UZ

Сўнгги янгиликлар

05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  1 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  1 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  17 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  747 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3

ОЧЛ. "Ал Айн" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Насаф"ни мусобақадан чиқариб юборди. Роналду Қаршига келмайди Янгиликлар

ОЧЛ. "Ал Айн" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Насаф"ни мусобақадан чиқариб юборди. Роналду Қаршига келмайди

Теглар :  Ал АйнНасаф
ОЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидан ўрин олган "Ал Айн" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

ОЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйини

21.02.2024 йил

Ал Айн, "Ҳазза бин Зайд" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)

"Ал Айн" - "Насаф" 2:1 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)

Қанот ҳакамлари: Антон Шчетинин ва Жорж Лакринидис (иккиси Австралия)

Захира ҳаками: Ким Жорж Александр (Австралия)

ВАР: Кейт Яцевич (Австралия)

АВАР: Жон Кирни Робинсон (Австралия).

Голлар: Акмал Мозговой (Бобир Абдихолиқов) 52 0:1, Кожо Лаба 55, 1:1, Софиан Раҳими 90+2

"Ал Айн": 17.Холид Эйса, 3.Куаме Куадио Аутонн, 5.Парк Йонг Ву, 6.Яхё Нодир ( 30.Ҳазим Муҳаммад,87), 7.Омер Ацили (8.Муҳаммад Аббас Ал Блуши,61), 9.Кожо Лаба, 11.Бандар Муҳаммад, 16.Холид Муҳаммад Ал Ҳашми, 20.Матиас Паласиос, 21.Софиан Раҳими (22.Фалаҳ Волид, 90+5), 40.Холид Ал Блуши (13.Аҳмад Барман, 61)

Захира: 1.Муҳаммад Бусанда,  12.Султан Абдулла Ал Ментери, 18.Холид Муҳаммад, 27.Султон Ал Шамси, 66.Мансур Саид, 90.Эйса Халфан.

"Насаф":  35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов (21.Дониёржон Нарзуллаев, 90+4), 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 30.Темур Чогадзе (20.Виктор Да Силва,83), 70.Жаба Жигаури (45. Зоран Марушич,63)  88.Марко Станоевич ( 9.Жавоҳир Сидиқов,63) 97.Бобир Абдихолиқов (44.Шаҳзод Акрамов, 83)

Захира: 91.Зафар Сафоев, 13.Адҳамжон Мусулмонов, 2.Алибек Давронов,  34.Шерзод Насруллаев, 

Огоҳлантириш: Ал Блуши ("Ал Айн") 39, Матиас Паласиос ("Ал Айн") 85, Ҳазим Аббас ("Ал Айн") 90+5


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+5. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн", Ҳазим Аббас 

90+2. ГОЛ. Ана холос. "Ал Айн" қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобда олдинга чиқиб олди. Неъматов қанотдан келган тўпни қайтарди. Қайтган тўни Софиён Раҳими дарвозага йўллаб қўя қолди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Борган сари экстра-таймларни ҳиди келмоқда. 

87. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Яхё Нодир ўрнига Ҳазим Аббас тушди. 

85. ОГОҲЛАНТИРИШ. Матиас Паласиос, "Ал Айн"

83. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Темур Чогадзе ўрнига Виктор Да Силва, Бобир Абдихолиқов ўрнига Шаҳзод Акрамов тушди. 

75. Статистика. Зарбалар: 14/6 - 14/5

72. Ўйин ҳарорати юқори. 

70. Паласиоснинг зарбаси ноаниқ кетди. 

63. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Жаба Жигаури ўрнига Зоран Марушич, Марко Станоевич ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди.

62. ЗАРБААААААА. НЕЪМАТООООВ. Яхё Нодирнинг кучли зарбасини Неъматов қайтарди. 

61. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Ал Блуши ўрнига Аҳмад Барман, Ацили ўрнига Муҳаммад Ал Блуши  тушди. 

61. Бобир Абдихолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани аниқ бўлди

60. Бобиииир. У катта тезликда ҳимоячилардан қочиб кетди. Ҳимоячилар уни йиқитишди. Ҳакам пенальтига кейин эса ўйиндан ташқари ҳолатга ишора қилди. ВАР борми? Бир минутга қараб юборсин. 

58. Барчасини яна бошидан бошлаймиз. "Ал Айн" голдан руҳ олди ва яна олдинга ўтмоқда. 

56. ВАР голни кўрди. Ҳеч нарса ўзгармади. 

55. Эҳ, байрамни бошлаган жойимизда Лаба расвосини чиқарди. Ҳимоячилар Лабага зарба беришга йўл қўйиб беришди, 1:1

52.  Станоевич бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бобир жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб Акмалга узатди. У эса гол урди. 

51. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Ниҳоят, ниҳоят бўлар эканку, мана ўша гол, мана сизга гол.

49. ЗАРБААААААААААААААААА. Мозговойнинг узатмасини Жигаури ён томонлама дарвозага тўғирлаб юборди. Хавфли зарба. Эйса эса ўзига яна бир сейв ёздириб қўйди. "Насаф" бошлаяпти. 

Иккинчи бўлим бошланди.

 

Танаффус.

45+4. "Насаф"  бўлим охирида яна имкониятга эга бўлди. Гол йўқ, гол йўқ. 

45+2. ЗАРБАААААААААА. "Насаф" бурчакка яқин жойда тўпни ўйинга киритди. Мурод Раҳматовнинг бир алдаб берган зарбасини Эйса қайтарди. Бу ерда Шароф ҳам жуда аққли тарзда ҳаракат қилганини эътироф этиш жоиз. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ЗАРБАААААААА. Қарама қарши ўнгдан чапга узатилган тўпни Муҳитдинов дарвозага йўллади. Ҳимоячилар яна ишончли ўйнади. "Насаф" голга яқин. 

42. УУУУУУХ. Абдувоҳид Неъматов рақибнинг қарши ҳужумининг голи билан тугашига йўл 

39. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн", Ал Блушига сариқ карточка кўрсатилди. 

34. Хавфли вазият. "Насаф" олдинга ўтди. Раҳматовнинг ерлатиб берган зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 

32. Статистика: Аниқ зарбалар 1/2

27. ЗАРБАААААААААААА. Шароф Муҳитдиновнинг супер пасидан Бобир Абдихолиқов боши билан зарба йўллади. Қайтган тўпни Мозговой тепди. Зарбани эса Хошми қайтарди. Эҳ, Бобир, Бобир. Осиё Кубогида урмаган голларини уриб ол. 

19. ЗАРБА. Чогадзе зарба йўллади. Холид Эйса ўз ўрнида. 

17. 2016 йил бу жамоаларнинг БААдаги ўйинида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. "Насаф" меҳмонда ҳали "Ал Айн"га гол урмаган.

13. Жаба Жигаури майдоннинг ҳар бир нуқтасида пайдо бўлишга ҳаракат қилмоқда. 

8. Хавфли вазият. "Ал Айн" ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Қанотдан жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпга Лаба боши билан зарба йўллашга уриниб кўрди. Бу ерда у Неъматов билан тўқнашиб кетди. 

3. "Ал Айн" кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширди. "Насаф" жамоавий тарзда яхши ҳимояланди. 

2. Илк дақиқалардан тўп назорати майдон эгаларида бўлиб турибди. Бу албатта кутилган ва табиий ҳолат эди. 

- Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишди. Олға "Насаф"!

- Учрашув 21:00да старт олади

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика