UZ

Сўнгги янгиликлар

04:14Breaking: Кутилган истеъфо кутилмаган паллада содир бўлди  1 04:10ЕЧЛнинг ўтган йилги ярим финалчиси мусобақани тарк этди  1 03:53"Лион" кейинги босқичда, "Бенфика" Европа лигасида, Азмуннинг автоголи эса "Зенит"га қимматга тушди  2 03:35"Барселона"нинг иккинчи таркиби "Интер"ни Европа лигасига равона қилди  5 03:10ЕЧЛ. "Челси"да ғалаба, "Аякс" эса мағлуб бўлди  28 03:00ЕЧЛ. "Барселона" Италияда "нерадзуррилар"дан устун келди   45 02:44"Рома" Жекони "Тоттенхэм"га сотишдан бош тортди  1 02:00Olamsport: "Ҳумо" Москва жамоаси билан ўйнади, Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби ўзгарди ва бошқа хабарлар  0 00:48ЕЧЛ. "Наполи" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди  2 00:46ЕЧЛ. "Ливерпуль" 2 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал этди  167 00:28ЕЧЛ. "Челси", "Аякс" ва "Лион" клубларининг бошланғич таркиблари маълум  7 00:12ЕЧЛ. "Барселона", "Интер" ва ""Боруссия" клубларининг асосий таркиблари маълум  11 23:52Педро фаолиятини АПЛнинг бошқа клуби сафида давом эттиради  0 23:20"Реал" санкция олиши мумкин  7 22:51МЮ Сауль учун қанча маблағ сарфламоқчи экани маълум бўлди  6

ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Олимпия терма жамоа мураббийлари билан учрашди Янгиликлар

ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Олимпия терма жамоа мураббийлари билан учрашди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида терма жамоа олдига қўйилган вазифалар, ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинлари, Осиё чемпионатига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Терма жамоа мураббийлар штаби ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб, олдиндаги масъулиятли мусобақа – U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик режаси билан таништиришди.

МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друловичга барча масалаларда тўлиқ ишонч билдириши ва қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

Ўз навбатида ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг қитъа чемпионатига муносиб ҳозирлик олиб бориши учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини билдириб, асосий мақсад – Таиландда ўтадиган мусобақада муваффақиятли иштирок этиш ва Олимпиада ўйинларига йўлланма қўлга киритиш эканини айтиб ўтишди. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг