UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Энг яхшиси - Неъматов. Sofascore "Насаф"нинг кечаги учрашуви учун футболчиларга нечи баҳо қўйди  0 10:03“Хоразм” яна уч нафар футболчини жамоага қўшиб олганини эълон қилди  1 09:39“Бенфика” академияси раҳбари Ўзбекистондаги академиялардан бирига ташриф буюрди  1 09:13Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ: “Биз тезкор гол уриб, ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга интиламиз”  5 08:47МЛС. Месси ва Суареснинг ассистлари “Интер Майами”га илк турда ғалаба тақдим этди  3 08:26Сон Хён Мин илк бор Осиё кубоги вақтида жамоадошини урганига муносабат билдирди  5 08:00“Ал Айн”га қарши учрашувдан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди?  22 07:35«Ал Иттиҳод» - «Навбаҳор». Бугун наманганликларга мухлислик қиламиз  11 06:50АПЛ. "Ливерпуль" - "Лутон" 4:1  0 06:45Чемпионлар лигаси. "Наполи" - "Барселона" 1:1  0 06:40Чемпионлар лигаси. "Порту" - "Арсенал" 1:0  0 06:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Насаф" 2:1  1 06:30ОЧЛ. "Ал Насср" – "Ал Файҳа" 2:0  0 03:00ЕЧЛ. "Порту" сўнгги дақиқадаги супергол эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди!  18 02:53ЕЧЛ. "Барселона" ва "Наполи" ўртасидаги илк баҳсда кучлар тенг келди  29

ОЧЛ. "Пахтакор" меҳмонда "Ал Айн"дан устун келди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор" меҳмонда "Ал Айн"дан устун келди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди

ОЧЛнинг 5-тури доирасидаги "Ал Айн" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтди.

"Ал Айн" - "Пахтакор" 1:3

21:00 | "Ҳазза бин Хайид" стадиони

Ҳакамлар: Адҳам Маҳадмеҳ, Мустафо Калаф, Аҳмад Моаннес (Иордания), Рё Танимото (Япония).

VAR: Жумпей Иида (Япония).

AVAR: Аҳмад Файсал (Иордания).

Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон). 

Комиссар: Шун Китамура (Япония).

Гол: Эйса Ҳалфан 18, Ҳожимат Эркинов 54, 1:1, Ҳожимат Эркинов 62, 1:2, Драган Черан 78

"Ал Айн": Муҳаммад Бу Санда, 4. Муҳаммад Али Шокир, 8. Муҳаммад ал-Балуши (30. Ҳазем Муҳаммад,82), 10. Алехандро Ромеро, 11. Бандар ал-Аҳбоби, 27. Султон ал-Шамси (  20. Матиас Паласиос, 62), 40. Ҳолид Али ал-Балуши, 42. Жонатас Сантос, 66. Мансур Саид (16. Ҳолид ал-Ҳошими,62), 70. Ален Траоре (2. Фалаҳ Волид,82), 90. Эйса Ҳалфан (99. Жосна Лоулендо, 66)

Захирадагилар: 6. Яҳё Нодир, 12. Султон ал-Мантери, 13. Аҳмад Барман,  44. Саид Жума, 

"Пахтакор": 36. Павел Павлюченко, 88. Шаҳод Азмиддинов (Пўлатхўжа Холдорхонов,90), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Дилшод Саитов, 27. Сардор Собирхўжаев, 28. Диёр Холматов, 2. Беҳрузбек Асқаров, 8. Азизбек Турғунбоев (Муҳаммадали Ўринбоев, 90), 20. Хожимат Эркинов (Достонбек Ҳамдамов,86), 10. Драган Черан.

Захирадагилар: Никита Шевченко, Санжар Қувватов, Достон Турсунов,  Суннатилла Поёнов,   Саидмуҳаммад Саиднуруллаев, Усмонов, Кими Мерк.

Огоҳлантириш: Шаҳзод Азмиддинов ("Пахтакор") 10, Мансур Саид  ("Ал Айн") 19, Беҳруз Асқаров ("Пахтакор" 45+2), Жосна Лоулендо ("Ал Айн") 69

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Шаҳзод Азмиддинов ўрнига Пўлатхўжа Холдорхонов, Азиз Турғунбоев ўрнига Муҳаммадали Ўринбоев тушди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Ҳожимат Эркинов ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди. 

82. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Ален Траоре ўрнига Фалаҳ Волид, Муҳаммад Ал Блуши ўрнига Ҳазем Аббос Муҳаммад тушди. 

78. ГОООООООООООООООООЛ. "Ал Айн" ҳимояси бугун "шерлар"га ем бўлмоқда. Ҳожимат Эркинов яна катта саҳнага чиқди ва бу сафар Черанга қулай имконият яратиб берди. Черандан ажойиб гол, 1:3

72. СЕЕЕЕЙВ. "Ал Айн" жарима зарбасини ишлади. Юқорилатиб узатиб берилган тўпни Ал Блуши боши билан дарвозага йўллади. Павлюченкодан қойилмақом сейв. У юқори тўққизликка қараб кетаётган тўпни қайтарди. 

66. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн" Эйса Ҳалфан ўрнига Жосна Лоулендо тушди

62. ГООООООООООООООООООЛ. Яна Ҳожимат Эркинов. "Ал Айн" ҳимоячисини кўрдим демай алдади, дарвозабонни ҳам чалғитди ва кучли зарба билан гол урди. Эркинов бугун "шерлар"нинг ҳалоскори.

54. ГООООООООООООООООООООЛ. "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирди. Саитов-Черан-Эркинов комбинацияси гол билан тугади, 1:1. Ҳожимат Эркинов жарима майдончаси ичида жуда совуққон ўйнади ва дарвозани ишғол қилди. 

48. ЗАРБА. Сантоснинг зарбаси "Пахтакор" дарвозаси тепасидан ўтиб кетди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+2. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Беҳруз Асқаров

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Хожимат Эркиновдан зарба. Ноаниқ. 

37. Черан зарба бериб кўрди. Амирлик ҳимоячилар тўп йўлига қалқон бўла олди. 

31. Ўйинда темп пасайди. "Пахтакор" вазиятни тенглаштиришга ҳаракат қиляпти. Аммо ҳаракатлар самарасиз кечмоқда. 

22. "Пахтакор" дастлабки 15 дақиқаликда ёмон таассурот қолдирмаганди. 2та қулай вазиятдан фойдалана олмади. Рақиб эса иккинчи вазиятни гол билан якунлади. 

19. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн", Мансур Саид

18. ГОЛ. "Ал Айн" "Пахтакор"нинг 2та ҳужумига 1та ҳужум ва гол билан жавоб қайтарди. Бандар Муҳаммаднинг ўртадан берган қулай узатмасини Эйса Ҳалфан осонгина голга айлантирди.

17.ЗАРБАААААААААААААА. Саитовнинг етказиб берган тўпини Холматов дарвозага йўллади. Зарба хавфли лекин ноаниқю 

15. ЗАРБАААААААА. Драган Черан 17 метрлардан аниқ зарба йўллади. Бу Санда тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Хожимат Эркинов дарвозага йўллаб гол урди. Аммо Эркинов бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. 

13. "Ал Айн" "шерлар" дарвозаси олдида хавфли вазият яратди. Эйса Халфан кириб бориб "Пахтакор" футболчиларини алдашга киришиб кетди. Ҳимоячилар ўз ишини яхши бажарди. 

13. Тўп назорати мезбонларда. 

11. ЗАРБА. Бандар Ал Аҳбобининг жаримадан йўллаган зарбасини "Пахтакор" посбони Павлюченко қайтарди. 

10. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Шаҳзод Азмиддинов

7. Икки жамоа ҳам навбати билан олдинга ўтмоқда. Лекин ҳимоячилар ҳозирча хатосиз ҳаракат қилмоқда. 

Ўйинга старт берилди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +25   

Фикрлар

+45   
28 ноя 22:23:48
Жураев6566
Олга Пахтакор, факат галаба.
+38   
28 ноя 22:23:43
sms_shakhzod
Paxtakor xalq jamoasi
Ózbekiston chempioni
+36   
28 ноя 22:22:30
Азамат Одилов
Ҳожимат яна бир бор Ҳожиматлик қилди. Отангга раҳмат Ҳожимухаммад!
+32   
28 ноя 22:18:51
Абдурахмон Вахобов
Э МОЛОДЕЦ ПАХТАКОР МОЛОДЕЦ ЭРКИН ЯНА БИТТА УРИБ БЕРСА ЗУР БУЛАРДИ ОЛГА ПАХТАКОР
+31   
28 ноя 22:26:10
Рахматилло Исманов
Пахтакор ирода курсатмокда. Омад Пахтакорга. Андижонлик мухлислар номидан!
+29   
28 ноя 22:44:46
Jonny
Боя минус босганла, яхшимисла, яхши утирибслами, чой, валидол, корвалол борми?
+27   
28 ноя 22:39:56
Рахматилло Исманов
Яшавор Пахтакор. Барибир Узбекистон чемпионида шундай уйинларда тажриба сезилади!
+27   
28 ноя 22:25:25
Миллиар Дер
Ха кутла калисила. Хожиматдан оркелага 2та калампир едилами))))
+27   
28 ноя 22:24:35
Imronbek2020
Paxtakor avjiga chiqa bowladi kambek bo'pketadi wekili
+26   
28 ноя 22:42:02
Navbahor_muxlislar jamoasi
Navbahor muxlisiman, ammo Paxtakor o'yinini ko'ryapman, sabab ushbu jamoamizga g'alaba ko'proq kerak.... Biz 2-o'rin bilan chiqamiz, inshaolloh.... Paxtakor ham....
+26   
28 ноя 22:40:46
Рахматилло Исманов
Навбахор отмен, Пахтакор уйинди ёндиряпти!
+26   
28 ноя 22:39:05
ОЙБОТ
Душманлар ичимизда экан, энг ёмони.
Ёриб таша антипахтикорчиларни 3-1.
Проста улар шарманда бўлишсин, ўз ўзларидан.
Эркинов супер. Комбэк.
Респект.
+24   
28 ноя 22:24:51
ОЙБОТ
Миёв миёвлаб қатга кетишдинг, антиПахтикорчилар, чиябўрилар?? ШЕЪР орқенгдан чиқиб, итариб қўйдими??
Олға ХАЛҚ ЖАМОАСИ!! 2-1 озгина чидаш, ўтиб кетади.
+23   
28 ноя 22:39:46
Okaginasi
ВОЙ-ВОЙ-ВОЙ... ЧЕРАН, САНГА НИМА БОРИДИ ГОЛ УРИБ? ҲА МАЙЛИ, ЖУФТ БЎСИН ЭНДИ. ОЛҒА, "ПАХТАКОР"!
+23   
28 ноя 22:37:46
Jasur/barsa
Mana GOOOOOOLLL 3-1
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика