UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Превью. “Насаф” – “Андижон”  0 15:46"Қўқон-1912" - "Қизилқум". Ўзаро ўйинлар тарихидан  0 15:40Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан тузилган рамзий жамоа билан танишинг  7 15:28Қобилбек Каримбеков - "Локомотив" меҳмони  2 15:10Сардор Рашидов "Ал Райян" билан ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди  11 15:05Ғиёсов: "Вадим Абрамов ақлли футбол тарафдори"  6 14:51ПСЖ Мбаппега 50 млн евролик шартнома таклиф қилмайди  4 14:31Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг дастлабки финалчиси аниқланди  0 14:30Ана холос. "Реал" франциялик футболчи учун Хамес Родригес ва 86 миллион фунт таклиф қилади  6 14:05Себальос қишда А Серияга йўл олиши мумкин  4 13:42"Реал"нинг сўнгги 10 йилликдаги рамзий жамоаси билан танишинг  26 13:24Сардор Мирзаев: "Терма жамоа сафида 1 дақиқа ўйнаймизми ёки 10, бор кучимизни бериб ҳаракат қилишимиз керак"  18 13:15"Барселона" қизиқаётган ўйинчини "Реал" "илиб кетмоқчи"  3 12:50Ана холос. "Эл Класико" 18 декабрга кўчирилиши мумкин  19 12:28"Арсенал"нинг сўнгги 10 йилликдаги рамзий жамоаси билан танишинг  10

ЎФА раҳбарияти Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Равшан Эрматов Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув бошида Қирғизистон футбол федерацияси вице-президенти Достонбек Конокбаев ва Қирғизистон Премьер лигаси президенти Нурбек Атаканов Равшан Эрматовни янги лавозим билан табриклаб, унга ўзбек футболи ривожи йўлидаги ишларида омад тилади.

Шундан сўнг томонлар ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, турли ёшдаги терма жамоалар ва клублар ўртасида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, аёллар футболи ва футзал йўналишларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишди.

Жумладан, Қирғизистон футбол федерацияси аёллар жамоалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Умид кубоги” мусобақасида Ўзбекистон жамоалари мунтазам равишда қатнашиб келаётганини таъкидлаб, бу анъана бу йил ҳам сақланиб қолишига умид билдириб ўтди.

Шунингдек, кун тартибидан ўрин олган масалалар қаторида Марказий Осиё футбол ассоциацияси доирасидаги ҳамкорлик, турли йўналишлар бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон футболидаги яқин алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишиб олинди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг