ОПЛ. Чемпионликни расмийлаштириб бўлган "Сабаҳ" Боку дербисида "Нефтчи"га мағлуб бўлди

17 май 2026, 21:11
Озарбайжон Премьер-лигаси 32-тур доирасидаги "Сабаҳ Боку" — "Нефтчи Боку" ўйини бўлиб ўтди.

“Сабаҳ” сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев 57-дақиқада захирадан майдонга тушди ва баҳс сўнггига қадар ҳаракат қилди.

Ўйиннинг учинчи дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очди. Алексей Исаев рақиб дарвозасига йўл топди. Аммо, етти дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳужумчиси Фредди Варгас ҳисобни тенглаштирди. 70-дақиқада Ифеанйи Мэттью томонидан урилган гол “Нефтчи”га ғалабани тақдим этди. 84-дақиқада “Сабаҳ” ҳужумчиси Жой-Ланс Микелс майдондан четлатилди.

Аллақачон чемпионликни расмийлаштирган “Сабаҳ” ҳисобида 32 ўйиндан сўнг 75 очко бор, “Нефтчи” эса 56 очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.


2026-05-17 21.10.23.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia