UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Olamsport: Бокс бўйича лицензион турнир расман бекор қилинди, Хабиб Фергюсонга муносиб жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  0 13:12Себальос "Арсенал"да қоладими?  0 13:05Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Тезкор гол фойдамизга ишлади"  1 12:53Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:44"Бетис" "Реал" ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  0 12:25"Шанхай СИПГ" икки трансферга қўл урди  11 12:21Крауч: "МЮнинг ҳозирги таркиби охирги 30 йилдаги энг ёмони"  3 12:02Футзал. Ўзбекистон МТЖ иккинчи ўйинда Озарбайжонга имкониятни бой берди ГАЛЕРЕЯ  11 11:56Бэйл Испания Кубоги доирасидаги кечаги ўйинда жароҳат олди  6 11:30"Барса" Бернардески учун Ракитич ва 10 млн евро таклиф қилди, аммо "Юве" яна 10 миллион сўрамоқда  22 11:07Карикатура: Агуэро АПЛда гол уриш бўйича рекордларни янгиламоқда  5 10:44MLS клуби Ўзилга қизиқмоқда  0 10:20"Реал" 19 ёшли вингернинг трансфери борасида келишувга эришди  4 09:47“Бёрнли” 99 йиллик аввалги натижасини такрорлади   4 09:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли" 0:2  0

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" гуруҳ босқичини Тошкентда БАА клубига қарши ўйин билан бошлайди Янгиликлар

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" гуруҳ босқичини Тошкентда БАА клубига қарши ўйин билан бошлайди

Эртага 2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

ОФК худди ўтган йилларда бўлгани каби Ўзбекистон чемпионини "B" гуруҳига жойлаштириши аниқ. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистони ҳамда БАА клублари ҳам бўлади. Сўнгги тўртинчи клуби плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади. "Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари ва эҳтимолий рақиби эртанги қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади.

Бироқ гуруҳ тақвими аллақачон маълум бўлиб улгурган. Унга кўра "шерлар" 1-турни Тошкентда БАА клубига қарши ўтказишади. Сўнгра Шота Арвеладзе шогирдлари плей-офф босқичи ғолиби меҳмони бўлишади. 3 ва 4-турларда "Пахтакор" Саудия Арабистони клуби билан беллашади. Гуруҳ босқичини Ўзбекистон чемпиони ўз майдонида плей-офф босқичидан чиққан клубга қарши ўйин билан тугатади.

Агар "Локомотив" плей-оффда Тожикистон ва Саудия Арабистони клубларини мағлуб этса "А" гуруҲидан жой олади. Ушбу гуруҳда Ироқ чемпиони "Ал Шорта" жамоаси бўлиш аниқ. Шунингдек БАА клуби ва яна бир плей-офф босқичи ғолиби иштирок этади.

"Бунёдкор" плей-оффда Ироқ ва БАА клублари тўсиғидан ўта олса "D" квартетидан жой олади. Бу гуруҳда Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони клубларидан бири бўлади.

2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 10 февраль куни старт олади ва 6 майга қадар давом этади.


ОЧЛ-2020, "B" гуруҳи тақвими
1-тур, 10 февраль

"Пахтакор" - БАА клуби

2-тур, 17 февраль
Плей-офф ғолиби - "Пахтакор"

3-тур, 3 март
Саудия Арабистони клуби - "Пахтакор"

4-тур, 6 апрель
"Пахтакор" - Саудия Арабистони клуби

5-тур, 21 апрель
БАА клуби - "Пахтакор"

6-тур, 5 май
"Пахтакор" - Плей-офф ғолиби

Рейтинг: +23   

Фикрлар

+12   
09 дек 17:33:21
Qasamyod
Пахтакор ишкилиб бу мавсумда хам эргаш каримовга уйхшаб телевизорни ойнадан улоктирмасак булди
+11   
09 дек 17:50:14
Ulugbek Saxibayev
Paxtakor takibni yanada kucahytirmasa utgan yilgiday qolib ketadi
+10   
09 дек 18:42:33
2503
тахминимча локо тожиклардан утсада саудия тусиғидан утиши қийин,бунк эса ироқ ва баа кулибларини бемалол енгиб гуриҳ босқичига чиқишга 100% ишонсак булади
+9   
09 дек 15:59:36
Umid Barca
Paxtakor bu yil kamida yarim finalni tilayman omad olg'a sherlar silar bilan butun O'zbekiston.
+9   
09 дек 15:55:59
Boy aka
Пахтакор жамоамизга омад тилаймиз.
+7   
09 дек 16:07:30
Нухриддин Машарипов
ПАХТАКОРГА ФАКАТ ОМАД ТИЛАБ КОЛАМИЗ. ПАХТАКОРНИ БУЮК ГАЛАБАЛАР САРИ КЕТИШГА БИЗ ИШОНАМИЗ. ХУРМАТ БИЛАН БАРСЕЛОНА МУХЛИСИ
+6   
09 дек 16:21:42
Уткир
Пахтакор ОЧЛда омад! Таркиби келаси мавсумда яна ҳам кучлироқ бўлади. Бутун Ўзбекистон мухлислик қилади.Иншааллоҳ, ғалабалар, ажойиб ўйинлар кутиб қоламиз.Бунёдкор ва Локога ҳам гуруҳ босқичига чиқишини тилаб қоламиз.Бунёдкор мухлиси.
+6   
09 дек 16:05:10
KANIMEH
ОЧЛ олдиндан малум ким ким билан тушиши. Осие ЧЛ европага ухшаб 32 та команда хаммасини аралаштирса яхши буларди.
+6   
09 дек 16:05:10
UzBekistanTEAMFCc
Ухшаб колса челсида уйнаган JON OBI MIKEL келади.
+5   
09 дек 17:21:48
Laziz_14_04
Taqvim qulay Paxtakor uchun guruhdan birinchi bo'lib chiqishsa kerak
+5   
09 дек 17:01:31
UzBekistanTEAMFCc
manutd_and фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aniqmi? Qayerdan eshitdingiz? Agar Adebayor ikkisi kelsa sezilarli kuchayadi Paxtakor!
Pakhtakor UZB телеграм каналида. Хозирча музокара деб ёзилган.
+5   
09 дек 16:26:18
Sherlar chempion
Sherlar olg'a
+5   
09 дек 16:22:35
manutd_and
UzBekistanTEAMFCc фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ухшаб колса челсида уйнаган JON OBI MIKEL келади.
Aniqmi? Qayerdan eshitdingiz? Agar Adebayor ikkisi kelsa sezilarli kuchayadi Paxtakor!
+4   
09 дек 18:40:09
Shaffoflik
Эркин Агент фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Севимли клубларимга омад! (БАА клубларининг ашаддий мухлиси)
Etishadi-yu ʼʼoʻzindan chiqqan dushmandan yomoni yoqʼʼdeb
+4   
09 дек 17:25:03
Online_uz
Эркин Агент фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Севимли клубларимга омад! (БАА клубларининг ашаддий мухлиси)
Эркин агент эмиш аник кимгадир агентлик киласан соткинсан доим Узбекистон жамоаларига омадсизлик тилайсан енгилса хурсанд буласан сени яхшилаб тарбия килиш керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг