UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Неймарнинг ҳужжатлари билан унинг номидан пул олмоқчи бўлишди  0 14:15Жанубий Корея. Икки ҳамюртимиз жамоаси ўйинларининг асосий таркиблари маълум!  1 13:51"Челси" Вернер борасидаги ҳужжатларни тайёрлаб қўйган  3 13:32Агамуродов бошчилигидаги "Қизилқум" бугун "Машъал" билан ўйнайди. Кечаги машғулотлардан галерея  1 13:24Вадим Абрамов: "Саудия Арабистонидан олдин Яман ва Сингапурни ютишни ўйлашимиз керак"  24 13:21Жеймс: "Келаси мавсумда бош соврин учун кураша оламиз"  3 12:59Бонуччи "Милан"даги фаолиятидан олган фойдаси ҳақида гапирди  1 12:44Кафу: "Трент дунёнинг энг яхши футболчиси бўла олади"  8 12:25Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Маракана"  11 12:11Эмре Жан: "Биз ривожланишда давом этишимиз керак"  0 11:52Шуҳрат Муҳаммадиев 1 йилдан сўнг яшил майдонга қайтди!  7 11:33"Ливерпуль" нима учун катта трансферларни амалга оширмайди? Клопп жавоб берди  13 11:15"Арсенал" ўртоқлик ўйинида ғалабага эришди, Нкетиадан хет-трик  5 10:59Роналду унинг голини такрорлаган болакайга совға юборди  12 10:44АПЛ 1195 тест натижаларини маълум қилди  0

ЎФA ОФКнинг оммавий футбол ривожи бўйича "кумуш" тоифа аъзолари сафига киритилди Янгиликлар

ЎФA ОФКнинг оммавий футбол ривожи бўйича "кумуш" тоифа аъзолари сафига киритилди

Теглар :  ОФКЎФA
Осиё футбол конфедерацияси уюшмага аъзо мамлакатлар футбол федерацияларини мамлакатда оммавий футболни ривожлантириш йўналиши бўйича олиб бораётган дастурлари кўламига кўра маълум тоифаларга ажратиб келади.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ОФК томонидан оммавий футбол ривожи бўйича "кумуш" тоифаси аъзолари сафига киритилди.

ОФК веб-сайтининг ёзишича, оммавий футболни ривожлантириш бўйича "кумуш" тоифага кирувчи мамлакатлар сони 6 тага етди. Қитъа футбол уюшмаси 2017 йилдан буён аъзо футбол ассоциацияларини ўз мамлакатида оммавий футболни янада ривожлантириш борасида амалга ошираётган дастурлари самарадорлиги бўйича тоифаларга бўлиб келмоқда. Бунда оммавий футбол бўйича йўлга қўйилган ташаббус ва дастурлар сони, уларнинг қамрови, мавжуд инфратузилма, болалар ўртасида ўтказилаётган турнирлар ташкилотчилик даражаси каби жами 20 та меъзон асос бўлиб хизмат қилади.

ЎФA мамлакатда футболни янада оммалаштириш мақсадида ҳудудий футбол ассоциациялари билан биргаликда мунтазам равишда қатор фестиваллар, турли ёш тоифалари учун мусобақалар ўтказиб келмоқда.

ЎФA техник директори Шовкат Имамов ОФК веб-сайтига бу борада қуйидагича фикр билдирди:

– ОФК билан барча йўналишлардаги яқиндан ҳамкорлик самараси ўлароқ ЎФAнинг қатор лойиҳа ва дастурлари мамлакатда оммавий футболни ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда ва футболнинг дўстлик ҳамда тинчлик элчиси сифатидаги ўрнини мустаҳкамламоқда. ЎФA ОФКнинг барча дастурларида катта мамнуният ила иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, ЎФA шунингдек, мамлакатда аёллар футболини ривожлантириш, қолаверса имконияти чекланган инсонларнинг спорт билан шуғулланиши учун ҳам амалга оширилаётган дастурлари учун тақдирланди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
22 май 23:04:08
TERMIZ TUMANI NAMUNA
YAXSHIKU
   
22 май 17:53:56
FC LIVERPOOL...
Занглаган темир лига
   
22 май 16:53:46
dr.anonim
Шу кетиши бўлса "Бронза" га ҳам тортмай қоламиз..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг