UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Ибрагимович "Милан" билан шартномани узайтиришга тайёр  0 10:07АГМКнинг янги футболчилари қайси рақамда ўйнашлари маълум  4 10:05"Барса"нинг янги президенти Лапорта: "Клуб яна бахтли ва иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлиши керак"  6 09:47Olamsport: Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистонда жанг қилади, Ян - Стерлинг реванши ва бошқа хабарлар  0 09:33Симеоне: "Реал"га қарши баҳснинг катта қисмида ўйинни биз назорат қилдик"  8 09:10"Ливерпуль" 1952 йилдан бери илк бор чемпионат доирасида "Энфилд"да кетма-кет 8та ўйинда ғалаба қозона олмади  11 08:47Карикатура: Мадрид дербиси тарихидаги илк сурат  7 08:23"Бавария" "Боруссия" хавбекининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  0 08:00"Арсенал" собиқ скаути: "Клуб Санчо ва Пулишич билан шартнома имзолашга жуда яқин эди"  3 07:45АПЛ. "Тоттенхэм" - "Кристал Пэлас" 4:1, Кейн ва Бэйлдан дубль  2 07:40АПЛ. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  2 07:35Беларусь Кубоги. "Шахтёр" - "Неман" 3:0, Убайдуллаев илк голини урди  0 07:33Карикатура: Левандовски энг кучли марказий ҳужумчими?  3 07:30ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Реал Мадрид" 1:1  0 07:25РПЛ. "Спартак" - "Краснодар" 6:1  0

ОЧЛ қуръаси олдидан: "Пахтакор" нега 3-саватчада? Бунинг сабаби шундаки... Янгиликлар

ОЧЛ қуръаси олдидан: "Пахтакор" нега 3-саватчада? Бунинг сабаби шундаки...

Бугун сайтимизда Осиё чемпионлар лигаси қуръасидан олдин жамоалар тушган саватчалар эълон қилинди.

Маълумки, 27 январь куни бу йилги ОЧЛга қуръа ташланади. Пандемия туфайли барча иштирокчи клубларни бир жойга йиғишнинг имкони йўқ. Шу боис қуръа онлайн тартибда олиб борилади. 

Қуръа мехназмига кўра, ҳар бир клуб ўзига тегишли саватчадан жой олган. Маълумки, бу йилдан бошлаб ОЧЛ гуруҳ босқичида 32та эмас, балки 40та жамоа қатнашади. Шунда Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида ҳам 5та гуруҳ бўлади. Ғарбдаги гуруҳ ўйинлари 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. 

ОЧЛ-2021 мусобақасида "Пахтакор" Ўзбекистон чемпиони сифатида тўғридан тўғри гуруҳда ўйнайди. "Пахтакор" гарчи ўтган йил чорак финалга қадар етиб борган бўлса-да, учинчи саватчадан жой олган. Табиийки савол туғилади: нима учун?

Келинг, бу саволга жавоб беришдан олдин яна бир бор саватчалар билан танишиб чиқсак. 

1-саватча: "Ал-Дуҳайл" (Қатар), "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Персеполис" (Эрон), "Шаржа" (БАА), "Ал-Садд" (Қатар).

2-саватча: "Ал-Насср" (Саудия Арабистони), "Тракторсози" (Эрон), "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" (БАА), "Ал-Райян" (Қатар), "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони).

3-саватча: "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал-Виҳдат" (Иордания), "Гоа" (Ҳиндистон), "Истиқлол" (Тожикистон), "Истиқлол" (Эрон).

4-саватча: "Ал-Шорта" (Ироқ), "Ал-Гарафа" (Қатар)/АГМК (Ўзбекистон) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (Саудия Арабистони)/"Эйр Форс" (Ироқ) ғолиби, "Фулад" (Эрон)/"Ал-Айн" (БАА) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (БАА)/"Ал-Завра" (Ироқ) ғолиби.

Ўтган мавсум "Пахтакор"дан паст натижа кўрсатган "Шаржа" 1-саватчада, лекин "Пахтакор" 3-саватчада, нега? Мухлисларда шу каби савол юзага келиши табиий. Бунинг жавоби шундаки, ОФК клубларни саватчаларга бўлиб чиқишда энг аввало мамлакатларнинг рейтингда тутган ўрнига қараган. 

Бу эса 1 ва 2-саватчадаги жамоалар рейтингда Ўзбекистондан юқорида турганини билдиради. Ўзбекистон ОФК рейтингида 6-ўринда турибди. Биздан юқорида Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, БАА ва Ироқ бор. БАА рейтингда биздан тепада бўлгани учун ҳам "Шаржа" 1-саватчадан жой олган. Хуллас 1 ва 2-саватчадаги жамоаларнинг ҳаммаси рейтингда биздан баланд. Шу боис шундай ҳолат юзага келди. 

Шу ўринда ОФК рейтингига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасининг кучли ўнталигини келтириб ўтамиз. 

Ғарб минтақаси

1. Қатар

2. Саудия Арабистони

3. Эрон

4. БАА

5. Ироқ

6. Ўзбекистон

7. Иордания

8. Ҳиндистон

9. Тожикистон

10. Туркманистон


Шарқ минтақаси

1. Хитой

2. Япония

3. Жанубий Корея

4. Таиланд

5. Австралия

6. Филиппин

7. КХДР

8. Вьетнам

9. Малайзия

10. Сингапур

Рейтинг: -25   

Фикрлар

+10   
22 янв 23:47:59
Kosonsoychi91FCRM4
Пахтакорга омад Чемпионлик насиб этсун (Навбахор мухлиси)
+6   
22 янв 23:50:51
Dilshod Tukhtaev
Shu bu yil Agmk Ochlda oynashi kere Qosimov kamandani yaxshi tayorlashi shart va zarur zero Nasaf OFKda oynab 10yildan keyn Kuboki Qarshiga qaytarishga haqli va shart. Paxtakor dan bosa kamida otgan yilgi natija kutamz harakat qilila endi Murabiyu fudbolchila maqsad bosn endi
+4   
23 янв 00:01:45
Азамат Одилов
Realmadrid. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Garb sharqqa ajratiw ahmoqgarcilik. Undan kora alohida musobaqa qippoyishorsn. Keyin superkubok qilip ikkala cempiondi oynatiwsn. Osiyomi osiyoni hamma jamoasi bir bolib oynawlari kerek.
Сизнинг гапингиз хам,тугри.Лекин танганинг иккинчи томони хам,бор.Осийо жуда катта кит`а ,уй-сафар тизимида йул хаклари кимматга тушади.Шунинг учун куп мамлакатларнинг икдисоди кутармайди.Балки 1/4финалдан сиз айтгандек аралаш булса яхши булармиди?-дийман.
+2   
23 янв 09:36:42
Мирзаев А.
Блин, Осиёда рейтингимиз 12 ўриндами, урадиган жойийлага уриб бўлдилаку. Пахтакор СССР 1-лигасида ўйнаб юрган вақтида Карис,Япон ва Эронилар дабдала қиларди, энди санларга нима етишмийди? Мустаққилсан, отни калласидай ойлик оласан, Дубайю Анталия қилиб юрасан, еганин олдингда емаганин тагингдаку
+2   
23 янв 06:09:33
⚽️FANAT M-YU⚽️
Realmadrid. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Garb sharqqa ajratiw ahmoqgarcilik. Undan kora alohida musobaqa qippoyishorsn. Keyin superkubok qilip ikkala cempiondi oynatiwsn. Osiyomi osiyoni hamma jamoasi bir bolib oynawlari kerek.
Juda ham to‘g‘ri kak turnir markazlashgan holda o‘tayotgan ekan unda hamma jamoani bir joyga yig‘ish kerak
+2   
23 янв 00:45:55
Ravshanov_Behzod
AFKda bir to'da ahmoqlar ishlaydimi terma jamoalarni nima aloqasi bor klublarning qaysi savatga tushishiga
+1   
23 янв 16:03:51
Biz bir jamoamiz&&Uzbekiston&&
Davlatlar reytingiga qaralsa Bizdan yuqoridagi Iroq 4 savatchada turibdi. Ancha ahmoqgarchilik bular .Asli
o‘rnimiz 4 savatcha ekanda essiz. Bular bitta davlatdan bo‘lgan klublarni bitta 1 guruhdan o‘rin olmasligi uchun
menimcha
+1   
23 янв 16:03:48
Biz bir jamoamiz&&Uzbekiston&&
Davlatlar reytingiga qaralsa Bizdan yuqoridagi Iroq 4 savatchada turibdi. Ancha ahmoqgarchilik bular .Asli
o‘rnimiz 4 savatcha ekanda essiz. Bular bitta davlatdan bo‘lgan klublarni bitta 1 guruhdan o‘rin olmasligi uchun
menimcha
+1   
23 янв 12:17:29
(liverpool)
Hindiston Tojikiston bilan bir savatda O'zbekiston chempioni qoyil aybsiz aybdor ekanda pahtakor
+1   
23 янв 11:05:41
Nematjon
«Навбаҳор»да уч мавсум ишладим. Иккита дуранг ва мағлубиятдан кейин «Навбаҳор»дан кетдим. Олдимизга чемпионлик учун кураш вазифаси қўйилганди. Мураббийлик соҳасида истеъфо ёнма-ён юради. Ўшанда чиройли тарзда футболдан кетдим деб ўйлайман. Сўнгги қарорни раҳбарият чиқарганди. Футбол билан яшайдиган инсоннинг (Хайрулло Бозоров) таклифига йўқ деёлмай, Фарғонага келдим. Дисквалификация қилинган пайтим «Навбаҳор» ҳам кафолат хати ёзиб берганди.

© Илҳом Мўминжонов Навбахор хакида хабар чикса муминжоновни енини оладиганла укиб олсаларинг емон булмасиди муминжонов навбахордан хафа булиб кетмаган!!!
+1   
23 янв 09:46:19
Fan_BARCA
Oxirgi savatchada tursin lekin finalga chiqsin
Qolgani chepuxa
+1   
23 янв 09:45:53
Жим Керри
Биз.мухлисла.тушиниб.булмайди.у.ён.босади.бу.ён.босади.кучли.буса.булди.пахтакор.ундан.кура.омад.тилайлик.А.встралия.уйнаяптику.кучли..жамолар.Билан.Корея. япон.жамолари.билан.
+1   
23 янв 08:37:31
QORACHAQIYA XASAN
Qaysi savatchada turgani farqi yo‘q qani olg‘a o‘zbek klublari
+1   
23 янв 06:19:13
Eldor.(muxlisi)
Bu ketishda yaqinda Xindiston Tojikistonlar xam ötib ketadi bizdan
+1   
23 янв 06:10:04
ZayniddinZidan
Шундай паслашимизга сабаб коррупцияга боткан футбол федерация .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика