Олий лига. 7-тур. "Насаф" ўз майдонида "Андижон"га жавобсиз 3та гол урди
28 апр 2016 20:20
Янгиликлар
Олий лига. 7-тур. "Насаф" ўз майдонида "Андижон"га жавобсиз 3та гол урди
Учрашувнинг 17-дақиқасида "Андижон" сал бўлмаса учрашувда ҳисобни очиши мумкин эди,
Йовановичнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни сўнгги паллада
Ильдар Маматказин қайтариб юборди.
26-дақиқада Мақсуд
Каримовнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.
Якуний зарбадан сўнг эса Ходжаев ажойиб сейв намойиш этиб, тўпни майдон
ташқарисига чиқариб юборди.
34-дақиқада Жавлон Гусейнов жарим зарбасини амалга оширди. У тўпни жарима майдони ичида турган Иброҳим Раҳимовга оширди. Аммо Раҳимов зарба беришда кечикди чоғи. Шу тариқа хавфли вазият самарасиз якунланди.
42-дақиқада Иброҳим Раҳимовнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасидан сўнг Қувватов тўпни аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда, аниқроғи 61-дақиқада майдон эгалари ҳужумчиси Азамат Алланиёзов ҳисобни очди - 1:0.
Учрашувнинг 77-дақиқасида ўнг қанотдан Дилшод Раҳматуллаевнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Ильдар Маматказин боши билан дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйди - 2:0.
Орадан беш дақиқа ўтгач Баҳром Абдураҳимов ўнг қанотда жарима майдони ичида тўпни Мақсуд
Каримовга қулай тарзда етказиб бергач, Каримов дарвозани аниқ нишонга
олди - 3:0.
«Насаф» (Қарши) – «Андижон» (Андижон) 3:0
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
28 апрель 2016. Қарши. "Марказий" стадион. 18:30
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Голлар: Азамат Алланиёзов 61, - 1:0. Илдар Маматказин 77, - 2:0 (Дилшод Раҳматуллаев). Мақсуд Каримов 82, - 3:0 (Баҳром Абдураҳимов)
"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Илдар Маматказин, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов, 19.Деян Больевич, 21.Азамат Алланиёзов (16.Дилшод Хушбаков, 88) 23.Шерзод Аъзамов, 31.Сайдулло Раҳматов (27.Ислом Рашидхонов, 46).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 29.Акбар Муродов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.
"Андижон": 46.Хуршид Хўжаев, 4.Азамат Исроилов, 5.Иқбол Бобохонов, 9.Отабек Валижонов, 13.Рустам Аъзамов (7.Алишер Шоғуломов, 65), 18.Фарҳодбек Бекмуродов, 21.Жавлон Гусейнов, 24.Иброҳим Раҳимов (11.Абдумалик Абдуллаев, 69), 26.Бахтиёр Қосимов, 84.Неманья Йованович, 89.Бобур Акбаров.
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 3.Даврон Турсунов, 6.Иброҳим Отахонов, 10.Анвар Бердиев, 77.Ғулом Ўрунов.
Огоҳлантиришлар: Иқбол Бобохонов 25, Фарҳод Бекмуротов 90.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар