UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Энг яхшиси - Неъматов. Sofascore "Насаф"нинг кечаги учрашуви учун футболчиларга нечи баҳо қўйди?  1 10:03“Хоразм” яна уч нафар футболчини жамоага қўшиб олганини эълон қилди  1 09:39“Бенфика” академияси раҳбари Ўзбекистондаги академиялардан бирига ташриф буюрди  1 09:13Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ: “Биз тезкор гол уриб, ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга интиламиз”  5 08:47МЛС. Месси ва Суареснинг ассистлари “Интер Майами”га илк турда ғалаба тақдим этди  3 08:26Сон Хён Мин илк бор Осиё кубоги вақтида жамоадошини урганига муносабат билдирди  5 08:00“Ал Айн”га қарши учрашувдан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди?  23 07:35«Ал Иттиҳод» - «Навбаҳор». Бугун наманганликларга мухлислик қиламиз  11 06:50АПЛ. "Ливерпуль" - "Лутон" 4:1  0 06:45Чемпионлар лигаси. "Наполи" - "Барселона" 1:1  0 06:40Чемпионлар лигаси. "Порту" - "Арсенал" 1:0  0 06:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Насаф" 2:1  1 06:30ОЧЛ. "Ал Насср" – "Ал Файҳа" 2:0  0 03:00ЕЧЛ. "Порту" сўнгги дақиқадаги супергол эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди!  18 02:53ЕЧЛ. "Барселона" ва "Наполи" ўртасидаги илк баҳсда кучлар тенг келди  29

ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" Ҳамдаллаҳнинг дубли эвазига ОКМКни сафарда мағлубиятга учратди Янгиликлар

ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" Ҳамдаллаҳнинг дубли эвазига ОКМКни сафарда мағлубиятга учратди

ОКМК ҳамда "Ал Иттиҳод" ўртасида ўтказиладиган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5 -тур ўйини якунланди.

ОКМК - "Ал Иттиҳод" 1:2

Гол: 0:1 — 30, Ҳамдаллаҳ, 0:2 — 34, Ҳамдаллаҳ, 1:2 — 78, Боакье.

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Акрамжон Комилов, 15.Ойбек Рустамов (18.Бахтиёржон Қосимов, 27 (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 79)), 4.Миржамол Қосимов (24.Мурат Ерматов, 79), 88.Сиаваш Ҳақназарий (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 79), 17.Санжар Турсунов, 27.Мартин Боаке, 10.Хуршид Ғиёсов, 29.Виталий Денисов (23.Искандар Бусинов, 88).

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 12.Дилшодбек Ёқубов, 38.Сирожиддин Башриддинов, 39.Асадбек Умирзоқов, 40.Жаҳонгир Фозилов.

"Ал Иттиҳод": 1.Ал Маюф, 5.Луис Фелипе, 15.Ҳассан Кадеш, 28.Аҳмед Бамасуд, 13.Ал Шанкти, 16.Ал Гамди, 8.Фабиньо, 77.Салоҳ Ал Амри (24.Абдулраҳмон Алобуд, 74), 11.Жота (25.Сувайлем Алманҳали, 86), 99.Ҳамдаллаҳ, 9.Карим Бензема.

Захира: 88. Осама Мубарака, 4.Омар Иброҳим, 52.Талал Абубакр, 70.Ҳарун Мусса Камара.

Огоҳлантириш: Бахтиёр Қосимов (45+3)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Мираҳмадовнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

83. Хавфли вазият! Раҳимов 1-2 масофадан рақиб футболчисининг зарбасини қайтариб, жамоасини муқаррар голдан асраб қолди!

78. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мартин Боакье ҳисобни қисқартирди!

Бугунги учрашувни 10177 нафар томошабин стадиондан кузатмоқда экан.

76. Бахтиёр Қосимовнинг жаримадан узатмаси тўғри меҳмонлар посбонининг қўлига бориб тушди.

74. "Ал Иттиҳод" таркибида ўзгариш: Абдулраҳмон Алобуд Салоҳ Ал Амрини алмаштирди.

72. ОКМКнинг навбатдаги ҳужуми ҳам самарасиз якунланди, Денисовнинг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

67. Меҳмонларда яна бир хавфли вазият юзага келди. Яхшиямки, Ҳамидаллаҳ қанотдан оширилган тўпга бош билан зарба йўллай олмади.

65. "Ал Иттиҳод" бурчак зарбаси Ал Амрининг зарбаси билан якунланди, бироқ ноаниқ кўриниш олди.

63. Ҳамдаалаҳнинг зарбасини Раҳимов қайтарди, унгача эса Боаке ҳужумда шикастланди.

61. Бензема марказдан тўпни қабул қилиб олди ва уни тўхтатмасдан зарба йўллади, зарба ноаниқ кўриниш олди.

60. Хавфли вазият! Қосимовнинг бурчакдан узатган тўпи рақиб дарвозасидан ўрин олиши мумкин эди, узатма аралаш зарбага бироз аниқлик етишмади.

58. Меҳмонларнинг ҳужумида яна ОКМК посбони чаққонлик намойиш этди, аммо рақиб ҳужумчиси офсайдда ҳам қолган экан.

56. ОКМКда хавфли вазият юзага келди. Ўнг қанотдан оширилган тўпга мезбонлардан ҳеч ким ета олмади.

54. Меҳмонлар кетма-кет ҳужумлар натижасида бурчак тўпи ишлаб олишди, бироқ ушбу стандарт мезбон ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

50. Бензема рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо у томон узатилган тўпга биринчи бўлиб Раҳимов улгурди.

47. ЗАРБА! Бензема айланма зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

47. Турсуновдан зарба! Рақиб посбони бир амаллаб тўпни қайтарди. ОКМК биринчи бўлимдаги сингари иккинчисини ҳам фаоллик билан бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Бахтиёр Қосимов Фабиньога нисбатан қўпол ҳаракат учун огоҳлантирилди.

45+1. ЗАРБА! Ғиёсовнинг айланма зарбасига бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

40. ОКМК футболчилари хавфли ҳужум ташкиллаштирди ва вазиятни зарба билан якунлади. Аммо Ал Маюф ишончли ҳаракат қилди.

38. Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда бош билан ноаниқ зарба йўллади.

34. ГОЛ! Қанотдан бошланган ҳужум марказга кўчиши натижасида Ҳамдаллаҳ ҳисобдаги фарқни оширди.

33. Мезбонлар стандарт вазиятга эга чиқишди деб турган жойимизда ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

30.ГОЛ! Ҳамдаллаҳ рақиб ҳимоячисидан қочиб кетиб, Раҳимовнинг оёқлари орасидан тўпни ўтказишга муваффақ бўлди.

27. Мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Ойбек Рустамов ўрнига Бахтиёржон Қосимов майдонга туширилди. 

25. Ал Амрининг зарбаси хавфли кўриниш олди, аммо ноаниқ.

21. Аҳмадалиев бугун анча фаол. Унинг ўнг қанотдан узатмаси хавфли кўриниш олди, бироқ рақиб қарши ҳужуми ундан-да хавфлироқ тус олди. 

18. Раҳимов чаққонроқ ҳаракат қилиб, рақиб футболчисининг тўпга эга чиқишига йўл қўймади.

13. Бензема чап оёқда ўз омадини синаб кўрди, ОКМК посбони ўз ўрнида.

9. Боаке рақиб жарима майдонида йиқитилди, ҳакам эса ўйинни давом эттириш лозимлигини уқтирди.

8. Денисовнинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

6. Боаке ўз иқтидорини намойиш этиши мумкин эди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. Агарда у моҳирона ҳаракат қилганда, саудияликлар билан бирга кетиб қолармиди...

3. Мезбонларда хавфли вазият юзага келди. Турсуновнинг ўнг қанотдан узатган тўпни рақиб ҳимоячиси бартараф этди. Бурчак тўпи эса Боакенинг зарбаси билан якунланди. 

2. ЗАРБА! Меҳмонларнинг илк ҳужуми зарба билан якунланди. Раҳимов ўз ўрнида.

1. Учрашув бошланди. Пойтахтдан Олмалиққа етиб келгунга қадар нечта "пробка"га дуч келган бўлсак, ОКМКдан шунча гол кутиб қоламиз! 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун мезбонлар тўқ кўк, меҳмонлар оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бироздан сўнг Осиё Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган ОКМК — "Ал Иттиҳод" учрашуви гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+21   
27 ноя 19:33:49
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi
Ишқилиб 18+ бўлиб кетмаса бўлди счёт
+16   
27 ноя 21:36:42
Ота макон
АГМК аста-аста солдираябди.
+16   
27 ноя 21:32:44
NOZIMJON 7
Boshlandi sharmanda òzbek futbolini rasvosini chiqarmoqda bu OGMK
+14   
27 ноя 21:23:47
FIFA MANAGER
Футболимиз ривожланяпти деб қачонгача ўзимизни алдаймиз? SportTV профессионал каналми ўзи? Биринчидан: Футбол бошланган пайт битта рекламани 5 марта қайта-қайта томоша қилдик; Иккинчидан: транслацияга 0 бахо! АГМК - Ал Иттиҳод ўйини ўртасида, НАСАФ - АЛ ФАЙСАЛИ учрашувига ўтиб кетадими-ей! Шархловчи буни билгани хам йўқ! Учинчидан: Битта яхши камера топилмеди бизда! 2000-йиллардеги камераларга ўхшаб транслация қиляпти! Сифат даражаси жуда паст!!!
+12   
27 ноя 21:44:01
Zohid Urayimovich
АГМК жамоаси таркибни ва мураббийни алмаштирмасдан ҳалқаро майдонга чиқмайлар илтимос! Шарманда қилишни бас қилинглар
+11   
27 ноя 21:41:26
Maqsadxon Saydazimov
Yoshligimda uymizda oq makion tovuqlarimiz bo'lar edi. Man o'yin qilib ulardi quvleman desam qochmasdan pisib yotvolardi. Xo'rozi yugurib kesa ham hali yetib keme sekin yotib berardi. Shu makiyon tovuq nimayu shu agmk nima.
+10   
27 ноя 21:38:07
ERKIN FIKR
Teshik togʻora oʻz oʻrnida
+10   
27 ноя 21:37:59
???????????????????? ????ℎ????????????????????????
1, 2 ta gollarga qoniqmay qoldi bu okmk. Jal@blarga oxshab 5 tadan ko'p urdiradimi diman bugunam.
+10   
27 ноя 21:37:39
{ CHELSEA }
AGMK Uzbni dunyoga tanityapti...
+9   
27 ноя 21:42:20
Realist 2
Benzemani konsertimi bugun????
+9   
27 ноя 21:38:40
Навбахор ливерпуль068
ОКМК ЭКИШНИ....Ч ....И БОШЛАДИ. УЗБЕКИСТОННИ ШАРМАНДА КИЛИШНИ БОШЛАДИ ЭХ!!!
+8   
27 ноя 21:59:22
Our life similar to smart dream.
Uzb Kubok finalida Nasafdan mag'lub bo'lib to'polon qilgandi o'zlaricha. Xalqaro maydonda to'polon qilolmedi dardini ichida yutib maxkam qsb yuradi endi.
+8   
27 ноя 21:43:13
Don K'arleon
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ишқилиб 18+ бўлиб кетмаса бўлди счёт
18+ни хам БДСМ жанри бўладиганга ўхшаяпти...
+7   
27 ноя 21:38:03
taqvo
Дўстлар шу ўйинни кўриб нима қиласизлар. Бу Миржалол Қосимовни ман бошида айтганман, йўқотинглар, савияси етмайди Халқаро майдонда деб. Мана яна ўзбек футболини шарманда қиляпти
+7   
27 ноя 21:37:54
Rustam Qodirov
Бугун Рекордни янгиледи шекилли АГМК
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика