UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50"Шўртан"да мукофот пуллари бўладими? Асрор Алиқулов иштирокидаги матбуот анжумани  1 22:31Месси "Барселона" билан янги шартнома имзоламайди (Marca)  20 22:12"Ливерпуль" Шакирига нарх белгилади  0 21:53Умтитининг агентлари "Барселона" вакиллари билан кўришади  14 21:34Манба: Грилиш "Манчестер Сити" билан шартнома тузди  5 21:16Хитой. Достон Турсунов жамоаасида ғалаба, Одил Аҳмедов клубида мағлубият  3 20:52"Реал Сосьедад" Кубони ижарага олишга яқин  1 20:30"Интер" Лукакуга яна икки ўринбосар топиб қўйди  7 20:11"Тоттенхэм" устози Кейн билан боғлиқ ҳолат ҳақида нималар деди?  1 19:55"Монако" нидерландиялик форвардни сотиб олди  0 19:52Olamsport: Олимпиададаги Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзгариш, эркин курашчимиз бронза учун курашади  0 19:30Про лига. "Динамо" Ғузорда ғалаба қозонди ва биринчи ўринга чиқиб олди  10 19:26Михаэль Баллакнинг ўғли ЙТҲ туфайли вафот этди  9 19:08Футзал терма жамоамиз Испания ва Португалияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади  8 18:47"Тоттенхэм" Кейн сотилса, Коутиньо ва яна бир неча ўйинчилар билан шартнома имзолаши мумкин  1

ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот конгресси. Абрамов истеъфога чиқарилди, Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлади Янгиликлар

ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот конгресси. Абрамов истеъфога чиқарилди, Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Миллий олимпия қўмитасида ЎФА навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.


ЯНГИЛАШ



16:03. Йиғилиш якунига етди.


16:01. "Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби билан шартнома бекор қилинади. Чунки шартнома бўйича мураббийлар штаби олдига ЖЧ кейинги босқичига олиб чиқиш вазифаси қўйилганди. Шундай экан Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штаби билан шартнома бугундан бекор қилинди. Янги мураббийни топиш бир кунда бўладиган иш эмас. Бир-бир ярим ой вақтда янги мураббийлар штабини эътиборингизга ҳавола этамиз", - дейди Абдусалом Азизов. 


15:53. Ташкилий масалаларда ҳам кўп камчилик бўлди. Терма жамоа Саудия Арабистонига борганида меҳмонхона борасида муаммо кузатилди. Булар футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилади. Фақат интервью бериш эмас, ишини ўз жойига қўйиб қўйиши керак.

Бундан кейин ЎФА ҳар бир клубда мураббий ва маъмурий менежмент алоҳида бўлсин. Мураббийлар агент бўлиши керак эмас, агар мураббий агент бўлса бундан ёмони йўқ. ФИФА кунларидан терма жамоа унумли фойдаланиши керак. Кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари бўлиши керак. Ўзимиздан кучли бўлган жамоалар билан ўйнашимиз шарт. Германия билан демайман, Иордания ёки Ироқ эмас, ўзимиздан юқори терма жамоалар билан ўйнаш керак, охирги дақиқада Таиланд билан ўйнаймиз дейсизлар. Охирги икки йилда нима сўрасанглар йўқ демадик. Беш кун қолганида рақиб қидириш керак эмас, йил бошида кимлар билан ўйнашимиз кераклигини билишимиз керак. Болалар футболига масъул шахсларда ҳам айб бор. Тарихда бўлмаган шароитлар яратиб берилди. 


Суперлигадаги ҳар бир клуб академияга эга бўлиши шарт! "Насаф"да 15 йил олдин қилинган иш ўз мевасини бермоқда. Талаблар бажаришга келганида ўзбекчилик бўлади. Турли туман баҳоналар. Футболга ажратилаётган маблағлар нафақат асосий жамоага, балки академияларга ҳам йўналтирилиши керак. Академиялар ўртасида мусобақалар ўтказилиши керак. ", - дейди А.Азизов. 



15:52. Бугун бизда "Пахтакор" суперклуб, қолган эса унинг ярми (с). Абдусалом Азизов


15:45. Биз футболда кўп нарсани йўқотдик. Айримлар буни бизнес қилиб юборди. Болалар футболидан бошланди. Талатлар эмас кимнидир илтимоси билан болалар олинмоқда. Ижодий ёндошув йўқ. Футболимизнинг энг катта камчилиги бош давлат мураббийлари бизнинг жамоани бир деганда ўрганиб олмоқда. Қандай тактикада тушамиз, қайси дақиқада ким тушади, қайси пайтда жисмоний ҳолатимиз етмай қолади. Ҳайдаров бекорга тактика ҳақида гапирмади. Абрамов даврида ҳам, ундан олдин ҳам бундай муаммо бор эди. Мураббийларимизни хориж жамоаларига юборишимиз керак. Камида бир ой ўша ерда тажриба олишсин. 

Қайси мураббий терма жамоага кўпроқ футболчи етиштириб беради? Шу нарсаларни унутиб қўйдик. Футболда ҳолислик ва ҳаллоликни талаб қиламиз. Мана кеча "Пахтакор" клуби маошларини очиқладик, бошқа клубларнинг ҳам маошларини очиқлаймиз", - дейди Абдусалом Азизов. 


15:40. "Терма жамоадаги фаолиятимни якунладим", - деди Одил Аҳмедов.


15:39. "Футболни алдаб бўлмайди. Агар биз бугун ўзгармасак ҳар сафар шундай туриб кечирим сўраймиз. Футболчи бўладими, мураббий бўладими ёки футбол ичида ишлайдиган одам бўладими футболни биринчи ўринга қўймаса натижа бўлмайди. Асосий катта муаммоларимиздан бири болалар футболини тўғри йўлга қўймаганимизда. ",  - дейди Одил Аҳмедов. 


15:35. "Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин Вадим Абрамов билан гаплашдик. У кишига ҳимоявий тактикани таклиф қилдим. Аммо бу тактикада ўйнаш учун анчагина машғулот қилиш кераклигини айтди. 

Ўзбекистон терма жамоасига кейинги мураббий ким бўлади? Тўғриси билмайман. Аммо таклифим терма жамоада ишлаган мураббий бўлса яхши бўларди. Агар маҳаллий мураббийлар бўлса: Рўзиқул Бердиев ва Тимур Кападзе. Бердиев қўрқмасдан янги тактикага ўтаверади ва ёшларга имконият беради. Кападзега келсак у ҳали ёш ва келажаги порлоқ мураббийлардан бири", - дейди Азизбек Ҳайдаров. 



15:31. Азизбек Ҳайдаров: Вадим Абрамов терма жамоага тайинланишига халқимизнинг кўплаб талаб ва истаги ҳисобга олинган...

Биродар Абдураимов: Қани ўша халқ? 

Азизбек Ҳайдаров: Халқ, омма... 

Биродар Абдураимов: Қани ўша омма? Кимлар эди улар? 

Азизбек Ҳайдаров: Билмадим энди. Ўшанда Фаластинга ютқазгандик ва кейинги ўйингача 1 ой қолганди. Абрамов футболчиларни руҳан кўтара олишига ишонгандик. Ўша пайтда "Бунёдкор"да ҳам яхши ишлаганди. Аммо машғулотни мен олиб бормайман.


15:27. "Ўзбекистонда маҳаллада футбол йўқолиб кетмоқда. Олдинлари кўчаларда футбол ўйналарди, ҳозир майдонлар деярли йўқ. Тошкентда фақат пуллик майдонлар бор. Маҳалладаги футбол бизнинг келажагимиз ҳисобланади. Иссиқда ва пешин пайтида офтоб тагида ёш футболчилар машғулот қилишмоқда, улар футболчи эмас мажруҳ бўлиб етишишади", - дейди Азизбек Ҳайдаров.  


15:23. "Фикримни барчадан узр сўраш билан бошламоқчиман. Мақсадимиз Жаҳон чемпионати кейинги босқичига чиқмоқчи эдик. ЎФА томонидан барча шароитлар яратиб берилди. Вадим Абрамов айтганидек ўйиндан олдин футболчилар келиб Одил Аҳмедов ҳимояда ўйнасин деб илтимос қилишди. Мен буни бош мураббийга етказдим. Тактик томонлама ҳар доим камчилигимиз бўлган. Бизда битта планимиз бор эди, агар иккита ёки учта режамиз бўлганида балки натижа бошқача бўларди. Миллий терма жамоа ютқазаверса турли ёшдаги жамоаларимизнинг ғалабалари кўпчиликка кўринмайди. Сабрли бўлайлик. Инфратузилмани яхшилаш керак, ўзимиз қайсидир давлат футболидан устунмиз деб ўйлаймиз аммо инфратузилма борасида ўша давлатлар биздан юқорида. Аёллар, U-19 ва мини футбол жамоаларимиз учун 2021 йил яхши келмоқда. Айбдорларни қидиравериш керак эмас, мағлубиятга барчамиз айбдормиз. Ўзим футболчи сифатида уч марта ЖЧ саралашида иштирок этган бўлсам, доим очко ёки битта гол етмай қоларди. Бизга ҳалоллик етишмаяпти", - дейди Азизбек Ҳайдаров.


15:15. "Барчасига айнан мен айбдорман. Бош мураббий менман ва барчасига фақат мен айбдорман", - дейди Абрамов.


15:13. Анзур Исмоилов сўнгги паллада келиб терма жамоада ўйнай олмаслигини маълум қилди. Бунга нима сабаб бўлганини билмайман. Кримец борасида эса уни олдин ҳам йиғинларга чақирардик. Аммо сўнгги лаҳзада жароҳат оларди, бундан ташқари сўнгги ўйинларда у "Пахтакор"да ҳам ўйнамаётганди. Статистикаси ёмон эди", - дейди Абрамов.  


15:09. "Ҳа 20 май куни чемпионатни тўхтадик ва йиғин олиб бордик. Саудия Арабистонида легионерлар йўқ, бизда эса легионерлар жуда кўп. Хорижда ўйнаётган футболчилар кўпи анча вақт терма жамоага келишмади. 

Австралия терма жамоаси билан ўйинни ўтказмоқчи эдик, аммо уларда футболчилар билан муаммо чиқди ва улар ўйинни бекор қилишни сўраб хат юборишди. 

Истеъфога келсак, ҳа албатта шартномам июнь ойида тугайди ва мен кетаман. Бу борада гап сўз бўлиши мумкин эмас", - деди Абрамов. 


15:06. Фарруҳ Икромов айнан қайси жиҳатлари бўйича терма жамоага чақирилди. Футболчиларни статистика бўйича танлаб олмаймиз. Саудия Арабистонига қарши ўйинда уни фойдали ва келажаги порлоқ футболчи экани кўринди, - деди Абрамов. 

15:04. Одил Аҳмедов нима учун ҳимояда ўйнади? Сабаби футболчилар келиб менга шундай дейишди... Азиз Ҳайдаров келиб шундай деди. Биз бир жамоа эдик ва унинг таклифни қабул қилдик," - деди Абрамов. 


14:57. 

"2019 йил Фаластиндан мағлуб бўлган жамоани Ўзбекистон терма жамоасини кейинги босқичга олиб чиқиш вазифаси қўйилганди. Таркибни 70 фоизга янгиладик. Биз Яман ва Сингапурни мағлуб этдик, кейин Саудия Арабистонига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Бу ўйинда вазият тақозоси ва футболчиларимизнинг тажрибасизлиги сабаб ютқазиб қўйдик. Саудия Арабистонида ОЧЛ ғолиби бўлган клуб бор. Бу мағлубиятдан кейин биринчи ўринни эгаллаш имкониятимиз пасайиб кетди. Биз олдиндаги 3та ўйиндан 6 очко олсак кейинги босқичга чиқардик. Аммо пандемия туфайли КХДР ЖЧ саралашидан чиқиб кетди ва ФИФА бошқа гуруҳдаги иккинчи ўриндаги жамоалардан 6 очко олиб ташлади. Ливан 10 очко билан кейинги босқичга чиқди, биз 15 очко билан қолиб кетдик. Барча айбни ўз бўйимнига оламан. Чунки мен бош мураббийман, Барча футбол мухлисларидан узр сўрайман. Мен мураббий бўлиб ишлаганимда икки марказий ҳимоячи ва дарвозабонни тайёрлай олмадик. Бу муаммо ҳамон бор", - дейди Вадим Абрамов. 

14:50. ЎФА Биринчи вице президенти Равшан Эрматов нутқ сўзламоқда. 


14:39. Конгресснинг кун тартиби

1.ЎФАнинг Уставини ОФК ва ФИФА талаблари асосида янги таҳрирда тасдиқлаш - БИР ОВОЗДАН ТАСДИҚЛАНДИ

2. ЎФА сайлов кодексини тасдиқлаш - БИР ОВОЗДАН ТАСДИҚЛАНДИ

3. ЎФАнинг сайлов қўмитасини тасдиқлаш - БИР ОВОЗДАН ТАСДИҚЛАНДИ

4. ЎФАнинг апелляция сайлов қўмитасини тасдиқлаш - БИР ОВОЗДАН ТАСДИҚЛАНДИ

14:37. "Журналистлар футболни фақат кузатувчиси ёки танқидчиси бўлиб қолмасдан, унинг фаол аъзоларидан бирига айланишди. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма ён юради. Яқиндаги Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятини ЎФА алоҳида кўриб чиқади ва бу борада ҳисобот беради. Бу мағлубият бир кунда бўлиб қолмади. Болалар футболидан бошлаб муҳокама қиламиз. Бизда орқага йўл йўқ", - деди Абдусалом Азизов.

14:35. ЎФА янги Устави муҳокама қилинади ва сентябрь ойидаги ЎФА ҳисобот сайлов конгресси ҳақида маълумот берилади. 

14:33. Конгрессни ЎФА президенти А.Азизов очиб бермоқда.

14:33. Бугунги конгрессда ОАВ вакиллари савол бериши мумкин эмас.

14:32. ЎФАнинг Навбатдан ташқари конгресси бошланди. 

14:30. ЎФА президенти Абдусалом Азизов залга кириб келди.

14:28. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳам шу ерда

14:27. Залга Равшан Эрматов кириб келди.

14:23. Вадим Абрамов ва Азиз Ҳайдаров ёнма-ён ўриндиқда ўтирибди...

14:15. Ҳозирча делегатлар ва ОАВ ходимлари МОҚ биносидаги ўз жойларини эгаллашмоқда.

14:10. Ассалому алайкум. МОҚ биносидан репортажимизни бошлаймиз.

Рейтинг: -105   

Фикрлар

+39   
19 июн 14:22:52
Navroʻz664
Erkak boʻsalaring Televizorga translyatsiya qil live, xalq koʻrsin nima boʻlotganini
+30   
19 июн 14:22:40
Legend_70
Kopadze kere emas nimani qoyillatdi u Urugvay dan 3 yegani uchin qoyiladimi u yoshla bilan ishlayversin zborniga Keyrush Qurbon Berdiev eng yaxshi variant keremas svoy trennerla Ravshan Ermatovni ham yoq qilvorish kere Abramovga qoshib
+24   
19 июн 14:21:58
Jaxon Jumaev
фақат тренерни хайдашса розимасман умуман федерацияни тозалашсин хамасини хайдашсин .футболга қизиқадиган кучлиро одам қўйилишини хохлардим.
+22   
19 июн 14:43:37
УзКорамКо
Ойбек Тожибоев Чинобод шахри фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ёзишакан деб нимани бўлса ёзаверадими, хар холда А.АЗИЗОВ хозирги кунда ДХХ раиси хисобланади
ДХХ райиси ДХХ райислигини килсин футболга аралашмай
+22   
19 июн 14:21:19
liverpool1991
Юрген Клисмани тренер килила ва ишига аралашмела шу инсон кучайтириб беради термани
+18   
19 июн 14:38:16
УзКорамКо
Бу А.Азизов таёр ёзилган нуткни дудиланиб укияпти энди тушунаверинг бизни футболни бошида кимлар турибди ДХХ бошлиги укишни хам билмайди .
+18   
19 июн 14:36:10
Ózga sayyoralik
Bizni futbolimizda bir "KASALLIK" bor, bitta odamga 2-3-4 talab lavozim beriladi. Shu ishimiz juda katta xato!

Masalan: UFAga yangi rahbar tayinlansa unga MOQ rahbarligi yana boshqa bir lavozimlar yuklatiladi. Yoki MTJga bosh murabbiy tayinlansa, unga qôshib Olimpiya terma jamoasi yoki biron bir klubda ishlashiga ham ruhsat beriladi. Mana shu ishimiz eng katta xato!

UFAga biron bir inson rahbar etib tayinlandimi, ôsha odam faqat futbolimiz haqida ôylasin, fikr-u hayoli faqat shu bitta soha bilan bôlsin! Boshqa lavozim berilmasin!

MTJga bosh murabbiy tayinlandimi, ôsha odam faqat MTJ haqida ôylasin. Boshqa terma jamoa yoki klub berilmasin!


Tôğrisi sizlarga gapiraverib charchadik!
+17   
19 июн 14:40:32
Anvar.uz
Bu Azizovni uzi futbolga tushunmasa, savol berish mumkin bulmasa. Naxxuy kerak bunaqa yiģilish. Kutlaringa tiqdilaring futbolniyam.
+17   
19 июн 14:29:29
koson_united nasaf
Berdievga tegmangla, nasafdan ketsa uzb futboli uz jozibasini yuqotadi
+15   
19 июн 14:30:33
Isroiljon Qosimov
Буларнинг хаммаси уюштирилган,Ахмаджонов яхши кетайотганди. Кетига тепишди. КУПЕРНИ зўрлашди. Абрамов миллиардер бўлди ЭРМАТОВ хам қопини тўлдириб кетди. Яна битта иккита қорни очи келади. Балки,сездирмасдан аукционда ким ошди савдоси кетайотгандир
+14   
19 июн 15:37:49
Pippogol
Биродар Абдураимов илтимос газини босинг, бу манкаларни тазирини беринг биз сиз биланмиз.
+14   
19 июн 15:36:46
HAVASKOR JURNALIST
15:31. Азизбек Ҳайдаров: Вадим Абрамов терма жамоага тайинланишига халқимизнинг кўплаб талаб ва истаги ҳисобга олинган...

Биродар Абдураимов: Қани ўша халқ?

Азизбек Ҳайдаров: Халқ, омма...

Биродар Абдураимов: Қани ўша омма? Кимлар эди улар?

Азизбек Ҳайдаров: Билмадим энди
Birodar Abduraimov tupikka tiqib qo'yibdilaru
+14   
19 июн 14:42:31
УзКорамКо
Тезкор_хабар

Хитойнинг Тибет тоғи ғорларидан мўмиёланган руҳонийнинг жасадини топишибди. Аниқланишича, унинг ёши 3500дан зиёд экан. Қизиғи, у ҳали тирик, бироқ чуқур кома ҳолатида.

Тоғнинг совуқ ҳавоси асрлар мобайнида жасадни етарли кислород билан таъминлаган, қон айланишини меъёрида ушлаб турган. Яна жасад атрофидан турли ҳайвонлар суяк ва терилари топилган бўлиб, кийик терисининг бир парчасига қуйидаги битиклар ёзилган экан:

"Қачон Ўзбекистон терма командаси жаҳон чемпионатига чиқса, мени уйғотинг."
+14   
19 июн 14:31:07
Badjio
Эрматов кутини кисиб юрганда хозир бизда озгина умид буларди хеч болмаса хакамимиз катнашади ё ки жч финалини бошкаради деб,далбаёб шахсий даромадиям ,зурматиям ошарди хозирчи купчилик уни каргишдан утмаяпти карочи Равшан ИДИНАХУЙ бул сенхам,агар бушатишмаса уз хохишинг билан кет
+13   
19 июн 15:37:34
JAMOLIDDIN1805
Birodar aka Abduraimov boplabdila
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика