"Ал Иттиҳод"га имкониятни бой берган "Навбаҳор" Чемпионлар Лигасини тарк этди
22 фев 23:05
Янгиликлар
"Ал Иттиҳод"га имкониятни бой берган "Навбаҳор" Чемпионлар Лигасини тарк этди
"Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" 2:1
Голлар: Абдулраззоқ Ҳамид Аллоҳ 45+6`; Тома Табатадзе 87` (автогол) — Карим Бензема 25` (автогол)
“Ал Иттиҳод”: 1. Абдуллоҳ Ал Маюф, 7.Нголо Канте, 8.Фабиньо, 9. Карим Бензема, 15.Ҳасан Кадиш, 16.Файсал Ал Гамди, 17.Марван Ал Саҳаф, 26.Аҳмед Ҳегази (с), 30.Саад ал Муса, 37.Фаваз Ал Ями, 99.Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ,
Захира: 35.Муҳаммад Ал Манашан, 4.Omar Иброҳим, 6.Султон Ал Фархан, 17. Ал Саҳафи, 25. Ал Манҳали, 29.Фархан Ал Шамрани, 52. Талал Ҳажи, 77. Салеҳ Ал Жаман.
Бош мураббий: Марсело Гальярдо.
"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 17. Руслан Жиянов, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 77. Аброр Исмоилов, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 11. Асадбек Собиржонов, 22. Тома Табатадзе.
Захира: 86.Александр Лобанов, 4. Азимжон Аҳмедов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 33.Шодиёр Шодибоев, 51.Гиорги Никабадзе, 52. Достонбек Абдулҳаев, 53.Алижон Алижонов, 54.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 88.Озодбек Ўктамов, 99.Сияваш Ҳақназари.
Бош мураббий: Самвел Бабаян.
Аль-Иттихад Абдерразак Хамдалла - 45', Тома Табатадзе - 87' |
AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/8-тур 22/02/2024, 20:00 1
:
2
Тугади
|
Навбахор Наманган Карим Бензема - 25' |
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+11-дақиқа. Бўлди, Ко Хюн Жин финал ҳуштагини чалди ва "Навбаҳор" Осиё Чемпионлар Лигасини 1/8 финал босқичида якунлашга мажбур бўлди! Нима бўлганда ҳам, Наманган клуби учун ОЧЛдаги иштирок учун ташаккур деб қоламиз!
90+10-дақиқа. Азимжон Аҳмедов рақибни туртиб юборди, ҳимоячи ҳам ҳеч хафа бўлмай майдонга йиқилди — фол.
Ўзгариш! Ўзи захирадан майдонга туширилган Ал Амри ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди ва Ал Шамрони майдонга тушди.
90+8-дақиқа. ҚИЗИЛ! Йован Жокич тўпга сакраганига ишонамиз, аммо Ал Амрининг бошига зарба бериб юборди... Тан олиш керак, жуда хавфли ўйин ва ҳакам Жокичга қизил карточка кўрсатди!
90+7-дақиқа. Ўзгариш! Жамшид Искандеров ўрнига Азимжон Аҳмдов майдонга туширилди.
90+5-дақиқа. "Ал Иттиҳод" ҳеч қаерга шошилмаяпти ва тўпни шунчаки назорат қилиб, вақтни ўтказишга уринмоқда.
90+4-дақиқа. Ўзгариш! Карим Бензема ўрнини Фархан Ал Шамрани бўшатиб берди.
90+1-дақиқа. Ўзгаришлар! Руслан Жиянов, Тома Табатадзе, Аброр Исмоилов ўрнига Сияваш Ҳақназари , Никабадзе, Иброҳим Йўлдошев ўйинни давом эттиради.
90-дақиқа. Ўйининг асосий вақтига бош ҳакам 8 дақиқа қўшиб берди! "Навбаҳор" гол уриши учун етарлича вақт бор ҳали.
89-дақиқа. Огоҳлантириш! Солиҳ Ал Амрига ҳакам сариқ карточка кўрсатди. У Фарруҳ Сойфиевнинг оёғига очиқчасига зарба берди.
Яна Ўзбекистон жамоаси сўнгги дақиқаларда тўп қўйиб юбормоқда.
87-дақиқа. ГОЛ! Тома Табатадзе тўпни дарвоза тўрига аниқ "йўллади"... Аммо Ўткир Юсупов ҳимоя қилаётган дарвозага.
86-дақиқа. Футболчилар чарчашгани сезилмоқда... Бўш зоналар тобора кўпайиб бормоқда.
Бироқ узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
82-дақиқа. "Навбаҳор" ҳужумга ўтди. Стандарт кетидан бурчак зарбаси ишланди.
81-дақиқа. Захирадан майдонга тушган Ал Амри яна диққат марказида. Бироқ бу сафар унинг зарбасига аниқлик етишмади.
79-дақиқа. Узоқ бурчакда керакли вақтда пайдо бўлган Ивановичнинг тиззаси билан зарбаси қовушмади... Гол бўлганида борми, "Навбаҳор" ғалаба томон катта қадам ташлаган бўларди.
78-дақиқа. Исмоилов "Навбаҳор"га бурчак зарбаси ишлаб берди.
Бензема тўп учун курашда рақиб ҳимоячисини майдонга қулатди — фол.
77-дақиқа. Ҳа, чиндан ўйиндан ташқари ҳолат борлигини тасдиқланди, ҳисоб ўзгармади — 1:1.
"VAR"га мурожаат қиламиз ва уларнинг қарорини кутамиз.
75-дақиқа. ГОООООЛ! Ҳегазининг узатмасидан кейин Карим Бензема аниқ зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ... Назаримизда, ўйиндан ташқари ҳолат бор эди.
72-дақиқа. Тома Табатадзе оёқ томирлари тортишиб қолгани сабаб майдонга ўтириб қолди. Искандеров унга ёрдам бермоқда. Мезбонлар ҳакамга вақт кетаётганини эслатишмоқда.
71-дақиқа. Ўзгариш! Мезбонлар сафида анча фаол бўлган Саад ал Муса ўрнига Солиҳ ал Амри ўйинга қўшилди.
69-дақиқа. "Навбаҳор" олдинга ўтди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. Фаваз Ал Ями Жиянов зарба беришига имкон қолдирмади.
Ҳа, барчаси жойида ва Фарруҳ майдонга қайтади.
61-дақиқа. Фарруҳ Сайфиев... Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ўйинни давом эттира олармикин? Унга шифокорлар майдонда ёрдам кўрсатишди.
61-дақиқа. Чапроқдан тўпни қабул қилган Бензема бу сафар жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади, бироқ тўп йўлига Жокич тўғаноқ бўлди.
60-дақиқа. Бензема шериги билан девор услубида ўйнаб, жарима майдонигача ёриб кирганди, лекин сўнгги паллада ҳимоячилар уни зарарсизлантиришди.
55-дақиқа. Саад ал Муса бурчак зарбаси ишлаб берди. Бироқ бу сафар ҳам иш якуний зарбагача етиб бормади.
50-дақиқа. Ўйин давом этади.
49-дақиқа. Биринчи бўлимда йиқила-йиқила, охири ниятига етган Абдулраззоқ яна ёрдамга муҳтож бўлиб ётибди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди — танаффус!
45+6-дақиқа. ГООООООЛ! Бурчак зарбасидан кейин Карим Бензема ҳаводаги курашда устун келди ва Абдулраззоқ яқин масофадан ҳисобни тенглаштирди. Эх, танаффусга сониялар қолганди...
45+5-дақиқа. Ухх! Ўткир Юсупов анча хавфли вазиятда тўпни қайтаришни уддалади.
45+4-дақиқа. Аҳмед Ҳегази тўпни бермаслик учун Жияновнинг юзига зарба бериб юборганкан, лекин ҳакам буни эътиборсиз қолдирди.
45+3-дақиқа. "Навбаҳор" тўлиқ таркиб билан ҳимояланмоқда ва ҳозирча рақибга имкон қолдирмаяпти.
45+2-дақиқа. Навбатдаги бурчак зарбаси.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
Бурчакдан узатмадан кейин Бензема жуда кучли зарба берди, лекин у қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ чиқди.
39-дақиқа. Иванович тўпни қайтаришда сирпаниб кетди ва рақибга бурчак зарбаси "совға" қилди.
37-дақиқа. Кадиш оддий вазиятда ўзига узатилган тўпни тўхтата олмади. Ўйин мезбонлар режаси бўйича кетмаётгани аниқ.
36-дақиқа. "Навбаҳор" бурчак зарбаси ишлаб олди.
33-дақиқа. Гол ўтказиб юборган бўлсада, "Ал Иттиҳод" ўйин темпини оширишга, "Навбаҳор"ни шоширишга имкон топа олмаяпти.
30-дақиқа. Наманганликлар яна бир стандарт вазиятдан наф чиқара олишмади.
28-дақиқа. Марказда муросасиз кураш бўлмоқда.
Буёғига ўйин янада қизиса керак.
25-дақиқа. ГОООООООЛ! Карим Бензема "Навбаҳор"ни олдинга олиб чиқди!
24-дақиқа. Жиянов алдамчи ҳаракатлар билан Фабиньони доғда қолдириб, ўтиб кетаётганди, лекин бразилиялик футболчи қоидани бузди. Стандарт вазият.
18-дақиқа. Абдулраззоқ жарима майдончаси ичида рақибга урилиб, майдонга қулади ва думалаб кетди.
17-дақиқа. Учрашувдаги биринчи бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширадиган бўлди.
15-дақиқа. Жиянов қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдончасига йўллади ўта хавфли вазият бўлиши мумкин эди, бироқ охирги зарбани берадиган футболчи топилмади.
13-дақиқа. Фабиньо жарима майдончасига кираверишдан айланма зарбани амалга оширди, бироқ мўлжалда бироз адашди.
11-дақиқа. Файсал Ал Гамди бир дақиқа ичида икки бор қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, хавф солишга уринди, аммо ҳар икки сафар ниятига ета олмади.
10-дақиқа. Тома Табатадзе тўп учун курашда Саад ал Мусага нисбатан қўпол ўйнади деб топилди.
7-дақиқа. "Ал Иттиҳод"нинг навбатдаги уриниши тўхтатилди, лекин "Навбаҳор" тезкор қарши ҳужумга чиқиб кета олмади.
5-дақиқа. Абдулраззоқ Ҳамид Аллоҳ узоқ масофадан зарба беришга қарор қилди. Аммо унинг уриниши ноаниқ чиқди.
2-дақиқа. Майдон марказида Нголо Канте Жияновга қарши қўпол ўйнади ва фол қайд этилди.
1-дақиқа. Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди!
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
Ҳар икки жамоа устозлари асосий таркиб борасида бир қарорга келиб улгуришган.
Фикрлар