UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Ливерпуль" 17 ёшли футболчи учун бўлаётган курашда етакчи  1 17:00А Сериянинг барча чет эллик хўжайинлари  0 16:55Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланмоқда  0 16:43МДҲ Кубоги-2007. "Пахтакор" қандай қилиб чемпион бўлган эди?   9 16:28Роналду курорт ходимларига сифатли хизмат кўрсатиш учун 20 минг евро чойчақа қолдирди  8 15:55"Севилья" 2019/20 йилги мавсум учун ажойиб либосларни тақдим этди  6 15:32"Реал" футболчисига "Милан" ва "Байер" рақобатлашмоқда  2 15:26Olamsport: Олимпиада мезбони аниқланди, Валуев инкор этди ва бошқа хабарлар  0 15:05"Ювентус" Игуаиндан қутулмоқчи  2 15:00"Навбаҳор" Деян Журжевични таништирди  94 14:45Ўсмирлигидаёқ ота-онасига уй олиб берган, ҳозиргача 2 млн. доллар ишлаб топган ўзбекистонлик киберспортчи ҳақида  10 13:54ОАВ: Неймар "Барселона" билан 5 йиллик келишувга еришди  30 13:48Суперлига. 13-тур дисквалификациялари  7 13:30Сэр Алекс Фергюсонни хафа қилган 5 юлдуз  9 13:22Неймар "Барселона" ўйинчиларига: "Ҳавотир олманг, мен қайтаман"  15

ЎФА тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахсларни аниқлади Янгиликлар

ЎФА тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахсларни аниқлади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида ташкил этилган махсус инспекция тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахсларга нисбатан кескин курашиб келмоқда.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахслар аниқланди.

“Зарангари” футбол клуби раҳбари Фурқат Тоировнинг ЎзПФЛга тақдим этган хати асосида ЎФА махсус инспекцияси суриштирув ишларини олиб борди.

Хатда “Зарангари” футбол клубининг беш нафар футболчиси келишилган ўйинларда гумон қилинаётгани айтилган бўлиб, уларнинг исм-шарифлари аниқ кўрсатиб ўтилганди. Кейинроқ маълум бўлдики, клуб раҳбариятининг ўзи ноҳалол футболга йўл очиб берган ва бу ишга унамаган футболчиларни туҳмат тариқасида жамоадан четлаштириш чорасини кўрмоқчи бўлган.

“Зарангари” футбол клуби раҳбари Фурқат Тоиров “Зарангари”да молиявий муаммолар борлигини рўкач қилиб, жамоанинг барча ишларига эндиликда Шерзод Сатторов жавобгар бўлишини футболчиларга расман маълум қилган (Шерзод Сатторов ЎзПФЛ рўйхатидан “Иттифоқ-Бухоро” футбол клуби бош мураббийи сифатида ўтган). “Зарангари” футболчилари Ф.Тоировдан ҳозирги кунгача бўлган молиявий ҳисоб-китобни қилишини талаб қилишган. Мана шу масалада муаммо келиб чиққан.

Кейинроқ Ш.Сатторов барча масалани ўзи ҳал қилишини, керак бўлса трансфер ойнаси очилмаёқ янги футболчиларни жамоага олиб келишга қудрати етиши ҳақида айтган. Ойликдан ташқари пул ишлаш ниятида бўлган футболчилар унинг кўрсатмаси билан тотализаторда иштирок этишлари кераклигини уқтирмоқчи бўлган.

ЎФА махсус инспекцияси Фурқат Тоиров ҳамда Шерзод Сатторовларнинг футболчилар билан суҳбатлари ёзилган аудиоёзувни тўлиқ қўлга киритди. Маълум бўлдики, Ш.Сатторов ҳамда Ф.Тоиров режасига унамаган футболчиларни ЎзПФЛ орқали гумонлантирилиб, улардан халос бўлишни истаган. Раҳбарлардан фарқли ўлароқ, футболчилар алоҳида-алоҳида суҳбатдан ўтказилганда, уларнинг фикрлари асосли бўлиб чиқди, жамоа аъзолари фактлар асосида кўрсатма бердилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎФА Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) қўмитаси қарор қабул қилди. Унга кўра “Иттифоқ-Бухоро” жамоаси бош мураббийи Шерзод Сатторовнинг қилмишлари кечириб бўлмас, деб ҳисобланди ва у бир умрга футболга алоқадор барча фаолиятдан четлаштирилди. Ш.Сатторов Бухоро вилоятидаги мактаблардан бирида жисмоний тарбиядан ҳам дарс бериши ҳақида айтиб ўтди. Ёш авлодни унинг каби кишилар бошқармаслиги керак деб ҳисобланиб, ЎФА қўмита қарорини мазкур мактабга ҳам тақдим этади. Шунингдек, аудиоёзувларга кўра, Ш.Сатторов ЎФА ҳамда ЎзПФЛнинг айрим ходимларини ҳақорат қилган, уларга жиддий туҳматлар ёғдирган.

ЎФА Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) қўмитаси “Зарангари” футбол клуби раҳбари Фурқат Тоировни 1 йилга футболдан четлаштирди ва 20 миллион сўм жарима жазоси қўллади. Кейинги текширувлар жараёнида унинг ҳам келишилган ўйинларга алоқадорлиги факти топилса, жазо ўзгартирилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол соҳасида фаолият юритаётган барча инсонларни огоҳлантиради: мураббий, фуболчи, мутахассис — ким бўлишидан қатъи назар келишилган ўйинларга алоқадорлиги аниқланса, белгиланган тартибда қатъий жазога тортилади.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

+15   
10 июн 16:29:08
PFL AUT
УФА ХАМ, ЙПХ ХОДИМЛАРИГА УХШАБ КАПТИВАНИ НИМА КИЛАСАН ТУХТАТИБ, УНИ ИЧИДАГИ КИМ ЁКИ КИМНИНГ БОЛАСИ ОРТИКЧА МУОММО НИМА КЕРАК УНДАН КУРА БОР АНА ЖИГУЛИНИ МАТИЗНИ ТУХТАТГИН ПРОТОКОЛНИНГ СОНИ БУЛСА БУЛДИДА НИМА ФАРКИ БОР! ДЕГАНДАЙ БУЛИБДИ СЕНЛАРНИНГ "ТОТАЛИЗАТОРИНГ" УЗЛАРИНГЧА ИШЛАЯПСАНЛАРДА...
+10   
10 июн 16:46:01
¤Football Ekspert¤
"bir umr " - OʻFA da 1 yil degani midi ...
+8   
10 июн 16:21:11
fan of United
Sherik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Undan kora oliy ligani tekshirmidimi kim bula qaysi kamandala man oldin umuman eshitmaganman bu kamandalani
Танкиси йўқ орқасида ҳеч кимиси йўқ бечораларни бурнини қонатади, ана иш очса олий лигаларда тиқилиб ётибди
+7   
10 июн 18:48:22
barsa buni
Умидни курсиси кимирлаб коган хозир шунга узини курсатмокчи нимага шу пайтгача жим эди бу керак буса умидни узи пахтакорга суялани куйган кеча алимпискийлани асосий уйинчилари бунйодкор ва насаф академияси уйинчилари эди лекин сал колмаса шу икки кулубимизни йкотарди
+7   
10 июн 15:51:11
Ahliddin Habibullayev
bular mayda chuydalari bolsa kerak
+6   
10 июн 17:34:47
царь справедливости
Хозир журналистлардан бир қалқиш керак! Имкон даражасида журналистик расследование қилиш кере! Қўлга тушган одамларни секин гапини олсин интервю қисин! Куперни бошқани тинс қўйиб хозир айнан футбол учун ишлайдиган пайт! Камерани олиб битта сиқувга олинса шундо кўп нарса очилиб кетади! Илтимос Журналистлар сал харакатга тушилар монитор орқасида геройга айланмасдан!
+5   
10 июн 16:04:05
Liverpool City
Tez-tez tekshirib qattiq chora kõrish kerak.
+5   
10 июн 15:53:30
Muhriddin Bahromov
Ahliddin Habibullayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bular mayda chuydalari bolsa kerak
Tekshirayotganlarni o'zi kattalari )
+4   
10 июн 19:06:34
А.А.Ш.К.Р.Т.
¤Football Ekspert¤ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"bir umr " - OʻFA da 1 yil degani midi ...
15 кун ден
+4   
10 июн 15:58:17
Хуршид Хошимов
чуқурроқ қазинглар дўстлар, ҳали қанча "яхши"лар "эътиборсиз" қоб кетвотди.
+3   
10 июн 16:39:47
FC.Neftchi
Суперлига жамоларидан ахтариб жажолаш кк тикилиб ётгандир
+3   
10 июн 15:58:58
MEKSIKA-2011
ЎФАда ўсиш бо!!
+2   
10 июн 16:40:22
Don Karleon
Кушиламан, Саттаровнинг иши ХАТО! У жазога лойик. Лекин бу кингирлик салбий тасир доираси тор, яни умуммилий даражада эмас. Таккослаш учун: ******нинг ( фамилиясини тулик келтирганим учун юзерлардан узр сурайман) исботланган кингирликлари миллат учун ХИЙОНАТ!!!
" ХАТОни кечираман, ХИЙОНАТни асло кечирмайман!!!" Ш.М.МИРЗИЙОЙЕВ
Президентимизнинг бу иктибосларидан футбол мутасаддиларимизнинг хабарлари бор деб умид киламан!
GO UZBEKISTAN!!!
+1   
10 июн 17:53:02
Nizam real chik 4-2
Узбекистонда куп уйинлар келишган 1xbet шунга ухшаган компаниялар Сотиб олади фактлар куп
+1   
10 июн 16:20:23
Scofield
Kusto Xayratda....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг