UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00АПЛ. “Челси” – “Ливерпуль”. 0:2 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ  113 21:55ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” “Шаҳр Ходро” билан дуранг ўйнади ва муддатидан олдин кейинги босқичга чиқди (+жадвал)  13 21:45ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор". Асосий таркиблар маълум  33 21:40"Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидаги хавфли вазиятларни томоша қилинг  3 21:36Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан"  1 21:35Агент Жалолиддинов билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  11 21:32Алишер Шоғуломов: "Пуришкиндан кўра ёшларга имконият беришни маъқул кўрдик"   1 21:28"Бухоро" - "Локомотив" учрашувида урилган голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  0 21:16Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртанги жанги бекор қилинди, Хамзат бир ойда учта жанг ўтказиши мумкин  0 21:07"Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси 7та ўйинга етди, жамоа охирги 4 ўйинда 1та гол урди  31 21:05Беларусь чемпионати. “Шахтёр” (Солигорск) мағлубиятга учради ва пешқадамликни БАТЭга топширди (+жадвал)  2 20:55Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон" билан дуранг ўйнади  128 20:50Хитой 1-лигаси. Бабаян жамоаси дуранг ўйнади, Тўхтахўжаев ҳаракат қилаётган “Шэньян Урбан” эса сафарда ғалаба қозонди (+жадвал)  4 20:25РПЛ. "Рубин" майдонида ғалаба қозонган "Спартак" иккинчи ўринга кўтарилди  11 20:20АПЛ. “Брайтон” сафарда “Ньюкасл”ни йирик ҳисобда енгди  1

ЎФА президенти Абдусалом Азизов ФИФА, ОФК ва Марказий Осиё минтақасидаги ассоциациялар президентлари билан онлайн мулоқот ўтказди Янгиликлар

ЎФА президенти Абдусалом Азизов ФИФА, ОФК ва Марказий Осиё минтақасидаги ассоциациялар президентлари билан онлайн мулоқот ўтказди

Бутун дунёда пандемия ҳукм сураётганига қарамай, футбол учрашувларини мунтазам ўтказиб борилишини таъминлаш учун халқаро футбол уюшмалари ва аъзо ассоциациялар бир қатор саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Шу мақсадда, ФИФА президенти Жанни Инфантино ОФК президенти Шайх Салмон билан биргаликда CАФА таркибига кирувчи футбол ассоциациялари раҳбарлари билан учрашган ҳолда, минтақадаги вазият билан яқиндан танишиб, келажакдаги режалар бўйича фикр алмашишди.

Ҳусусан, Жанни Инфантино томонидан бу борадаги ишларни амалга оширишда ФИФА тажрибаси таништирилди. ОФК президенти Шайх Салмон эса Осиёда ҳукм сураётган вазият бўйича ҳисобот берди.

ЎФА президенти Абдусалом Азизов онлайн конференция иштирокчиларига қуйидаги нутқ билан мурожаат қилди:

"Ҳурматли ҳамкасблар, дастлаб шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, Ўзбекистон ФИФА президенти жаноб Жанни Инфантинони ҳозирги мураккаб вазиятда тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда ишонч билдиради. Барча қийинчиликлар тез фурсатда ўз ечимини топиши ва ФИФА ўзининг юксак мавқеини тасдиқлашига ишончим комил.



Эпидемиологик вазият жиддийлигига қарамай, карантиннинг дастлабки кунларидан бошлаб, ЎФА онлайн режимида иш олиб бормоқда. Аввалдан режалаштирилган қисқа ва узоқ муддатли режалар бўйича тегишли вазифалар бажарилмоқда.

Май ойида Ўзбекистонда эпидемиологик вазият бир мунча яхшиланганидан сўнг, ЎФА ва ПФЛ карантин ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, профессионал лигалар учрашувларини томошабинларсиз давом эттириш учун COVID-19 махсус тиббий протоколини ишлаб чиқди. Ўзбекистон Суперлигасига 13 июнь куни қайта старт берилди ва мусобақа 20 июлгача давом этди.

Ўзбекистон чемпионатини қайта тиклаш жорий йилнинг 14 августидан режалаштирилган ва лиганинг 1-босқич ўйинлари марказлаштирилган форматда ўтказилади.

Шунингдек, ЎФА пандемия пайтида терма жамоалар учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу тадбир Ўзбекистонда биринчи марта учта шаҳарда, 2020 йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу пандемия даврида дунёдаги биринчи марказлаштирилган халқаро футбол мусобақаси бўлади.



Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати терма жамоалар учун биринчи Футбол марказини қуриш учун 12 гектар майдон ажратди. Ушбу лойиҳа ФИФА ва ОФК вакиллари билан муҳокама қилинганидек, Ўзбекистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриши учун катта имкониятларини яратади.

Ушбу марказ 160 ўринли меҳмонхона комплекси, 7 та стандарт футбол майдони, реабилитация ва илмий-услубий марказ ва бошқа зарур шароитларни ўз ичига олади."

Нутқ сўнггида ЎФА раҳбари ФИФА ва ОФК президентларини Ўзбекистонда ўтадиган U19 Осиё чемпионатига таклиф этди ва уларнинг ташрифи бутун мамлакат футбол жамоатчилиги ҳамда футбол ишқибозларини хурсанд этишини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Шунингдек конференцияда Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Афғонистон футбол ассоциациялари раҳбарлари ўтган давр мобайнида бажарилган ишлар бўйича маълумот беришди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+1   
05 авг 09:20:22
Davronov Nodirbek
Пахтакорим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
хақиқатни кўзлаб овоз бермаган. Ўша ОФК президенти туфайли қанчадан қанча нохақликларга учраганмиз ва давом этаяпти. Бизникилар яна лаганбардорлик билан овора, ўзини фикрини билдираолмайди булар
toppa to'g'ri lekin osiyoda OFC prizidentini almashtirishga kop davlatlarni duxi yetmidi. UEFA dan ajralib turamiz deb OCHL pley offni 1ta o'yindan iborat qigan
+1   
05 авг 09:17:30
Пахтакорим
Davronov Nodirbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
umid ahmadjonov ofc prizidenti joyida qosinmi deyildanda yo'q deb javob bergan. 2 davlat yo'q degan shulardan biri biz edik keyin munosabatti yomonlashdi ufa bilan OFCni
хақиқатни кўзлаб овоз бермаган. Ўша ОФК президенти туфайли қанчадан қанча нохақликларга учраганмиз ва давом этаяпти. Бизникилар яна лаганбардорлик билан овора, ўзини фикрини билдираолмайди булар
+1   
05 авг 08:38:34
Пахтакорим
Умид Ахмаджонов вақтида ЎФАнинг мавқеи баланд эди. Хозир эса олди қочди гаплар
+1   
05 авг 00:46:53
Tizer
Don K'arleon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
За то самарали буларди...
Buzib qoyudiyu afc bilan aloqalani kimgadir ovoz berib. Manimcha gaplashishmasdiyam videoda okamiz bilan.
   
05 авг 09:13:57
Davronov Nodirbek
umid ahmadjonov ofc prizidenti joyida qosinmi deyildanda yo'q deb javob bergan. 2 davlat yo'q degan shulardan biri biz edik keyin munosabatti yomonlashdi ufa bilan OFCni
   
05 авг 00:15:41
Don K'arleon
Tizer фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Umid akamiz bosala monitori tegida bitta rasm tuwberardila)
За то самарали буларди...
   
05 авг 00:00:26
Tizer
Umid akamiz bosala monitori tegida bitta rasm tuwberardila)
   
04 авг 23:44:23
Барса 1984
Инфантино анекдот айтиб бераяпдими дейман
   
04 авг 23:35:03
ФАН*
Видеомулокат жуда самимий ва дустона мухитда утганлиги куриниб турипди.
Аммо реал хаётда футболимизда ишларимиз жуда хам чаток(ковун)ку.
Тошкентдаги эпидемиологик вазият U-19 чемпионатини бошка вазият баркарор давлатлардан бирига кучирилишига сабаб булиб колмасинда ишкилиб.
   
04 авг 23:16:41
Xolis inson.
Xurmatli Infantino biz federatsiyamiz PFL ga qowib, FIFA tomonidan takidlangan anti sanitar qoidagayam futbolchilaga kamandalarga talabgayam futbol uchrawuvlarini xal qiliwgayam termani wakllantiriwgayam kelajak avlodi futboligayam KOTTA QIB CHEKIB QOYDIK. 10 yil oldinam wu axvoldagi futbolidi xaliyam wu. Bilmadim yana 10 yildan keyinam aniq maqsadsiz wu futbol bosa k.k. Bowqa davlatla yengicha yondawuv b.n osib rivojlanob boruvradi bizada togde qotib bir joyda turuvradi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика