UZ

Сўнгги янгиликлар

Нойер “Бавария”ни тарк этмоқчи эмас Янгиликлар

Нойер “Бавария”ни тарк этмоқчи эмас

“Бавария” посбони Мануэль Нойер кейинги фаолиятини ўз юртидан ташқарида давом эттирмоқчи эмас, дея хабар бермоқда Goal.com.

Манба хабарига кўра, 34 ёшли дарвозабон шартномасини узайтириш борасида клуб билан келиша олмаган тақдирда ҳам амалдаги шартномаси якунлангунига қадар – 2021 йилнинг ёзигача Мюнхен суперклуби сафида қолади.

Нойер жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан яхши муносабатда ва у мюнхенликлар сафида иккинчи бор Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритиш учун курашиш ниятида.

Илгарироқ Нойерга “Челси” томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг