UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  0 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли ҳужумчи учун 100 миллион беришга тайёр  0 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  3 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  4 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  9 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  12

Йил якунларига аталган ЎФА Конгресси бўлиб ўтди Янгиликлар

Йил якунларига аталган ЎФА Конгресси бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлар залида ЎФА Конгресси ўтказилди.

ЯНГИЛАШ



14:59. "Йилнинг энг яхши футболчиси"

ЦСКА ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.


14:56. "Йилнинг энг яхши мураббийи"

Илк маротаба Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, жамоаси билан биргаликда тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон У-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе — “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилди.


14:55. “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси”

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси етакчиси Диёра Ҳабибуллаева — “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” деб топилди.



14:54. “Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи”

Севинч жамоаси билан биргаликда жорий мавсум чемпионат ғолиблигини қўлга киритган Владислав Хан — “Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилди.



14:53. “Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси”

Севинч клуби етакчи футболчиси Мафтуна Шоимова — “Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси” сифатида эътироф этилди.


14:52. “Аёллар Олий лигаси тўпурари”

Ушбу мавсумда аёллар чемпионатида 41 та гол киритиб, энг яхши тўпурарга айланган "Севинч" жамоаси футболчиси Людмила Карачикка соврин топширилди


14:51. “Йилнинг энг яхши футзалчиси”

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси етакчиси Ҳусниддин Нишонов — “Йилнинг энг яхши футзалчиси” деб топилди.


14:50. “Йилнинг энг яхши футзал мураббийи”

Жорий мавсумда жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғолибликни қўлга киритган Нодир Элибоев —  “Йилнинг энг яхши футзал мураббийи” деб топилди.


14:49. “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” — Муҳаммадюсуф Собиров ("Сўғдиёна")


14:48. “Болалар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи”

ЎФА биринчилиги мусобақалари икки карра ғолиби, ўсмирлар терма жамоасига 8 нафар футболчи етказиб берган Пахтакор академияси мураббийи Бобур Абдураҳмоновга — “Болалар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи” соврини топширилди.


14:47. ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишдаги ҳиссаси учун мезбон шаҳарлар — Тошкент, Бухоро ва Андижон ассоциациялари эътироф этилди.


14:45. Жорий йилда турли терма жамоаларимиз фаолияти ва футбол мусобақаларини ёритишда фаоллик кўрсатгани учун бир қатор ОАВ вакиллари тақдирланди. Уларнинг сафида "Championat.asia" бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ҳам тақдирланди.



Жорий йилда футболни ривожлантириш ва қатор нуфузли мусобақаларни ўтказишдаги кўрсатган кўмаги ва қўллаб-қувватлагани учун ҳамкор ташкилотларга “Самарали ҳамкорлик рамзи” соврини топширилди.



“Йилнинг энг яхши аёл ҳаками”

Бу йил бир нечта халқаро ўйинларда фаолият олиб борган ва Ўзбекистон кубоги финал учрашувини юқори савияда ўтказган рефери Гулшода Саидқуловага — “Йилнинг энг яхши аёл ҳаками” соврини топширилди.


“Йилнинг энг яхши ҳаками”

Ўтган мавсум давомида бир нечта халқаро ўйинларга тайинлов олган, хусусан, Парижда ўтган Олимпиаданинг 4 та учрашувида фаолият олиб борган, ОЧЛ финал учрашувида ишлаган Илгиз Танташев — “Йилнинг энг яхши ҳаками” сифатида эътироф этилди.


“Фидойилик рамзи”

58 йил давомида Бухоро вилояти болалар ва ўсмирлар футболида жонкуярлик билан ишлаб, минглаб ёш футболчиларни тарбиялаган, клублар ва терма жамоаларга истеъдодларни етиштириб чиқарган фахрий — Иброҳим Шариповга “Фидойилик рамзи” соврини топширилди.



"Футболимиз нуронийси"

Футболимиз фахрийси, мураббий сифатида 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 9 карра кумуш медали соҳиби, 2 карра Ўзбекистон кубоги ғолиби, Фарғонанинг Нефтчи жамоаси афсонаси, айни кунларда муборак 77 ёшни қарши олган Юрий Саркисянга “Футболимиз нуронийси” соврини топширилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика