UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Спартак" РПЛдаги иштирокини давом эттирадими? Леонид Федун баёнот берди  2 14:25Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди  2 14:15"Шанхай СИПГ" - "Ухань Чжоэр". Асосий таркиблар маълум  5 13:58"Ман Сити" Тиаго учун курашга қўшилиши мумкин. "Ливерпуль" эса ҳали ҳам унга қизиқмоқда  1 13:39Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:22"Бенфика"нинг мавсумдаги барча голларини томоша қилинг  0 13:18Гасперини: "Елкамизга катта масъулият юкланган ва мухлисларимизни хафа қилишга ҳаққимиз йўқ"  8 12:55"Бунёдкор" клуби Ғиёсов қайтганини, Абдураимов ва Муртозаев кетганини расман тасдиқлади   5 12:50Диёр Имомхўжаев: "Тарихда биринчи марта терма жамоа чемпионатга ён берса яхши бўларди"  14 12:47Тухель: "Аталанта" кўп гол урадиган ажойиб жамоа"  1 12:24Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда  5 12:08Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Тоттенхэм Хотспур"  10 11:43Карикатура: Улардан қай бири ЕЧЛни қўлга киритади?  14 11:34Вадим Абрамов: "Октябрь ва ноябрь ойларида ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз"  16 11:25Olamsport: Кутилмаган хабар: Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби ўзгарди, UFC 253 турнирида яна бир ажойиб жанг томоша қиламиз  0

ОФК ОЧЛнинг қолдирилган ўйинлари бўйича бир қарорга келди, "Пахтакор" жойлашган гуруҳ баҳслари Тошкентда ўтиши мумкин Янгиликлар

ОФК ОЧЛнинг қолдирилган ўйинлари бўйича бир қарорга келди, "Пахтакор" жойлашган гуруҳ баҳслари Тошкентда ўтиши мумкин

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ОФКнинг ОЧЛ Ғарбий Осиё минтақасидаги ўйинлар учун чиқарган қарорини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, уч ҳафта олдин Доҳа (Қатар, Эрон ва Ироқ) ва Дубай (БАА ва Саудия Арабистони)да футбол федерацияларининг вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтганди. Унда учта вариант таклиф этилиб, улардан энг ноқулайи ўйинларни июль ойи охиригача қолдириб, уларни марказлашган турнир тамойили бўйича ўтказиш эди.

Бу вариант Токио Олимпиадасида иштирок этиши керак бўлган Саудия Арабистонига ёқмади. Энди бу имконият мавжуд эмас, энг ноқулай вариант энг мақбулига айланди.

ОФК Осиёнинг ғарбий минтақасидаги мамлакатларга Чемпионлар Лигаси ўйинларини фақат августда тикланишини ва саёҳатсиз ўтказилишини расман маълум қилди.

Бу нимани англатади? Энди ОФК мусобақалар қўмитаси ҳар бир гуруҳ учун мамлакатни танлаши керак ва бу учун аризалар қабул қилинишини кутади. Масалан, Қатар иккита гуруҳ учун рақобат қилади, аммо якуний қарорни ОФК қабул қилади. ЎФА ҳам шу ўринда ўз аризасини юбориши керак.

Ўзбекистон ҳам битта гуруҳ ўйинларини қабул қилишга уриниши мумкин ("Пахтакор" иштирок этадиган гуруҳ ўйинларини). Шу билан бирга бу ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун синов бўлиши мумкин.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг