UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Тармоқларда "Арсенал"нинг янги меҳмон либоси сурати тарқалди. У мармарни эслатиб юборади  1 12:48Olamsport: “Конор чемпионлик жангида иштирок этишга ҳақли эмас”, Генри Сехудо боксчиларни жангга чорлай бошлади  0 12:25Вернер бир оёғи билан "Челси"да, унинг Лондон клубидаги маоши ҳам маълум  11 12:02"Байер" Хаверцни "Реал"га 80 миллион еврога сотмади, клуб 100 миллион хоҳламоқда  3 11:38Карикатура: Поль Погба қайси клубга ўтади?  1 11:19"Боруссия" логотипи соддалик тимсоли ҳисобланади  2 11:11Симеоненинг ёрдамчиси "Ривер Плейт"ни бошқариши мумкин  2 10:56"Бавария" логотипи ҳақида  3 10:45Роналду илк миллиардер футболчига айланди  10 10:26Бундеслига логотипида қандай маъно яширинган?  1 10:21Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд"  17 10:05Элдорбек Суюнов: “Рестартдан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...”  8 09:52Педрога яна бир даъвогар пайдо бўлди   0 09:48Интервью. Сергей Князев: «Футбол мен учун статистика ва тарих демакдир...»  2 09:35Торрес “Валенсия” билан шартномасини узайтиришдан бош тортди   0

"Одил Аҳмедов ФА"га Италиядан мураббий ташриф буюрди, бугун у Наманганга боради Янгиликлар

"Одил Аҳмедов ФА"га Италиядан мураббий ташриф буюрди, бугун у Наманганга боради

Болалар футболига ўзининг муносиб хиссасини қўшаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг таклифи билан италиялик болалар футболи мутахассиси Даниэль Андреоцци кеча тунда Рим - Тошкент йўналишида пойтахтимизга учиб келди.

7-10 ноябрь кунлари Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида фаолият юритаётган "Одил Аҳмедов ФА" стадионида "Келажак Юлдузлари" мусобақасининг бешинчи мавсуми старт олган. Тиффозилар юртидан ташриф буюрган мураббий 3 кун давомида Тўрақўрғондаги мусобақани жонли кузатади ва шундан кейин пойтахтда 2009-2012 йилларда туғилган футболчиларга маҳорат дарсларини ўтади.

18-25 ноябрь кунлари Андреоцци яна Наманганга қайтади. Бу ерда "Одил Аҳмедов ФА"нинг 2004, 2005, 2006, 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган энг яхши футболчиларидан иборат гуруҳларига ўқув-йиғин машғулотини ташкил этади. 1 ҳафта давомида Наманган вилояти ҳокимлиги ва футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда, мураббий Наманганда фаолият юритаётган болалар мураббийларига бепул тренинг машғулотларини ўтказади. 

Мураббийнинг Ўзбекистондаги учинчи ҳафтасини "Одил Аҳмедов ФА"нинг вилоятлардаги, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё филиалларига ташрифи кўзда тутилган. 

Декабрь ойини бошида эса "Одил Аҳмедов ФА"нинг 6та филиалида энди футболга қадам қўяётган 2011 ва 2012 йилларда туғилган футболчилар  ўртасида 2 кунлик блиц турнирда иштирок этади. Унда пойтахт Тошкентдан ташқари, Самарқанд, Тўрақўрғон, Фарғона, Қўқон ва Зарафшондан ташриф буюрадиган 2011/12 йилларда туғилган болакайлар ўзаро куч синашадилар.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг