бока Хуниорс»нинг 19 ёшли футболчиси учун 10 миллион евро бермоқчи  1 10:15Салимжон Зокиров: "Ифтихор" билан ўйиннинг охирги 15 дақиқаси қоронғу майдонда бўлди"  7 10:01«Ман Сити» украиналик футболчини 12 миллион еврога сотмади  0 09:41Маҳмуджон Маткаримов: "Акмал Холматов - ҳақиқий етакчи"  1 09:21Жорж Веанинг ўғли бошқа клубга ўтиши мумкин  1 09:02Роналдунинг оиласи «Ювентус» формасида суратга тушди ФОТО  19 08:54Моуриньо МЮ раҳбариятидан Марсьялни сотишни талаб қилмоқда  3 08:53"Насаф" бош менеджери Сергей Кучеренко 57 ёшга тўлди  2 08:50Про-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Ифтихор”нинг қўли баланд келди (тўлиқ шарҳ)  2 08:50Осиё ўйинлари. Тўртинчи кун. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан LIVE  1 08:46"Манчестер Сити" Браво жароҳати туфайли "Реал" дарвозабонини сотиб олиши мумкин  3 08:40Чемпионлар лигаси. БАТЭ мағлуб бўлди, "Бенфика" эса ўз уйида ғалаба қозона олмади  0 08:29"Барселона" Рабьога йилига 10 млн евро тўламоқчи  3 08:02Осиё ўйинлари. Бугун мусобақаларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати  2

Орадан беш йил ўтиб: улар ҳозир қаерда? Янгиликлар

Орадан беш йил ўтиб: улар ҳозир қаерда?

2013 йилнинг 21 июнь - 13 июль кунлари Туркияда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилганди. Ушбу мусобақада 20 ёшгача футболчилардан иборат терма жамоалар иштирок этган бўлиб, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор эди.

Эсингизда бўлса, Туркиядаги кичик мундиалда терма жамоани Аҳмаджон Мусаев бошқарган бўлиб,  U-20 футболчилар якунда чорак финалга қадар етиб борган ҳамда бўлажак чемпион Францияга имкониятни бой берган ҳолда мусобақани тарк этганди. 

Шундан бери орадан беш йил ўтди. Бу орада футболчилар беш ёшга улғайишди. Савол туғилиши мумкин: нега ҳозир ўша мусобақа ёдга тушиб қолди? Бунга аввало Россияда ўтказилган мундиалда Франция терма жамоасининг жаҳон чемпиони бўлгани сабаб бўлди. Чунки бу йил ғолиб чиққан французлардан 2013 йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида икки футболчи ўйнаганди. Гап ҳимоячи Самуэль Умтити ва ярим ҳимоячи Поль Погба ҳақида боряпти. 

Беш йил олдин Туркида ўтказилган ФИФА U-20 жаҳон чемпионати финалида Франция Уругвайни мағлуб этиб, мусобақанинг бош совринини қўлга киритганди. Чорак финалда бу жамоа бизни 4:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳамон ёдимизда. Голлардан бирини Погба урганини ҳам яхши эслаймиз. Лекин турнир давомида бизнинг футболчилар ҳам ёмон таассурот қолдирмаганди. Майли, бу энди тарих. 

Ҳозир бошқа даврда яшаяпмиз ва аксар футболчилар ёдидан мундиал кўтарилган бўлса керак. Фақат шу ўринда бир масала ўйлантиради: орадан беш йил ўтиб бизни мусобақадан чиқариб юборган францияликлардан икки нафар жаҳон чемпиони бўлди. Қолаверса, Туркия-2013дан кейин уларнинг кўплаб футболчиси кучли клубларга ўтиб кетди. Бизникилар билан нима бўлди? Улар ҳозир қаерда? Қуйида шу ҳақда фикр юритишга ҳаракат қиламиз. 


ЖЧ-2013 йўлланмаси қандай қўлга киритилганди? 

Бирданига ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ўтишдан олдин мусобақа йўлланмаси қандай қўлга киритилганини ҳам эслаб ўтсак. Маълумки, 2012 йил БААда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ташкил қилинганди. Мазкур мусобақа 3-17 ноябрь кунлари ўтказилган. Ўшанда чемпионат Ўзбекистонда ҳам ўтказилиши мумкин эди, чунки мезбон сифатида даъвогарлар рўйхатида Бангладеш, Фаластин, БАА билан бир қаторда биз ҳам бор эдик. Аммо 2011 йилнинг 23 ноябрь куни ОФК бу борада якуний қарор чиқариб, мезбонликни БААга тақдим этади. 

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган ҳолда йўл олади. Бир йил олдин саралаш баҳслари Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилган бўлиб, биз Эрондан сўнг иккинчи бўлгандик. Биздан кейинги ўринларни Ҳиндистон, Туркманистон ва Покистон банд этганди. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олади. Гуруҳ ўйинларини Вьетнам (4:0), Иордания (2:2) ва КХДР (2:0)га қарши ўтказган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 1-ўрин билан гуруҳдан чиққан. 

Чорак финалда футболчиларимиз Сурияга қарши баҳс олиб боради ва ўйин 2:2 ҳисобида якун топади. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши лозим эди. Бунда 3:0 ҳисобида омад биз томонда бўлади. Суриялик футболчилар бирорта ҳам 11 метрлик жарима тўпини тўғри амалга ошира олишмайди. Шундай қилиб Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ярим финалга йўл олишади. Бу эса кучли тўртлик - яъни, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпимонати йўлланмаси нақд дегани эди. 

Маълумки, ФИФА ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларига Осиё учун тўртта йўлланма ажратади. Афсуски, ярим финалда омад юз ўгиради. Бўлажак чемпион Жанубий Корея 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда финалга йўл олади. Ўзбекистон терма жамоаси эса ортга қайтишга мажбур бўлади. Якунда Жанубий Корея Ироқни пенальтилар сериясида мағлуб этиб Осиё чемпионлигини қўлга киритган. 


Туркиядаги иштирок 

2013 йил Туркияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига Ўзбекистон терма жамоаси 21 нафар футболчи билан йўл олади. Мусобақа регламентига кўра, фақат шунча ўйинчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган бўлиб, улардан 3 нафари дарвозабон бўлиши шарт эди. Натижада Аҳмаджон Мусаев қуйидаги таркибни кичик мундиалга олиб кетади. 

Дарвозабонлар: Асилбек Омонов (“Пахтакор”), Акмал Турсунбоев (“Андижон”), Баҳодир Мирсоатов (“Локомотив”).  
Ҳимоячилар: Тоҳир Шамсиддинов (“Гулистон”), Сардор Раҳмонов (“Локомотив”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Максимилиан Фомин (“Пахтакор”), Камронбей Кападзе (“Бунёдкор”), Нодир Санақулов (“Насаф”), Азамат Абдуллаев (“Қизилқум”).  
Ярим ҳимоячилар: Аббос Махситалиев (“Пахтакор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Диёр Туропов (“Олмалиқ”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Собирхўжаев (“Бунёдкор”), Муҳсин Убайдуллаев (“Пахтакор”).
Ҳужумчилар: Абдулазиз Юсупов (“Пахтакор”), Жасур Ҳакимов (“Пахтакор”), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Забихилло Ўринбоев (“Бунёдкор”). 


Вакилларимиз жаҳон чемпионатида “F” гуруҳидан жой олишади ва Янги Зеландия, Хорватия ҳамда Уругвайга қарши баҳс олиб боришади. 23 июнь куни Янги Зеландияга қарши ўтказилган биринчи ўйин биз учун муваффақиятли чиқиб, футболчиларимиз 3:0 ҳисобида зафар қучишади. Аббос Махситалиев, Игорь Сергеев ва Диёр Туропов томонидан киритилган голлар илк уч очкони келтирганди.

Кейинги баҳс Хорватияга қарши кечиб, бунда 1:1 ҳисобида қайд этилади. Бу сафар Сардор Раҳмонов гол муаллифи бўлади. Дарвоқе, хорватлар сафида ўшанда бизга қарши тўп тепган Анте Ребич ҳозирда миллий терма жамоа аъзоси ҳисобланади ва у ЖЧ-2018да кумуш медалларга сазовор бўлди. Ниҳоят гуруҳдаги охирги учрашув Уругвайга қарши кечиб, йирик 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйгандик. 

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси гарчи гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, энг яхши кўрсаткичга эга олтита жамоадан бири сифатида кейинги босқичга йўл олади. Кейинги босқичга чиққанлар орасида биздан ташқари Жанубий Корея, Мексика, Гана, Миср ва Эл Салвадор ҳам бор эди. Шундан сўнг мусобақанинг 1/8 финал ўйинларига старт берилади. Ўзбекистон навбатдаги баҳсни “D” гуруҳидан биринчи ўрин билан чиққан Грецияга қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобида зафар қучади. 

Айтиш мумкинки, ўша беллашув кичик мундиалда кўрсатган ўйинларимиз орасида энг яхшиси бўлганди. Аввалига Махситалиев ўйинда ҳисобни очади. Кейин греклар пенальтидан ҳисобни тенглаштиришади. Биринчи тайм 1:1 ҳисобида якун топади. Танаффусдан сўнг Игорь Сергеев ҳам пенальтидан тўп киритиб ҳисобни 2:1 кўринишга келтиради. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 7 дақиқа қолганида эса Сардор Раҳмонов рақиб дарвозасини ишғол этади. Энг қизиғи, бу гол ҳам пенальтидан киритилган. Шундай қилиб бизникилар 3:1 ҳисобида зафар қучган ҳолда чорак финалга йўл олишади. 

Чорак финалда бизни даҳшатли рақиб Франция кутиб турарди. Бразилиялик машҳур ҳакам Сандро Риччи бошқариб борган ўйинда французлар бизга умуман иммконият қолдирмайди. Ўйин 4:0 ҳисобида ниҳоясига етади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, голлардан бирини яқинда жаҳон чемпиони бўлган Погба дарвозага киритиб, жамоасини ярим финалга олиб чиқади. Натижада кичик мундиалдаги иштирокимиз чорак финалда тугайди. Французлар эса ярим финалда Ганани, ундан кейин финалда биз билан бир гуруҳда курашган Уругвайни мағлуб этиб, ўз тарихларида биринчи бор ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлишади. 


Орадан йиллар ўтди ва...

Туркияда ўтказилган ФИФА U-20 жаҳон чемпионатидан сўнг беш йил ўтди ва бугунги кунларга ҳам етиб келдик. Бу орада баъзи футболчилар ўсишга эришиб, олий лига клублари қаторидан жой олишди. Баъзилари эса умуман кўринмай қолишди. Шу ўринда дарвозабонлардан бошлайдиган бўлсак, Асилбек Омонов билан Акмал Турсунбоев ҳозирда “Бухоро” жамоаси дарвозасини қўриқлаб келишяпти. Омонов мавсум бошидан бери 12та ўйинда майдонга тушиб ўз дарвозасидан 17та гол ўтказиб юборган бўлса, Турсунбоев 8та ўйинда ҳаракат қилиб 8та гол ўтказди. Айтиш мумкинки, бу икки дарвозабон юқори даражада ҳаминқадар ўйнаб келяпти. Лекин учинчи посбон Баҳодир Мирсоатов ҳозир қаерда, футбол ўйнаяптими, буни билмаймиз. Балки футболни тугатган бўлиши ҳам мумкин. 

Ҳимоячилардан Тоҳир Шамсиддинов “Сўғдиёна” аъзоси ҳисобланади. У ҳам жамоасининг Суперлигадаги ҳамма ўйинларида иштирок этиб келяпти. Шамсиддинов бироз вақт футболдан четлатилди, кейин яна қайтишга муваффақ бўлди. Лекин бу ўйинчи юқори даражага чиқа олмади. Сардор Раҳмонов ҳатто “Локомотив”да тўп тепишга муваффақ бўлганди. Бироқ у ҳам ўзини тўлиқ намоён эта олмади. Сардор бугунги кунда ўзини тарбиялаган клуб “Машъал” таркибида ҳаракат қиляпти.

Бобур Йўлдошев ҳам юқори чўққига чиқа олмади. Ўтган йилни “Локо”да бошлаган ушбу ҳимоячи кейинчалик “Нефтчи”га ижарага берилди. Йил якунида яна “Локо”га қайтди, бироқ шу ёзда “темирйўлчилар” уни яна “Нефтчи”га бериб юборишди. Максимилиан Фомин “Бухоро”да бирмунча яхши ўйин кўрсатганди, аммо кейинчалик Уммон чемпионатига йўл олиб ҳозир ўша ерда фаолиятини давом эттирмоқда. Тўғриси, у ҳақда жуда кам маълумотга эгамиз. Ўзбек футболи юлдузларидан бири Темур Кападзенинг укаси Камронбей ҳам негадир кўринмай қолди. Унга қўшилиб Нодир Санақулов билан Азамат Абдуллаев ҳам Суперлиганинг ҳеч бир клуби рўйхатидан ўтмаган. 


Ярим ҳимоячи Аббос Махситалиевдан умид катта эди. Бироқ у ҳам катта футболда ўзини тўлиқ намоён эта олмаяпти. “Нефтчи” сафида майдонга тушаётган футболчи ҳозирча фақат битта гол урди. Владимир Козак ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ўйинчи бир неча бор жароҳатлар исканжасига тушиб қолди. Лекин ҳозир анча яхши ва “Пахтакор”нинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Диёр Туропов Олмалиқдан Тошкентга келгач, “Локо” таркибида озгина ўсишга эришди. Лекин уни ҳам тез-тез жароҳат қийнаб қўйяпти. 

Жалолиддин Машарипов кейинчалик ҳам ўзини кўрсатиши мумкин, чунки унда салоҳият бор. Аммо Машарипов барча ўйинларда бир текис кўринаётгани йўқ. Жамшид Искандеров ҳам агар жароҳат безовта қилмаганида бемалол “Пахтакор” асосий таркибига кирган бўларди. Шота Арвеладзе келганидан бери у кўпинча захирада қолиб кетяпти. Сардор Собирхўжаев ҳақида бирмунча илиқ фикрларни билдирса бўлади. Уни Миржалол Қосимов “Бунёдкор”га қайтариб тўлиқ ишонч билдира бошлади. Натижада Собирхўжаев “қалдирғочлар”нинг асосий таркиб футболчисига айланди. Муҳсин Убайдуллаев бугунги кунда “Қизилқум” аъзоси ҳисобланади ва жамоа таркибида энг яхши ўйин кўрсатаётган футболчилардан бири. 

Ҳужумчилардан Абдулазиз Юсупов аввалига “Нефтчи”да эди, кейинчалик жамоасини ўзгартириб “Сурхон”га ўтиб кетди. Кўпчилик бу футболчини “Пахтакор” асосий таркибидан муқим жой олади деб ўйлаганди, бироқ амалда бундай бўлмади. Жасур Ҳакимов ҳам “Пахтакор” захирасида қолиб кетаётганди, “Қўқон-1912”га ўтгач бирданига асосий таркиб футболчисига айланди. У ҳозир яхши ўйин кўрсатяпти. 

Игорь Сергеевни аёвсиз танқидлар “қурбони” бўлди дея оламиз. Чунки бу футболчи ўтган бир ярим йил ичида анча “синиб” қолди. Ҳатто бироз муддат БАА чемпионатида ўйнаб қайтган бўлса-да, у ерда ҳам ўзини кўрсата олмади. Натижада яна “Пахтакор”га қайтиб тўғри захирадан жой олди. Ва ниҳоят, Забихилло Ўринбоевга келсак, бу ҳужумчи “Металлург” сафида ёмон кўринмаяпти. Аммо у ҳам миллий терма жамоа даражасига чиқа олмади. Энг ачинарлиси, Туркияда ўйнаб қайтган ўша таркибдан бирорта тузук легионер чиқмади, бу эса ҳеч бир футболчининг Европага тортмаслигини билдиради.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +71   

Фикрлар

+20   
10 авг 12:35:08
°Super Star°
Ularga futbol oynaw yoqmay qolgan maskvaga ketganla stroykaga...
+13   
10 авг 12:22:52
PulJam-PulJam
Европадан таклиф кеган уша пайитта боллага ... лекин ўзлигича пиз...с нар қўйворишган боллага. Текинга берворишганида кейинги трансфердан фоиз оламиз диб хозир ўлдим диганда 30 фоизи нормалний легионер бўларди
+11   
10 авг 12:25:25
PulJam-PulJam
Жамшид искандаровга Венани Аустрияси 600 минг доллар берамиз диган. Махситалиевга Реал Соседад далнейшим трансфердан фоиз берамиз диган. Шу боллани чиқмагани бизаникилани виждонига
+6   
10 авг 12:57:14
SURXON FAQAT G'ALABA
ЎФА агар узоқни кўзлаб тузилган ташкилот бўлса, бир таклифим бор. Бу бир оз нореал туюлиши мумкин, лекин амалга оширса бўлади. Демак,бошладим: Назаримда ЎФА маълум бир шаклдаги инвестицион агентлик ташкил қилиши керак. Хозирда ЎФАда пул масаласида муаммолар йўқ назаримда. Агентликнинг иш механизми тахминан қуйидагича бўлади: 1995 йилдан кейин туғилган 30-35(хар бир чизиққа 3 нафар номзод) иқтидоли футболчиларни танлаб олиши керак ва халқаро алоқаларни ишга солиб, ушбу футболчиларни Европага, ФАҚАТ ЕВРОПАга трансфер қилинади. Савол туғилади-футболчининг шартномаси мавжуд бўлган клубчи? Мисол келтираман: Дейлик Азиз Ғаниевнинг Насаф билан шартномаси бор. Шартномада бошқа клубга трансфер нархи 1.5 млн доллар деб белгиланган. Тушунарлики, Европада хеч ким ўзи танимаган футболчи учун бунча маблағ бермайди. . Дейлик, Ницца Ғаниевни олмоқчи ва 600 минг доллардан ошиқ бермоқчи эмас. Насаф эса 1.5 млн. хохлайди. Шу ерда ЎФА инвестицион фонди катта сахнага чиқади, Ницца ўша 600 минг долларни Насафга ўтказса, қолган 900 мингни ЎФА Насафга тўлайди. Шу билан бир қаторда, агентлик футболчининг кейинчалик амалга ошиши мумкин бўлган трансферларидан тушадиган маблағдан улуш олиш хуқуқига эга бўлади. Қарабсизки, Ницца хам, Насаф хам ўз мақсадига етишади, ўзбек футболи хам ўзининг футболчиларини Европада танитишни бошлаб олади. Бу лойиханинг фойдали тарафлари кўп, менимча. Уларни ёзмасам хам хамма буни яхши билади. Хамма гап ЎФА бу лойихага қандай қарашида.
+5   
10 авг 14:02:00
Turtkul city
Messi 10 NAVBAXOR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
UZBEK AXLOSINI TWUNMIMAN MIYASINI BIR TAMONI IWLAMEDI MOL XAMMASI
Qattan turib yozvotsan bu gaplani aniq san o'zbekmassan sandaqalani avlodu ajdodiga tupurdim hammang lattasanla o'zbekla sandan aqilli .
+5   
10 авг 13:53:07
°Super Star°
Messi 10 NAVBAXOR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
UZBEK AXLOSINI TWUNMIMAN MIYASINI BIR TAMONI IWLAMEDI MOL XAMMASI
San o'zbek masmisan afg'on yo suriyalik bosang kere qatli bosong ham o'zbeklaga til tekkizma sani tarbiyalaganla mol hammasi, o'zbeklani tirnog'iga ham arzimisan....
+5   
10 авг 13:26:56
Barcamania_2016
Орадан беш йил ўтиб Погба Жаҳон чемпиони!
Орадан беш йил ўтиб Махсталиевни қидириб топинг! ))
+4   
10 авг 13:46:11
узб узб
Е пирай..Заби уша пайтлариям ешлар таркибида бор экан,хозирам бор,бу футболчи качон катта булади узи?
+4   
10 авг 13:07:31
Мардон
Уринбоевларга ухшаб уйнагандан кура уйнамаган яхши деб юришгандирда.
+3   
10 авг 14:20:23
Samad198008
Хар бир ёшдаги терма жамоаларимизга ва хамма ПФЛ клубларига 4тада жахон микиесидаги, энг ЗУР ЗУР мураббийларни олиб келса хам хеч качон хеч нарса узгармайди! Биздаги уйинчилардан дангасалик ва танбалликни, манманликни, бепарволикни, маьсулиятсизликни йукотиб булмайди! Хайф уларга сарфланаетган миллиардлар!!! Кимлардир бу ерда езяптики, вилоят, туман, чекка чекка кишлоклардан боллаларни топиш керак, шундайлар бор деб, кани ушалар, каерда, Ким излаши керак, УФАми, мураббийми, еки футбол мактаблари директорларими ??? Топилса Эди шу 28 йил давомида топиларди бирорта толковый! Топилганлари хам бошида яхши уйнайди, чунки мураббийни сузи утадиган вактда яхши уйди, кейинчалик турт сум пул топиб узини йукотиб куяди, кейинчалик манманлик, менсимаслик мураббийни, улфатчилик булиб кетади!
+3   
10 авг 14:20:16
Реал Реал
Forward77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уша 600минг берадиган жамоа хам йук-ку?! Текинга булса хам беривориш кк, бундан хама ютади...лекин умидли хужумчимиз Шомуродовга бир назар ташланг, иккинчи йил бирон мазмунли уйин курсатмади ростовда...
Шахсан мен Шомуродовни кучига ишонмаганман, на тезлик бор на дриблинг, узун бойидан бошкаси ёк. Машарипов, Искендеров , Хамдамов , Рашидов шулар кечрок порлашди, шулардан бир нима кутса боларди.
+3   
10 авг 12:47:56
Sarvar1989
Abbos Maxsudaliev di adashibdi neftchida deb. Xozir Abbos surxonda òynayapdi. Kecha maydonga tushdi.
+3   
10 авг 12:26:05
Kamol505.
Уша пайт хамма уйинчилариммизни бекорга булсахам Европага бериб юборш керак эди. Шу патгача анча усиб балки МТЖни ЖЧ олиб чикган булишар эдими. Мани билишимича аксарият уйинчилариммизга таклифлар келган аммо уларни нархини жудахам киммат айтишган.
+2   
10 авг 16:41:45
Nasaf Qarshi O‘zbekiston
Messi 10 NAVBAXOR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
MaqoLani oxrgacha uqiLar kiyin Fikir BiLdriLar Nmaga BznikiLar Yevropa Jamolariga tortmadi dgan savolga man javop beraman chunki Uzbekiston 5 yil yo 7 yilda bir chqip yug' bup ketadi shunga Yevropa jamolari Uzbekistondi Tanmedi Bowqa MTJ lar esa Masalan yaponiya Koreya Eron Avstraliya Arablar bular xardoyim qatnawip yuqori urnlardi olwadi shunga Ko'p uynchali yevropada tup tepadi bizga Fudboldi Jon dildan Sevadigan BowLiq kere mani fikrim shu
Maktabda zo‘r o‘qigansan shekilli xat savoding zo‘r ekan.Nima yozayapsan o‘zing tushinasanmi?
+2   
10 авг 16:06:04
assassin
Баъзи бир олмахонлар узини бутун бир миллатдан акллиман деб уйлеркана. Аввал бирор ишни койиллатиб 4 та одамга фойданг тегсин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди
Осиё ўйинлари футбол мусобақасининг 3-туридан ўрин олган Таиланд -...  178
Роналду, Салаҳ ёки Модрич? (сўровнома) Роналду, Салаҳ ёки Модрич? (сўровнома)
УЕФА ўз расмий сайтида Европада ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси...  122
Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0 Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0
Бугун Суперлигада 22-турдан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди.  270
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон нимчорак финалда Гонконг билан ўйнайди Осиё ўйинлари. Ўзбекистон нимчорак финалда Гонконг билан ўйнайди
Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида гуруҳ босқичи якунига етди.  54
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг