UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27"Фиорентина"нинг янги хўжайини: "Менга пул керакмас, Кьезани 100 миллион еврога ҳам сотмаймиз"  1 15:58Янги ПФЛ эски хатоларни тозалашни бошлади: Энди навбат мантиқсиз ва носоғлом рақобатни юзага келтираётган регламентга!(ми?)  30 15:53"Ливерпуль" Дембелега қизиқмоқда  5 15:29Бенитесга Хитойдан 12 миллионлик шартнома таклиф қилишди  0 15:04ПФЛ бош мураббийлар учун белгиланган расмий дресс-кодни бекор қилди  66 14:58Расман: "Барселона" собиқ футболчиси ПСВга ўтди  2 14:57Ўзбекистон кубоги учинчи босқич учрашувлари бошланиш вақтлари  3 14:30Мишель Платини ҳибсга олинди  11 14:08Жаҳонгир Файзуллаевни табриклаймиз!  8 13:59Расман: Афсонавий футболчи Италия клуби бош мураббийига айланди  5 13:19ОЧЛ. Бугун Шарқ минтақасида 1/8 финал ўйинлари старт олади  2 13:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:05Копа Америка. Якунланган 1-тур ҳақида  3 12:54"Атлетико" "Реал" футболчиси билан шартнома бўйича келишиб олди  2 12:41"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд билан келишиб олди  4

ОАВ вакилларини ўзбек футболининг янги китоб-энциклопедияси тақдимотига таклиф этамиз Янгиликлар

ОАВ вакилларини ўзбек футболининг янги китоб-энциклопедияси тақдимотига таклиф этамиз

Ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб ёзилган “Аср футболидаги асл қадрдонларим” номли китоби Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмаги остида нашрдан чиқди.

Эртага 16 апрель куни соат 10:30 да Миллий олимпия қўмитасининг мажлислар залида таниқли футбол фахрийси, ўзбек футбол шарҳловчилиги мактаби асосчиларидан бири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, “Олтин қалам” миллий мукофоти лауреати Ахбор Имомхўжаев янги китобининг тақдимотини ўтказади.

Ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб ёзилган “Аср футболидаги асл қадрдонларим” номли китоби Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмаги остида нашрдан чиқди.

800 саҳифадан иборат ушбу китобда ўзбек футболига оид кўплаб тарихий материаллар, хотиралар, қизиқарли фактларни кўришимиз мумкин. Шунингдек, унда футболимиз тарихида ёрқин из қолдирган мураббий, футболчи, мутахассис ва спорт журналисти сифатида фаолият олиб борган машҳур инсонлар ҳақида ҳам қатор қимматли маълумотлар учрайди.

Ахбор Рустамович ушбу китоб устида роппа роса 12 йил ишлади. Ўзбек футболи энциклопедияси, деб аташ ҳам мумкин бўлган мазкур китобнинг чоп этилиши нафақат муаллиф ҳаёти, балки ўзбек футболи тарихида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳурматли ОАВ вакиллари, сизларни ушбу китобнинг тақдимот маросимида иштирок этишга таклиф этамиз!


Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
15 апр 20:06:39
XO'JA
Husayn Boyqaro Navoiydan ''Xamsa'' asarini qabul qilib olganidan keyin tan berish va ehtirom ma'nosida otda o'tirgan Alisherga jilovbardorlik qilib o'zi piyoda holda Hirot ko'chalarini sayr qildirgan ekan. Xabarga kirishim bilan shu voqea esimga tushdi...
   
15 апр 19:53:10
XO'JA
Tabarruk insonning tabarruk kitobi. Ming rahmat, AXBOR AKA!
-4   
15 апр 13:36:14
Alan QOUTERMEYN
Yndan kora sariq devni minib asarini oqib bolalikni eslagan yaxshi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг