"Ньюкасл" Европа чемпионига кўз тикди
15 июн 2023 11:36
Янгиликлар
"Ньюкасл" "Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла учун 58 млн фунт тўлашга тайёр, деб хабар берди "The Telegraph".
"Ҳаккалар" кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнашни инобатга олиб, таркибни кучайтириш ҳақида ўйламоқда. "Ньюкасл" айнан ярим ҳимоя чизиғи учун футболчи излаяпти.
Алоҳида айтиш жоиз, "Интер" молиявий муаммоларга дуч келаётгани боис етакчи футболчиларни сотишга мажбур. Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси сафида Евро-2020 ғолиби бўлган Николо Барелла ҳам шулар жумласидандир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар